Услубий қЎлланма андижон 2012


Ўқувчилар ўзлаштириши ва давоматининг назорати (гуруҳ раҳбарлари билан ҳамкорликда)


Download 0.52 Mb.
bet5/9
Sana09.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1345553
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Бўлим бошлиғи

Ўқувчилар ўзлаштириши ва давоматининг назорати (гуруҳ раҳбарлари билан ҳамкорликда) :

  • гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда ўқувчиларининг ўзлаштириши ва давоматини мунтазам равишда ўрганиб бориш;

  • фанларни яхши ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан ишлашда гуруҳ раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатиш;

  • семестр ва ўқув йили учун ўзлаштириш ва давомат қайдномаларини тузиш;

  • дарсларга мунтазам келмаётган ўқувчилар билан олиб борилаётган ишларни назорат қилиш;нг

  • ўқувчиларнинг рейтинг дафтарчаларини тўғри тўлдирилишини амалга ошириш;

  • ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериш ва босқичдан-босқичга ўтказилиши ҳақидаги буйруқ лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

  • гуруҳлар кесимида якуний давлат аттестацияси қайдномаларини тайёрлаш;

  • таълим муассассасида ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси ишида қатнашиш;

  • битирувчи ўқувчилар ҳақидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш.



Битирувчилар билан олиб бориладиган ишларни ташкил этиш (касбий таълим бўйича директор ўринбосари билан ҳамкорликда):

-бўлимда битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича комиссия ишида қатнашиш;


-бўлимдаги ўқувчиларнинг таълим муассасасини турли даврларда тамомлаган битирувчилари, меҳнат фахрийлари билан учрашувларини тайёрлаш ва ўтказиш;
-ёш мутахассислар конференциясини ўтказиш бўйича тегишли материалларни тайёрлаш.


Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш:

-бўлимдаги фан ўқитувчилари, гуруҳ раҳбарлари ва кафедралар мудирлари


томонидан танланган иқтидорли ўқувчилар рўйхатини шакллантириш;
-иқтидорли ўқувчиларга мураббийларни бириктириш;
-иқтидорли ўқувчиларни махсус ишлаб чиқилган режа асосида фан олимпиадалари,кўрик-танлов ва конференцияларга тайёрлаш;
-иқтидорли ўқувчилар билан иш олиб бориш жараёнига олий таълим муассасалар етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш.


Бўлим бошлиғи томонидан юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар:


1-папка

  • Юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар;

  • Таълимга оид Низомлар,йўриқномалар,кўрсатмалар ва буйруқлар;

  • Ўқувчилар ҳақидаги умумий маълумотлар.

2-папка

  • Мутахассисликлар бўйича тасдиқланган ишчи ўқув режалар;

  • Мутахассислик тавсифномаси (бўлим ҳонасининг деворига илинади);

  • Ўқув жараёни жадвали (бўлим ҳонасининг деворига илинади);

  • Ўқув машғулотлар жадвали (бўлим ҳонасининг деворига илинади);



3-папка

4-папка

  • Ўқувчилар давомат билан боғлиқ ҳужжатлар тўпламлари;

  • Гуруҳ сардорларининг ишини назорат қилиш китоби;

  • Гуруҳларда ўтказиладиган йиғилиш баённомаларидан кўчирмалар;

  • Ой давомида гуруҳлар кесимида ўқувчилар томонидан қолдирилган дарс соатлари ҳақидаги маълумотлар.

5-папка

  • Махсус иловалар -тартиббузарлик, дарсларга тайёрланмаслик, билдиргилар, маълумотлар, ўқувчиларнинг тушунтириш хатлари ва ҳоказо;

  • Журналларни юритишдаги хато ва камчиликларни акс эттирувчи маълумотлар.

6-папка
- Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан якка тартибда олиб борилган ишлар
маълумотлари;



  • Дарс таҳлиллари, ўтказилган турли тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;

  • Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш.

7-папка

  • Семестрлар бўйича якуний баҳолар қайдномалари;

  • Имтиҳон қайдномалари (якуний назорат натижалари);

  • Ўқув йили бўйича йиллик қайднома (давомат, ўзлаштириш)



8-папка

  • Диплом олди амалиётига қўйиш ҳақида буйруқ;

  • Якуний давлат аттестациясига оид барча ҳужжатлар;

  • Битирувчи ўқувчилар тўғрисидаги буйруқдан кўчирмалар.

Бўлим учун ажратилган хонада юқорида таъкидланган ҳужжатлар билан бир қаторда “Фаол ўқувчилар”, “Дарс режими”, “Навбатчи”, “Журнал юритиш ҳақида”, “Одоб-аҳлоқ кодекси”, “Унутилмас кунлар” , “Бўлим шиори”, “Ўқувчилар рейтинги” каби мавзулар асосида хона ичи ва хонага кириш жойлари безатилса, мақсадга мувофиқ бўлур эди.


“Тасдиқлайман”
ЎИБДЎ ................................
................................................................... бўлим бошлиғининг 2012-2013 ўқув
(таълим муассасаси номи)
йилига мўлжалланган йиллик иш режаси





Бажариладиган ишлар

вақти

масъул

Бажарилиши ҳақида белги





Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling