Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш


Download 59 Kb.
bet5/7
Sana07.09.2023
Hajmi59 Kb.
#1673788
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚУРИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

Ландшафт архитектураси- атроф муҳитни табиий ва сунъий меъморчилик қурилмалари ва элементлари ёрдамида бадиий шакллантириш санъати; меъморий фаолиятнинг алоҳида тури; ландшафт яратиш амалиётининг назарий асоси.

  • Ландшафт дизайни-турли хил ландшафт объектларини яратиш учун тузилган лойиҳа; ландшафт объекталрининг сунъий элементларини бадиий эстетик ва экологик қонуниятлар асосида муайян функцияларга мослаб яратишга қаратилган ижодий фаолият тури.

  • Луна парк-вазифаси турли хил томошалар ва овунмачоқ ўйинларга мўлжалланган боғ ёки парк.

  • Майсазор-боғларда кўп йиллик бошоқли ўтлардан экилган яшил майдон. Вазифасига кўра майсазорларнинг спорт ўйинлари майдони, махсус вазифаларга ва манзарали майдонларга мўлжалланган хиллари мавжуд. Манзарали майсазорларнинг партерли, оддий ва яйловли турлари мавжуд.

  • Мавритан майсазори- ранг-баранг гули майсазор. Гули ўсимликлар ёки уларнинг кўп йиллик ўтлар билан аралашмасидан ҳосил қилинади.

  • Массив- боғ-парк ҳудудининг паркни ташкил этувчи ўсимликлардан тузилган йирик элементи (1-4 гектардан бир неча гектаргача жойни эгаллайди).

  • Меъмориал мажмуа-буюк тарихий воқеалар хотирасига бағишланган маҳобатли иншоот ва боғ-паркчилик санътининг яхлит асари.

  • Миксбордер-эрта баҳордан то кеч кузгача гуллаб турувчи турли ўсимликлардан тузилган, одатда йўлаклар, деворлар, яшил тўсиқлар ёки поғоналар бўйлаб экилган чиройли ва ўзига хос гулзор.

  • Нюанс-шакл ёки ранглар орасидаги зўрға сезилувчи фарқ, ҳолат.

  • Оранжерея-иссиқхона, очиқ жойда ўсмайдиган экзотик ўсимликларни ўстиришга мўлжалланган махсус хона. Паркларда цитрус ва бошқа экзотик ўсимликларни ўстиришга қурилган бир ва бир неча заллик иншоот. XVIII аср Оврупа паркларида оранжереялар сайроалар ёнида қурилиб, сайр-томоша мақсадларида ҳам фойдаланилган.

  • Оройиш- базак, пардоз чирой; боғ-истироҳатчилик санъатида боғлар дизайни маъносида англанади.

  • Павильон-боғ ёки паркдаги унча катта бўлмаган ёпиқ енгил иморат; кўшкнинг сухбатбоп мўъжаз бир тури; кўргазмалар кўшки, кўчада рўзномалар сотиладиган кўшклар ва хоказо.


  • Download 59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling