Ушбу ўқув дарсликнинг ўқув методалогик асоси сифатида таълим тўғрисидаги қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосланади


Download 54.33 Kb.
bet6/6
Sana12.10.2023
Hajmi54.33 Kb.
#1699571
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

4. Ахборотнинг эҳм да кодланиши


Турли хил ахборот узатиш қурилмаларида ахборот турли усулда узатилади. Масалан, телеграф, морзе алифбоси, радио, телевидение, китоб ва бошқалар.
Морзе алифбосида ахборот қисқа ва узун сигналлар орқали кодланади ва узатилади. Газета ва журналлардаги ахборот ҳарфлар ва белгилар орқали кодланади ва узатилади.
ЭҲМ ларда ахборотлар иккилик саноқ системасида кодланади ва узатилади. Бунинг асосий сабабларидан бири мураккаб схемалар электр энергиясининг кичик импулслсри орқали маълум ишларни бажаришидадир. Импулс ўтишининг икки ҳолати бўлади. Бу ЭҲМ да ахборотнинг сақланиши ва узатилишининг физик мазмунини билдирса, импулснинг ўтишига 1 ни утмаслигига 0 ни мос қуйилиши унинг математик мазмунини билдиради. ЭҲМ қурилмаларининг аксарият қисми икки хил - "ёпиқ" ва "очиқ", "ҳа" ва "йўк" каби ҳолатларда бўлади. Бу ҳолатларнинг бирига 0 рақамини, иккинчисига 1 рақамини мос қўйсак ЭҲМ нинг иккилик саноқ системасида ишлаши келиб чиқилади.
Агарда тармоқдан импулсларнинг ўтишининг учинчи ҳоли бўлганда у учлик саноқ системасида ишлаган бўлар эди.
Ахборотни ЭҲМ да сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва хоказолар учун бизга клавиатурада жойлашган белгилардан ва махсус бошқариш тугмачаларидан фойдаланилади. Шунинг учун ахборотни ташкил этувчилари бўлган белгиларни ЭҲМ да кодлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун барча белгиларни (жаъми 200 дан ортиқ) ЭҲМ да кодлаштириш учун иккилик саноқ системасидаги неча хонали сондан фойдаланиш масаласи туради.
Математика курсидан маълумки икки хонали иккилик саноқ системасидаги рақамлар комбинацияси ёрдамида 224 та белгини кодлаштириш мумкин, уч хонали сонлар ёрдамида 238 та белгини кодлаштириш мумкин ва хоказо. Бизга зарур белган 200 дан ортиқ белгиларни кодлаштириш учун эса иккилик саноқ системасидаги саккиз хонали сонлар комбинацияси (28256) зарур бўлар экан.
Демак, битта белгининг ҳажми 8 бит деб қабул қилинган.
Биз кундалик хаётда турли хил ўлчов бирликлардан, масалан, вақт, тезлик, масофа оғирлик ва бошқа бирликларидан фойдаланамиз. ЭҲМ да ишлатиладиган ахборот бирлиги бу бирликлардан тубдан фарқ қилади.
ЭҲМ иккилик саноқ системасида ишлаганлиги учун энг кичик ахборот бирлиги (бит - бинари дигит) бит (0 ёки 1) деб қабул қилинган. Ундан каттароқ ўлчов бирликлари байт, килобайт, мегобайт, гигобайт деб қабул қилинган.
1 байт = 8 бит,
1 Килобайт (Кб) = 1024 байт,
1 Мегабайт (Мб) = 1024 Килобайт Кб,
1 Гигабайт (Гб) = 1024 Мегабайт Мб.
Охирги вақтда қайта ишланаётган ахборот ҳажми катталашганлиги учун қуйидаги ўлчов бирликлари киритилди
1 Терабайт (Тбайт) = 1024 Гигабайт (Гб),
1 Петабайт (Пбайт) = 1024 Терабайт (Тб).

Шундай қилиб, ЭҲМ да битта белгини кодлаштириш учун 8 бит ёки 1 байт ахборот бирлиги керак бўлар экан. Буни соддароқ тушиниш учун стандарт машина ёзуви қоғозига 2 интервалда ёзиш мумкин белса бир бетга 30 та қатор ва ҳар бир қаторга 70 тадан символ ёзиш имконияти берилса бундай бетга 2100 та символ ёзиш мумкин бўлади. Бундай ҳажмдаги ахборот ўлчови 2100 байт демакдир. Буни эса тахминан 2 Кб га тенг деб қабул қилиш мумкин. Демак, машинкада ёзилган 1 бетлик ахборотни тахминан 2 Кб деб қабул қилиш мумкин экан.


Агар сиз 1000 та белгидан (жумладан, бўш жой пробел ҳам белги сифатида қабул қилинади) иборат маъруза ёки хат ёзган бўлсангиз, 1000 байтлик ёки тахминан 1 Кб лик маъруза ёки хат ёзган бўлар экансиз. Шунингдек, ЭҲМ хотира қурилмалари сигимининг ўлчови ҳам шу каби ифодаланади.
Мустахкамлаш учун саволлар.

  1. Ахборот нима?

  2. Нима учун ЭҲМ ларини иккилик саноқ системасида ишлайди дейилади?

  3. Ахборот бирликларини тушунтириб беринг?

  4. Ахборотлар ЭҲМ ларда қандай кодланади?

Download 54.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling