Ушбу ўқув дарсликнинг ўқув методалогик асоси сифатида таълим тўғрисидаги қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосланади
Ахборот, маълумотларнинг таснифи ва хусусиятлари
Download 54.33 Kb.
|
1-мавзу
2. Ахборот, маълумотларнинг таснифи ва хусусиятлариҲозирги даврни информатикасиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборот технологиялари бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини қамраб олган. Информатика соҳасининг асосий ресурси - ахборотдир. Ахборот атроф-муҳит объэктлари ва ҳодисалари, уларнинг ўлчамлари, хосиятлари ва ҳолатлари тўғгрисидаги маълумотлардир. Кенг маънода ахборот инсонлар ўртасида маълумотлар айрибошлаш, одамлар ва қурилмалар ўртасида сигналлар айрибошлашни ўзига мужассамлаштирган умуммиллий тушунчадир. Информатика фани ахборотга бизнинг атроф-муҳит ҳодисалари ёки объэктлари тўғрисидаги тасаввурларимизни ўзгартирувчи, ўзаро консептуал боғілиқ маълумотлар, кўрсаткичлар, негизлар тушунчалар сифатида қарайди. Информатикада ахборот билан бир қаторда маълумотлар тушунчаси ҳхам кенг қўлланилади. Маълумотларга у ёки бу сабабларга кўра фойдаланилмайдиган, балки фақат сақланадиган белгилар ёки ёзиб олинган кузатувлар сифатида қараш мумкин. Агар бу маълумотлардан бирор нарса туғірисидаги мавҳумликни камайтириш учун фойдаланиш имконияти туіғилса, маълумотлар ахборотга айланади. Шунинг учун ахборотни фойдаланадиган маълумотлар, деб атаса ҳхам бўлади. Масалан, қоғозга телефон рақамларини маълум тартибда ёзиб, уни бошқа кимсага кўрсацангиз, у буни бирор ахборот бермайдиган маълумот сифатида қабул қилади. Бироқ ана шу ҳар бир телефон рақами тўғгрисига муайян корхона ёки ташкилот номи, унинг фаолият тўри ёзиб қўйилса, аввалги маълумот ахборотга айланади. Иқтисодий ахборот - ахборотнинг энг муҳхим турларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий ахборот ишлаб чиқариш жараёнлари, моддий ресурслар, бозорлар, банк ва молия муасасалари фаолияти билан тўғіридан-тўғри боілиқдир. Сивилизация ривожланиши тарихида бир неча ахборот инқилоблари рўй берди - ахборотни қайта ишлаш соҳасида туб ўзгаришлар рўй бергани туфайли ижтимоий муносабатларда ўзгаришлар юзага келди. Бундай ўзгаришлар оқибати сифатида инсоният жамияти янги сифатга эга бўлади, яъни: Б и р и н ч и и н қ и л о б ёзувни кашф этиш билан борлиқ, бу улкан сифат ва миқдор жиҳатдан сакраш бўлди. Билимларни аждодлардан авлодларга етказиш имкони пайдо бўлди. И к к и н ч и и н қ и л о б (ХВИ аср ўрталари) саноат жамияти, маданият ва иш фаолиятини ташкил этишда кескин ўзгариш ясаган китоб нашр этишнинг кашф қилиниши бўлди. У ч и н ч и и н қ и л о б (ХИХ аср охири) электр қувватининг кашф этилиши билан боғілиқ бўлиб, у туфайли телеграф, телефон, радио юзага келди. Булар ахборотни исталган ҳажмда узатиш ва жамлашга имкон яратди. Т ў р т и н ч и и н қ и л о б (ХХ аср 70-йиллари) микро-процэссор технологияси кашф этилиши ва шахсий компютер пайдо бўлиши билан боілиқ. Микропроцэссорлар ва интеграл чизмаларда компютерлар, компютер тармоқлари, маълумотларни узатиш тизимлари (ахборот коммуникациялари) яратилади. Ахборотни турли белгиларга караб таснифлаш мумкин: 1. Олиш усули бўйича ахборот қуйидаги натижага кўра ажратилади: а) тадқиқотни олиб бориш чоғгида бевосита сўров ўтказиш орқали; б) даврий ва махсус адабиётларни ўрганиш; в) маълумотларни телефакс ёки тайёрланган магнитли ташувчилар воситасида узатиш. Қайта ишлаш усулига кўра, маълумотлар бирламчи, иккиламчи, ҳосила, мантиқий хулоса ва якунларга бўлинади. Жумладан бошланіич ахборот одатда муҳитда юз берувчи жараёнларни кузатиш натижасида шаклланади ва қайта ишланмасдан қайд этилади. Иккиламчи ахборот ўз асосига кўра бирламчи маълумотларга таянади. Ҳосила ахборот дастлабки, иккиламчи ёки бошқа ахборотни қайта ишлаш натижасидир. 3. Тадқиқот объэкти нуқтаи назаридан ахборот энг аввало ташқи макромуҳхит таъсирини Ҳисобга олган Ҳолда маълумотлар базасини яратиш ва автоматлаштирилган маълумотлар банкларидан фойдаланиш учун анча асосланган йўналишни танлаш мақсадида бозор эҳхтиёжи ва талабларини ўрганишга йўналтирилган. 4. Функсионал вазифасига кўра ахборотни қуйидагича классификацияларга ажратиш мумкин: а) янги товарларни ишлаб чиқариш ва сотишда бозорда фирманинг молиявий ва иқтисодий аҳхволи қандай бўлишини очиб берувчи ахборот; б) бозорнинг аниқ сегментида рақобатчилар ҳхолатини ифодаловчи ахборот ва ҳоказолар. 5. Вазифасига кўра, ахборот маълумотнома, тавсиянома, меъёрий, ва сигналли турларига бўлинади. Маълумотнома ахборот кўпрок таништирувчи хусусиятига эга, объэктларнинг қанча барқарорлиги белгиларини тавсифлайди ва маълумотномалар (справочниклар) тизими шаклида намоён бўлади. Хорижий маълумотнома ахборотини автоматлаштирилган маълумотлар банки орқали олиш мумкин, уларнинг сони йилдан-йилга узлуксиз кўпайиб бормоқда. Тавсиянома ахборот ўз навбатида босма нашрларда эълон қилинган ва тижорат маълумотлар базаларидаги маълумотлар таҳлилига асосланган махсус тадқиқотларни ўтказиш натижаларига кўра шаклланади. Меёрий ахборот асосан ишлаб чиқариш соҳасида шаклланади ва фойдаланилади. 6.Тақдим этиш усулига кўра ахборот матн, жадвал, матрица, график ва динамик қаторларга бўлинади. Матн ахбороти энг кўп расмийлаштирилгандир, шу боис уни қайта ишлаш учун ҳхозирги пайтда гиперматн дастур тизими кўринишида махсус дастурий воситалар қўлланилмоқда. 7. Ахборот ўзининг барқарорлигига кўра ўзгарувчан, шартли-доимий ва доимийга бўлинади. Ўзгарувчан ахборот объэктлар ишлашининг миқдорий ва сифат хусусиятларини акс эттиради. Шартли-доимий ва доимий ахборотлар муҳитнинг доимий ўлчамини акс эттиради, шу боис улар узоқ вақт мобайнида ўзгармас бўлиб қолади. Download 54.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling