Услубий қЎлланма тортиш-тезлик ҳусусияти
Download 0.86 Mb.
|
Услубий қўлланма ТТХ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУРС ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА АВТОМОБИЛНИНГ ЭКСПЛУАТАЦИОН ХУСУСИЯТЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УЧУН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ТОРТИШ-ТЕЗЛИК ҲУСУСИЯТИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ “АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ МУҲАНДИСЛИГИ” ФАКУЛЬТЕТИ “ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ МУХАНДИСЛИГИ” КАФЕДРАСИ КУРС ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА АВТОМОБИЛНИНГ ЭКСПЛУАТАЦИОН ХУСУСИЯТЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УЧУН УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ТОРТИШ-ТЕЗЛИК ҲУСУСИЯТИ 5310600 – «Ер усти транспорт тизимлари ва уни эксплуатацияси (ИТВ)» 5610100 – «Хизматлар сохаси» 5310600 – «ЕУТТ ва УЭ (Автомобил транспорти)» бакалаврияти таълим йўналишлари талабалари учун. Тошкент – 2023 Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2012 йил 14 мартда тасдиқланган ва №БД 5310600-3.11 рақам билан рўйҳатга олинган “Транспорт воситаларининг тузилиши ва назарияси” (ТВТН) фани Дастурига мувофиқ тузилди. Услубий қўлланма 5310600 “Ер усти транспорт тизимлари ва уни эксплуатацияси (ИТВ)”, 5610100 “Хизматлар сохаси” ва 5310600 “ЕУТТ ва УЭ (Автомобил транспорти)” бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган. Услубий қўлланмада автомобилнинг тортиш тезлик хусусиятини ҳисоблаш ва қуриш услуби, ҳамда тортиш тезлик хусусиятини таҳлили бўйича тавсиялар келтирилган. Услубий қўлланма “Транспортда бошқарувнинг ахборот тизимлари” кафедрасининг 2017 й “___”___________ даги мажлисида мухокама қилинган ва маъқулланган (баённома №____). Кафедра мудири проф. А.А.Мухитдинов Тузувчилар: асс. А.Саидумаров Тақризчи: доц. Б.С. Саттивалдиев Услубий қўлланма “Автомобиль транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси” факультети илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланган (“___”____________2017 й., баённома №____). “АТ ва ТТЭ” факультети ИУК раиси т.ф.д. Ш.И.Хикматов Кириш
Автомобилнинг сифатини бахолашда унинг дизайни, ёнилғи тежамкорлиги, узоқ муддат ишлаши, тортиш динамикаси, тормоз самарадорлиги, таъмирлашга қулайлиги ва ҳоказолар хисобга олинади. Янги автомобил яратиш мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб унда илғор ва мураккаб техник масалаларни қўллаш керак бўлади. Илмий изланиш ва илмий усуллар ёрдамида агрегат ва тизимлардаги иш жараёнида юзага келади-ган ходисаларни аниқлаш, яратилаётган конструкциядаги нуқсонларни аниқ-лаш, ва автомобил ва агрегатларнинг хусуситларини бахоловчи мезон ва ўлча-гичларни яратиш масалаларини илмий асослаб беради. Тажрибага суянган холда ва илмий ва техник изланишларга асосланиб, қисқа вақт ичида янги масалаларга ижодий ёндошиш ва уларнинг мақбул ечимини топиш, илмий усул ёрдамида махсулотнинг сифатини аниқлаш, унинг хусусиятларини бошқариш ва жаҳон стандартларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин. Автомобил конструкцияси такомиллаштиришда илғор тажриба ва ютуқла-ридан кенг фойдаланиш зарур. Шунингдек стандартлашнинг хар-хил шаклла-ридан унумли фойдаланиш зарур. Маълумки хар қандай махсулот сифати, ўзининг иқтисодий бахосига эга. Автомобилни ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилишда кам харажат сарфлаб, яхши натижалар олишга эришиш лозим. Техник ривожланишнинг ўсиш сурьат-лари ва автомобил сифатининг яхшиланиши иқтисодий рағбатлантирилиши зарур. Шуларни ҳисобга олган холда, талаба курс ишини бажаришда автомобил-нинг техник тавсифларини тахлил этиб, уларнинг келажакдаги равнақини бахолаб, автомобил-заводининг техник жихозланганлик даражасини хисобга олиб, ишлатилмоқчи бўлган материалларни белгилаб, автомобилнинг тортиш тезлик қобилятини хисоблайди. Берилган автомобилнинг техник кўрсаткичлари.
Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling