Услубий ёндашув ахмеджанов а. Р. Сервис иқтисодиётида самарадорлик ва унумдорликни


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana04.11.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1746943
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
servis-i-tisodiyotida-samaradorlik-vaunumdorlikni-ba-olashga-uslubiy-yondashuv

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 9(129)
мураккаблаштириб қўйди
1
. Ушбу ҳолат миллий 
иқтисодиёт фанида юқоридаги категориялар 
бўйича турлича фикрларнинг вужудга келишига 
сабаб бўлди.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, 
унумдорлик ва самарадорлик моҳияти бўйича 
турлича қарашлар ва ёндашувларни кўриб 
чиқамиз.
Агар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўр сат ­
кичи меҳнат унумдорлиги кўрсаткичига таққос­
ланса, ишлаб чиқаришнинг умумий сарфлари 
йиғиндисида жонли меҳнат сарфлари қандай 
улушни ташкил этишни кўрсатувчи коэффициент га 
эга бўламиз. Бу улушнинг камайиши бевосита 
ишлаб чиқаришдан жонли меҳнатнинг нисба­
тан ва мутлақ озод қилиниши тўғрисида далолат 
беради [3, 397­б.].
шундай қилиб, ресурс­сарф нуқтаи назаридан 
самарадорлик ва унумдорлик ташкил қилишда бир 
хил кўрсаткичлар сифатида тадқиқ этилади. Аммо 
иқтисодий тушунчалар сифатида улар турличадир. 
шунинг учун ресурс ёндашуви бўйича самара­
дорликни баҳолашда унумдорлик кўрсаткичлари 
тизимига тўхталиш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодиёт фани ўрганаётган унумдорлик кон­
цепциясида унумдорлик кўрсаткичлари тизимини 
ишлаб чиқариш омиллари назарияси асосида 
тузилган. Мазкур назарияга асосан, унумдорлик­
нинг асосий вазифаси минимал сарфлар асосида 
максимал натижаларга эришиш ҳисобланади. 
Бунга кўра унумдорликнинг умумий формуласи 
куйидагича:
Унумдорлик = маҳсулот ишлаб чиқариш / 
сарфлар (1.1); 
Юқоридаги кўрсаткични ҳисоблашда бир­
биридан фарқланувчи уч турдаги унумдорликни 
ажратиб кўрсатишимиз мумкин: хусусий, умумий, 
кўп омилли ва ишлаб чиқариш омилларининг 
ялпи унумдорлиги. 
1
Масалан, г.Эмирсоннинг «Унумдорликнинг ўн икки 
тамойили» номли асари «Tvelve prinsiples of efficiency» 
деб номланади. шуни таъкидлаш лозимки, бу сама­
радорликни унумдорлик тушунчаси билан алмашти­
рилган ягона таржима нашри эмас (масалан, «Сифат 
ва самарадорликни бошқариш» 2001. И.прокопенко, 
К.Норт). Келтирилган мисоллар муаллиф томонидан 
луғавий чалкашликлар мавжудлигини исботлайди.
Хусусий унумдорлик – ишлаб чиқариш омили 
сифатида фойдаланиладиган бир ресурсни сўнгги 
натижага нисбатан тавсифлайдиган кўрсаткич. Бу 
кўрсаткич ишлаб чиқаришнинг бир омилли сама­
радорлигини намоён этади. 
Умумий унумдорлик – ишлаб чиқариш 
омиллари сифатида бир неча ресурсларнинг 
сўнгги натижаларига нисбатан тавсифловчи 
кўрсаткичдир. Мазкур кўрсаткич ишлаб чиқариш 
омилларининг ўзаро боғланишдаги самарадор­
лигини ифодалайди. 
Ялпи унумдорлик ишлаб чиқариш омили сифа­
тида фойланадиган барча ресурсларни барча 
сўнгги натижага нисбатини таснифлайдиган 
кўрсаткич бўлиб, ялпи фаолият самарадорлигини 
ифодалайди. 
шуни эътироф этиш мумкинки, ялпи, умумий ва 
хусусий унумдорлик қабул қилинган кўрсаткичлар 
бўлиб, ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида, 
яъни тармоқ, соҳа, ҳудуд ёки алоҳида корхона 
миқёсида фойдаланиш мумкин. 
Иқтисодий адабиётларда юқорида таъкидлан­
ган умумий қабул қилинган таснифдан ташқари 
яна бир неча таснифни ажратиб кўрсатиш мум­
кин. Масалан, сарфлар ва натижаларни тўлиқ 
ҳисоблаш даражаси учун унумдорлик кўрсаткичи 
таснифининг ҳам уч турини ажратиб кўрсатиш 
мумкин [6, 104­б.]: 
а) хусусий (бир натижанинг бир сарфга нис­
бати);
б) умумлашган (бир ёки бир неча натижалар­
нинг бир неча сарфларга нисбати);
в) интеграл (унумдорликнинг тўлиқ ҳисоботи).
Олдинги таснифдан фарқли равишда ушбу тас­
нифда нафақат ишлаб чиқаришда фойдаланила­
диган ресурслар миқдори, балки ишлаб чиқариш 
натижаларининг табақаланиш имкониятлари ҳам 
инобатга олинган. 
Унумдорликни ҳисоблашда хусусий унумдорлик 
кўрсаткичини ҳисобга олувчи ишлаб чиқаришнинг 
уч омили (меҳнат, капитал ва материаллар) тас­
нифи ҳам амал қилмоқда (2­жадвал).
Ҳозирда амал қилаётган унумдорлик кўрсат­
кичлари турлича бўлиб, таркибига меҳнат унум­
дорлиги, материал қайтими, фонд қайтими, рента­
беллик кабиларни қамраб, уларни ҳисоблаш ягона 
24
ИҚтИСОДИЁтНИНг РЕАЛ СЕКтОРИ / РЕАЛЬНый СЕКтОР ЭКОНОМИКИ



Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling