Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш


Палисадник-атрофи айлантирилган уй олди гулзори. Пандус


Download 59 Kb.
bet6/7
Sana07.09.2023
Hajmi59 Kb.
#1673788
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

Палисадник-атрофи айлантирилган уй олди гулзори.

  • Пандус-боғларда зинапоялар ўрнига ишлатиладиган қияли йўлаклар.

  • Парадиз-Эрон ҳукмдорларининг чир атрофии девор билан айлантирилган қадимий дам олиш боғлари шундай ном олган.

  • Парк-боғ-паркчилик санъати қонуниятлари асосида шакллантирилган ва аҳолининг дам олиши усун мўлжалланган яшил массив. Парклар вазифасига кўра спорт, болалар паркига, зоопаркга, меъмориал паркларга ва бошқа вазифаларга мўлжалланиши мумкин.

  • Партер-скверлар , паркларнинг серҳашам жойлари, жамоа бинолари олдиларини безовчи манзарали текис майсазор ёки гулзор майдонлар. Партерда ҳовузлар ва ҳайкаллар ҳам бўлиши мумкин. Партерлар гуллик, майсалик ва жимжимадор нақшли хилларга эга.

  • Пейзаж-жой ёки табиат манзарасининг умумий кўриниши; ҳажм-фазовий тузилиши жиҳатидан очиқ, ярим очиқ, ярим ёпиқ ва ёпиқ манзараларга бўлинади.

  • Пергола-чирмовиқларга бурканган ясси панжарасимон енгил қурилмани кўтариб турувчи бир ёки икки қатор устун, тиргаклардан иборат боғ-парк иморати.

  • Рабатка-хиёбон, йўлак бўйлаб экилган узун тасма кўринишидаги гулзор; бир йиллик ўсимликларнинг бир ёки бир неча хилларидан кўп қаторлаб экилади.

  • Ритм-боғ-паркчилик санъати объекларида турли қиёсий элементларнинг маромий тарзда такрорланиши, қайтарилиши.

  • Розариум-атиргулларнинг ҳар хил турлари экилган парк, боғнинг алоҳида қисми ёки алоҳида ҳудуди.

  • Рокарий-боғ ёки паркларда гуллар ва манзаравий ўсимликларнинг табиий тошлар, сув жилғалари Билан биргаликда махсус ишланган қисми.

  • Роша-парк манзарасининг бир хил турдаги дарахтлар (масалан берёза, дубрава) экиладиган йирик (1-1,5 га) элементи. Роша дарахт таналарининг ораси очиқ бўлиши зарур.

  • Симметрия- шакл ёки предметларнинг марказийўқ чизиққа, шунингдек текисликка нисбатан айнан, муқобил жойлашуви, ўзаро ўхшашлик. Симметриянинг тескариси ассиметриядир.

  • Сквер- шаҳар ичида унча катта бўлмаган (то1-гектаргача) қисқа вақтли дам олиш ва айрим меъморий комплексларни безаш учун мўлжалланган кўкаламзор ҳудуд.


  • Download 59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling