Ушбу дастур тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси фанларини


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакага


Download 386.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana15.09.2023
Hajmi386.34 Kb.
#1678624
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10935 fan dasturi

 
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакага 
қўйиладиган талаблар 
«Олий математика асослари» ўқув фанини ўзлаштириш жараѐнида 
амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: 
- ҳақиқий сонлар тўпламининг асосий хоссаларини; тўғри чизиқ, 
текислик, фазода координаталар методини; детерминантлар ва уларнинг 
хоссаларини; векторлар ва улар устидаги амалларни, матрицалар ва уларнинг 
хоссаларини; текисликда ва фазода аналитик геометрия асосларини; қавариқ 
кўпбурчаклар ва кўпѐқлар, мунтазам кўпѐқлар; квадрикалар ва квадратик 
формалар; текисликдаги геометрик ясашлар, тасвирлаш методлари; проектив 
фазо тушунчаси, проектив геометриянинг асосий фактлари; геометрия 
асослари, топология элементлари; Евклид фазосида чизиқлар ва сиртлар, 
сиртларнинг ички геометрияси; кетма-кетлик ва унинг лимити; функция, 
унинг лимити ва узлуксизлигини; бир ва кўп ўзгарувчили функцияларнинг 
дифференциал ва интеграл ҳисоби асосларини; қаторлар назарияси 



асосларини, комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси элементларини 
эҳтимолликлар назариясининг асосий тушунчаларини, математик статистика 
элементлари, статистик гипотезалар ва уларни таҳлил қилиш методларини 
билиши керак
-талаба физик масалаларни ечишда қўлланиладиган математик 
аппаратни аниқ масала учун асосли ҳолда тўғри танлаш; чизиқли алгебра ва 
векторлар алгебраси элементлари, аналитик геометрия, текисликдаги 
геометрик ясашлар, тасвирлаш методлари; дифференциал ва интеграл ҳисоб, 
дифференциал тенгламалар ѐрдамида татбиқий масалаларни ечиш ва ечимни 
асослаш кўникмасига эга бўлиши керак
-талаба векторлар устида амаллар бажариш, детерминантларни 
ҳисоблаш, чизиқли тенгламалар системаларини ечиш, тўғри чизиқ, текислик 
тенгламларига оид масалаларни, текисликдаги геометрик ясашлар
тасвирлаш методларига доир масалалар ечиш, содда функцияларнинг 
ҳосилаларини, 
интегралларини 
ҳисоблаш, 
содда 
дифференциал 
тенгламаларни ечиш малакаларига эга бўлиши керак

Download 386.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling