Услубий ёндашув ахмеджанов а. Р. Сервис иқтисодиётида самарадорлик ва унумдорликни


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana04.11.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1746943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
servis-i-tisodiyotida-samaradorlik-vaunumdorlikni-ba-olashga-uslubiy-yondashuv

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 9(129)
ифодаланган. шуни айтиш жоизки, «efficieny» 
тушунчасининг луғавий маъноси – маҳсулдорлик, 
унумдорлик маъноларини билдиради. Бунга тес­
кари бўлган маъноларни ҳам келтиришимиз 
мумкин. Масалан, С.Э.Саркисов «унумдорликни 
маҳсулот яратиш учун фойдаланилган ресурс­
лар самарадорлиги ўлчови» [13, 446­б.], деб 
таъ рифлайди. А.Б.Борисов эса унумдорликни 
«фойда ланилаётган ресурслар бирлигига тўғри 
келган маҳсулот ишлаб чиқариш самарадор­
лиги кўрсаткичи» [7, 450 б.], деб эътироф этади. 
шунинг учун бундан кейинги таҳлилларда «унум­
дорлик» тушунчасига таъриф бериш зарур, деб 
ҳисоблаймиз. 
«Унумдорлик» тушунчаси (инглизча produc­
tivity – унумдорлик, маҳсулдорлик, маҳсулот 
чиқариш) одатда одамлар ишлаб чиқариш фаоли­
ятининг маҳсулдорлиги, самарадорлиги сифатида 
аниқланади. ХХ асрнинг 70­йилларида ўта нафли­
лик назарияси пайдо бўлганда мазкур тушунча 
кенг талқин этила бошланди. Аммо, шунча вақт 
ўтганига қарамасдан, ҳозирги вақтда ҳам унум­
дорлик тушунчасига таъриф эскилигича қолмоқда. 
Хусусан, «Большой экономический словарь» кито­
бида унумдорликка «бир ишчи жиҳозлар бирлиги, 
бўлинма ёки бошқалар томонидан вақт бирлиги 
ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот, хизматлар, 
ярим тайёр маҳсулотлар» [4, 216­б.] деб таъриф­
лар берилган. 
Ҳозирги замон иқтисодий назариясида меҳнат 
унумдорлигини таҳлил қилиш Ж.Б.Сейнинг чега­
равий унумдорлик назарияси ва Ж.Кларкнинг 
унумдорликнинг пасайиб бориш назарияларига 
асосланади. чегаравий унумдорлик назарияси 
жамиятда даромад ва қийматнинг шаклланиш 
жараёнида иштирок этувчи барча омилларни 
унумдорлик хусусиятига эга эканлигини билди­
ради. Ж.Кларкнинг назариясига асосан ишлаб 
чиқаришнинг ҳар бир омили қандайдир чегара­
вий унумдорлик, унга мос ҳолда ҳар бир меҳнатга 
муайян баҳога эга бўлади. 
шу билан бирга, ресурс­сарфлар ёндашу­
вига самарадорликни баҳолашда унумдорлик 
кўрсаткичларидан фойдаланилади. Аммо унум­
дорлик ва самарадорлик тушунчалари ижтимоий­
иқтисодий мазмунига кўра, турли хил катего­
риялардир. Агар унумдорлик тушунчаси фақат 
ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлса, 
самарадорлик эса шу фаолият натижаси билан 
аниқланади. Ресурс­сарфлар ёндашуви доира­
сида унумдорлик ва самарадорликнинг ўзаро 
боғлиқлигининг асосий сабаби шундаки, бу ёнда­
шув ХIХ асрнинг бошларида, яъни индустриал 
иқтисодиётни шаклланиши ва ривожланиши 
шароитида вужудга кела бошлаган. Албатта бу 
ҳолда ресурслар ёндашуви моддий неъматлар 
ишлаб чиқариш оммавий стандартлаш асосида 
самарадорликни баҳолаш масаласини назарда 
тутади. Бунда асосий масала бўлиб, «энг кам сарф­
харажатлар асосида юқори хўжалик фойдасига 
эришиш» [15, 39­40­б.] ҳисобланади. Мазкур 
фикрдан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаши­
миз мумкинки, индустриал иқтисодиёт шарои­
тида моддий ишлаб чиқариш асосий аҳамиятга 
эга бўлган. Натижада бу ёндашувга асосан ҳар 
қандай ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади мак­
симал фойда олиш ҳисобланади. Яна шуни таъ­
кидлаш мумкинки, ХХ асрнинг бошларида ҳам 
сарф­харажатлар эвазига юқори фойда олиш 
самарали фаолиятнинг асосий мақсади, нафақат 
иқтисодий назария фанининг бирламчи мақсади, 
балки амалий иқтисодиёт фанининг ҳам бош 
мақсади ҳисобланади. 
Хусусан, классик бошқарув мактаби намоён­
далари (Ф.гейлар, г.Форт, А.Фаёль ва бошқалар) 
бошқарув самарадорлигини сарф­харажатлар 
билан максимум натижага эришиш, деб ҳисоб­
лашади. шунинг учун унумдорлик корхона 
раҳ барлари ва менежерлари фойдаланади ган 
кўрсаткичлар тизимида асосий мезон ҳисоб­
ланади. 
Самарадорликни баҳолашда ресурс­сарф ёнда­
шувидан фойдаланишни маркетинг бўйича ада­
биётларда кўришимиз мумкин. таниқли марке­
толог г.Ассель маркетинг самарадорлиги деганда 
маркетинг сарфлари ва натижаларини тушунган 
[5, 325 б.]. 
шундай қилиб, ресурслар ёндашуви доирасида 
унумдорлик ва самарадорлик бир хил кўрсаткич 
сифатида талқин этилади, аммо иқтисодий катего­
рия сифатида уларнинг моҳияти турлича талқинга 
эга. шу билан биргаликда, шуни таърифлаш 
ке ракки, унумдорлик ва самарадорлик тушун­
чаларининг ўзаро боғлиқлиги муайян муаммо­
ларни юзага келтиради. Хусусан, унумдорлик ва 
самарадорлик тушунчаларининг бир хил талқин 
қилиниши ушбу категорияларни татбиқ этишга 
бағишланган чет эл иқтисодий адабиётлари тар­
жимасини мураккаблаштириб қўйди. Иккинчидан, 
икки тушунчанинг аралаштириб талқин қилиниши 
ғарб ва миллий иқтисодиёт фанларининг ушбу 
таърифлар бўйича яхлит хулоса чиқариш бўйича 
23
ИҚтИСОДИЁтНИНг РЕАЛ СЕКтОРИ / РЕАЛЬНый СЕКтОР ЭКОНОМИКИ



Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling