ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 9(129)
Кириш.
Ҳозирги даврда жамият ривожланиши
нинг тараққиёт тенденцияси асосан хом ашё
ва индустриал иқтисодиётдан хизмат кўрсатиш
иқтисодиётига ўтиши билан тавсифланади. Бунда
асосий эътибор интеллектуал ресурслардан фой
даланишда фан ва ахборотлар технологиялари
сиғими катта бўлган замонавий тармоқларни
ривож лантиришга қаратилган. Жамият тарақ
қиётидаги бундай ҳолат иқтисодиётнинг бошқа
соҳаларига нисбатан хизмат кўрсатиш соҳасининг
кенгроқ ривожланишини талаб этади.
Сервис иқтисодиётининг шаклланиши ва
ривож ланиб бориши ривожланган бозор иқти
содиётига асосланган мамлакатларнинг ялпи ички
маҳсулот таркиби ўзгаришига ҳам ўз таъсирини
кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда муайян мамлакатни
ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш учун
яратилаётган ялпи ички маҳсулот таркибида
хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасининг 65 фоиз
дан юқори бўлиши асосий мезон ҳисобланади.
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг
ҳозирги босқичида сервис хизматлари сони ва
сифатига қўйилаётган талаблар ошиб бормоқда.
Бу эса хизмат кўрсатиш соҳасида ишчи кучидан
самарали фойдаланиш йўналишларини аниқлаш
ҳамда меҳнат самарадорлигини ошириш зарура
тини тақозо этади.
шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон президенти
ш.Мирзиёевнинг 20172021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта усту
вор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия
сида «хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривож
лантириш, ялпи ички маҳсулотни шаклланти
ришда хизматларнинг ўрни ва улушини оши
риш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг
аввало, уларнинг замонавий юқори технологик
турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш» [17] вази
фаси қўйилган. Бу вазифаларни самарали ҳал этиш
асосида хизмат кўрсатиш соҳаси субъектлари фао
лияти самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига
кўрсатилаётган хизматлар сифатини такомиллаш
тириш муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |