Услубий ёндашув ахмеджанов а. Р. Сервис иқтисодиётида самарадорлик ва унумдорликни


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana04.11.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1746943
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
servis-i-tisodiyotida-samaradorlik-vaunumdorlikni-ba-olashga-uslubiy-yondashuv

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 9(129)
тамойил асосида ишлаб чиқариш натижаларини 
сарфларга нисбати асосида (1.1 формула асосида) 
амалга оширилади. Мазкур таснифда унумдорлик 
қиймат ва натурал кўринишда ифодаланган.
Фикримизча, сарф­ресурс ёндашувининг 
камчиликлари сервис иқтисодиёти шароитида 
қуйидагилардан иборат: 
1. Ресурс­сарф ёндашуви индустриал иқти­
содиёт шароитида пайдо бўлган ва у стандарт 
оммавий ишлаб чиқаришга йўналтирилган. 
Сервис иқтисодиёти шароитида аҳолини стан­
дарт маҳсулотлар билан таъминлаш номоддий 
индивидуал неъматлар ва хизмаларни ишлаб 
чиқариш устуворлигининг ривожланишига асос 
бўлди. Бу ҳолат ресурс­сарф ёндашувининг сер­
вис иқтисодиёти шароитига мослаштирилишини 
талаб этади.
2. Ресурс­сарф ёндашуви нуқтаи назари­
дан самарадорликнинг асосий мақсади – мини­
мал харажатлар ҳисобига максимал стандарт 
маҳсулотлар яратишдан иборат, яъни иқтисодий 
(соф) мақсадлардан иборат. Сервис иқтисодиёти 
шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигида 
ресурс­сарф ёндашуви тубдан ўзгаради ва унда 
асосий эътибор ижтимоий йўналтирилган мақсад – 
1
Муаллиф томонидан тузилган.
ишлаб чиқариш самарадорлиги фаолиятининг 
асосий мақсади ҳисобланади.
Сервис иқтисодиёти шароитида ижтиимоий 
самарадорлик тобора катта аҳамият касб этиб 
боради. Бу ҳол уни баҳолашнинг объектив зару­
ратини келтириб чиқаради. Ресурс­сарф ёндашуви 
доирасида амал қилувчи кўрсаткичлар асосан 
эришилган натижаларни таққослашга қаратилган. 
Аммо ижтимоий самарадорликни ишлаб чиқариш 
ҳаражатларига таққослаб ҳисоблаш анча мурак­
кабдир.
шундай қилиб, сервис тизимида турли хиз­
матлар кўрсатиш фаолияти самарадорлигини 
баҳолашда ресурс­сарф ёндашувидан фойдаланиш 
чекланиб бормоқда. ХХ асрнинг 20­йилларида чет 
эл иқтисодий назариясида ҳам иқтисодий, ҳам 
ижтимоий, ҳам ижтимоий­иқтисодий самара­
дорликни баҳолашга имкон берувчи «мақсадли 
йўналтирилганлик» ёндашуви таклиф этилди. Бу 
ёндашув ХХ асрнинг 70­йилларида (яъни сервис 
иқтисодиёти шаклланаётган шароитда), айниқса, 
амалий иқтисодиётда кенг ривожланиб борди. 
Хизмат кўрсатиш соҳасида ушбу ёндашувдан 
фойда ланиш кўпроқ аҳамият касб этиши мум­
кин. шунинг учун ҳам унга тўхталиш мақсадга 
мувофиқдир. «Мақсадли йўналтирилганлик» [10, 
131­б.] ёндашуви самарадорликни баҳолашда 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling