Ушбу Қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат


-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш


Download 82.64 Kb.
bet15/37
Sana21.02.2023
Hajmi82.64 Kb.
#1218755
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
Монополия конуни

29-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш монополияга қарши орган томонидан амалга оширилади.
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишларни қўзғатиш ва кўриб чиқиш учун монополияга қарши органнинг ўз текширувлари, ўрганишлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аризалари ҳамда тегишли органларнинг тақдимномалари асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги ишларни тегишли судлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ кўриб чиқади.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
30-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар қуйидагилардир:
ўзига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақида иш юритилаётган шахс;
юридик ва (ёки) жисмоний шахсларнинг вакили;
гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва бошқа манфаатдор шахслар.
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан иш материаллари билан танишиб чиқишга, бундан давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мустасно, улардан кўчирмалар олишга, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар беришга, далиллар тақдим этишга ва уларнинг текширилишида иштирок этишга, ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга саволлар беришга, илтимосномалар киритишга ҳамда ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва важларига қарши эътирозлар билдиришга ҳақли.

Download 82.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling