Илмий маслаҳатчи: Сайфуллаева Р.Р.
филология фанлари доктори, профессор
(ЎзМУ)
Тақризчи: Сиддиқова И.А.
филология фанлари доктори, профессор
(ЎзМУ)
Тақризчи: Самигова Х.Б.
филология фанлари доктори, доцент
(ЎзДЖТУ)
Диссертация ҳимояси 2019 йил ‹‹____________›› соат ____да Ўзбекистон Миллий университети хорижий филология факультетининг 421-аудиториясида бўлиб ўтади.
Собирова Д.А.
Давлат Аттестация комиссияси котиби
Ф.ф.д., проф. Джумабаева Ж. Ш.
Инглиз филологияси кафедраси мудири
КИРИШ (Магистр академик даражасини олиш учун диссертация аннотацияси)
Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги. Ҳозирги кунда бевосита таржима қилиш, таржима жараёнида лексик, стилистик хусусиятларни эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбек халқ эртакларида миллий колоритли, маданий меросга оид тарихий ва географик номларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш долзарбдир. Жумладан, топонимларни қиёсий ва лингвомаданий аспектлар негизида таҳлил қилиш ўрганилаётган тиллар халқ ижодидаги буюк маданий ва лисоний меросни ўрганишга ёрдам беради. Географик ва тарихий номларнинг инглиз тилида берилишини таҳлил қилиш, уларни берилишига оид тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир.
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти географик ва тарихий жой номлари, унинг предмети ўзбек тилидаги халқ эртакларида учрайдиган географик ва тарихий жой номларининг семантик-структур хусусиятларидир.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари инглиз ва ўзбек халқ эртакларидаги географик ва тарихий номларнинг семантик-структур хусусиятларини аниқлашдир. Мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар қўйилди:
– инглиз ва ўзбек тилларидаги топонимик бирликларнинг умумий хусусиятларини аниқлаш;
– географик ва тарихий номларнинг типларини белгилаш ва уларни мавзуий ҳамда номинатив белгисига кўра таснифлаш;
– инглиз ва ўзбек тили ономастик бирликларининг ҳажми, тарқалиш чегараларини белгилаш;
– инглиз ва ўзбек халқ эртакларидаги географик ва тарихий номларни семантик-структур таснифлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |