«аъло» - 3 та усул бажарилса;
«яхши» - 2 та усул бажарилса;
«қониқарли» - 1 та усул бажарилса.
Усулларнинг бажарилиши қуйидагича баҳоланади: «бажарилди» - агар усуллар талаблар бўйича тез, ишончли бажарилса ва тўлиқ охирига етказилса;
«бажарилмади» - агар усуллар талабларга номувофиқ бажарилса ёки тўлиқ охирига етказилмаса.
|
3-илова
Тўсиқлар қатори мажмуасида умумий назорат машқлари
Масофа - 400 м.
Дастлабки ҳолат – траншеяда тик турган ҳолатда.
«Бажар» командаси берилганда қуйидагилар бажариши лозим:
600 граммли гранатани 20 метр масофадаги девор тешиги ёки деворнинг олд томонидаги 1х2,6 метрлик майдонга улоқтириш (нишонга тўғри тушганлиги инобатга олинади);
биринчи граната нишонга тўғри тушмаса граната нишонга теккунча улоқтирилади (гранаталар сони учтадан ошмаслиги керак).
траншеядан сакраб чиқиб, тўсиқлар мажмуасининг бошланғич чизиғи йўналишига йўлак бўйлаб 100 метр чопиб борилади;
оқ байроқни айланиб ўтиб, эни 2,5 метрлик чуқур ғовдан сакраб ўтилади;
лабиринт йўлагидан югуриб ўтилади;
девордан ошиб ўтилади;
тик зинадан юқорига иккинчи (қия) бузилган кўприкка чиқилади;
тўсинлар устидан югурилади, узилган жойдан сакраб ўтиб, тик турган ҳолатда тўсинларнинг охирги қисмидан ерга сакраб тушилади;
бузилган зинанинг учта зинапоясини оёқни ерга теккизиб ўтиш шарти билан зинапоялар оралиғидан ўтилади ва тўртинчи зинапоянинг тагидан югуриб ўтилади;
девор тешигидан ўтиш;
траншеяга сакраб тушиш, траншеяни хабар етказиш йўлаги бўйлаб ўтилади;
қудуқдан сакраб чиқилади;
сакраб девордан ўтилади;
қия зинапоядан тўртинчи зинапояга югуриб чиқиш ва бузилган зинапоялар зиналари бўйлаб югуриб ўтилади;
бузилган кўприк тўсини устига тик зинапоядан чиқилади, тўсин бўйлаб югуриб, узилган жойлардан сакраб ўтилади ва қия тахтадан югуриб пастга тушилади;
2 метр чуқур ғовдан сакраб ўтилади, 20 метр масофани югуриб ва оқ байроқчани айланиб ўтилади, йўлак бўйлаб орқа йўналишга 100 метр югуриб ўтилади.
Баҳолаш: "аъло" – 2 дақиқа 30 сония;
"яхши" – 2 дақиқа 40 сония;
"қониқарли" – 2 дақиқа 55 сония.
Эслатма: Ҳар бир тўсиқни забт этиш учун икки марта имконият берилади. Агарда бирор ҳаракатбажарилмасдан ўтказиб юборилса, у ҳолда машқ бажарилмаган ҳисобланади.
4-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |