Бўлим бошлиғига қўйиладиган малака талаблари:
Бўлим йўналиши ва тегишли билим соҳаси бўйича олий маълумот.
Педагогик иш стажи 3 йилдан кам эмас.
Бўлим бошлиғи фаолияти давомида қуйидаги масалаларни ечим топишида ва бажарилишида бош-қош бўлади ва ижросини таъминлайди.
Бўлимда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш:
бўлимдаги ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатларини жой-жойига қўйиш, гуруҳларни шакллантириш, гуруҳ фаолларини аниқлаштириш;
ўқув машғулотлари журналларинг юритилишини амалга ошириш, гуруҳ раҳбарларининг бириктирилиш жараёнида иштирок этиш;
дарс жадвалини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
ўқувчилар давомати ишлари (эрталабки ритуалда ва дарс жараёнида давомат бўйича маълумот олиш, ҳафталик давомат натижаларини ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига тақдим этиш);
бўлим миқёсида амалга оширилган таълим-тарбия ишлари бўйича директор ҳузуридаги йиғилишга ҳафталик ҳисобот тайёрлаш;
бўлим миқёсида вакант соатларнинг тақсимланишида иштирок этиш;
бўлимга тааллуқли бўлган майдонларда ободонлаштириш ишларининг ташкил этилиши ҳолатини назорат қилиш.
Ўқув машғулотлари сифатини ўрганиш, ҳафталик, ойлик ва чораклар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш(кафедра мудирлари билан ҳамкорликда):
- гуруҳ журналларида ўқувчилар кунлик баҳоланиш меъёрларининг (ЖН, ОН,ОТ, ЯН) бажарилишини вақти-вақти билан ўрганиб, натижаларини ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига тақдим этиш;
- бўлим ўқитувчилари томонидан қўшимча дарс ва маслаҳатлар ўтказилишини ҳисобга олиш;
- тўгарак ишларининг олиб борилишини ўрганиш ва ўқувчиларнинг илмий-ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш;
бўлимда олиб борилган таълим-тарбия ишлари натижалари бўйича ҳужжатлар тайёрлаб, илмий-педагогик кенгаш йиғилишларида ҳисоб бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |