Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


Download 0.65 Mb.
bet39/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

Ишнинг илмий янгилиги. Ишда инглиз ва ўзбек халқ эртаклари мисолида биринчи бор географик ва тарихий номлар таҳлил қилинди. Жумладан, концептуал таҳлил ёрдамида инглиз ва ўзбек ономастик бирликлар типлари, уларнинг ҳажми, тарқалиш чегаралари тадқиқ қилинди.
Тадқиқот методлари ва усуллари. систем-структур, тарихий-қиёсий, тавсифий, концептуал ва илмий таснифлаш таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти инглиз ва ўзбек тилларининг ономастик кўлами ва унинг бирликлар доираси, тарқалиш даражаси ва типлари ҳақидаги илмий тасаввурларни кенгайтиради. Ишнинг илмий хулоса ва таҳлилларидан инглиз ва ўзбек ономастикаси бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишда, жумладан лингвомаданиятшунослик бўйича танланма курслар ўқишда ҳамда илмий семинарларда фойдаланиш мумкин. Ишнинг фактик материаллари ва уларнинг ишдаги таҳлиллари инглиз ва ўзбек тилларидаги топонимларнинг изоҳли ва имловий луғатларини тузишда қўл келади.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Ушбу тадқиқот кириш, уч боб, умумий хулосалар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Бажарилган ишнинг асосий натижалари:

  1. Топонимлар ва унинг турлари турли тилшунос олимлар фикр-мулоҳазаларига таяниб, кенгроқ ёритилди;

  2. Ўзбек ва инглиз халқ эртаклартдаги топонимларнинг ўзига хос ва ўхшаш томонлари кўриб чиқилди;

  3. Икки халқ эртакларидаги жой номлари ва тарихий номлар нафақат семантик-структур жиҳатдан, шу билан бирга лингвомаданий жиҳатдан таҳлилга тортилди.

Хулоса ва таклифлар. Инглиз ва ўзбек халқ эртакларидаги географик ва тарихий номларни тадқиқ қилиш натижалари қуйидаги умумий хулосаларга келиш имконини беради:

  1. Халқ эртакларида жонсиз объектларнинг атоқли отлари жонли мавжудотлар атоқли отига нисбатан миқдоран кўпдир.

  2. Эртаклардаги географик ва тарихий номларни ҳосил қилишнинг энг сермаҳсул усули ономастик конверсия ва композиция усулидир.

  3. Халқ эртакларидаги топонимларни тўплаш ва тадқиқ қилиш нафақат ономастика соҳаси учун, балки инглиз ва ўзбек тарихий лексикологияси, диалектологияси, шунингдек, этнолингвистика, социолингвистика, лингвомаданиятшунослик соҳалари учун ҳам қимматли маълумотлар беради.


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling