Устига : Ўзбeкистон мусулмонлари идораси имом бухорий номидаги тошкeнт ислом институти ниязалиева мунира рустам қизи
Download 21.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqБуклет
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-бетга: Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
- 4-бетга: Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари
Мавзунинг долзарблиги.
Абу Муин Насафий калом илмининг мустақил фан сифатида ривожланиши, ислом дунёсида мотуридия таълимотининг кенг тарқалиши йўлида олиб борган улкан ишлари билан ажралиб туради. Аллома қолдирган илмий-маънавий мерос нафақат ўз замонаси, балки турли хил оқимлар, фирқалар ўз бузғунчи ғоя ва мақсадларини давом эттираётган ҳозирги давр учун ҳам долзарб ҳисобланади. Бундан ташқари, Абу Муин Насафийнинг калом илмига оид мероси манбашунослик, исломшунослик, ўрта асрларда шаклланган оқимлар тарихи бўйича муҳим аҳамиятга эга 3-бетга: Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. “Баҳрул калом” алломанинг бизгача етиб келган асарларидан энг биринчи нашр этилганидир. У илк марта 1886 йили Бағдодда тошбосмада, кейин 1911 йил Мисрда қайта нашр этилган. 1997 йил эса Валиюддин Муҳаммад Солиҳ Фарфур томонидан Дамашқда чоп этилган. Унинг икки марта турк тилига ҳам таржима қилингани алоҳида эътиборга молик. “Баҳрул калом” нинг бир қанча мамлакат кутубхоналарида нодир қўлёзма нусхалари мавжуд. Бу ҳақдаги батафсил маълумотлар арабшунос олим С.Оқиловнинг “Абу Муин Насафий илмий мероси ва мотуридийа таълимоти” номли монографиясида келтирилган. ЎзФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг асосий қўлёзмалар фондида “Баҳрул калом”нинг “Муътақадот” (“Эътиқодлар”) номи билан 4008/II рақамида, “Ар-Рисолатут тайсир” (“Енгил рисола”) номи билан 10370/I рақамида ва “Табсиратул адилла” номи билан 4146/V рақамида сақланаётган учта нодир қўлёзмаси сақланмоқда. Ҳозирда Абу Муин Насафий қаламига мансуб “Баҳрул калом фи илмил калом” асари Имом Бухорий халқаро марказида ўзбек тилига таржима қилинди. Ушбу хайрли ишларда тузувчи, таржимон, шарҳ ва изоҳлар муаллифи сифатида И.Даминов, шунингдек, таржимонлар Элмурод ҳожи Холмурод ҳожи ўғли, А.Ибрагимов иштирок этдилар. Таржима асарнинг 1997 йил ношир Муҳаммад Фарфур томонидан “Дорул Фарфур” нашриётида чоп этилган нусхаси асосида амалга оширилди 4-бетга: Битирув малакавий ишининг мақсад ва вазифалари. Битирув малакавий ишидан кўзланган мақсад ақоид илмини бугунги кундаги долзарб муаммоларига аҳамият берган ҳолда ўрганиш, ушбу мақсад йўлида асосий манба ўлароқ юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома Абу Муин Насафийнинг қимматли мероси “Баҳрул калом” асарига таяниш, таълим жараёнида ҳам ундан фойдаланиш ва бу асардаги долзарб қарашларни ёшлар онгига чуқурроқ сингдиришдан иборатдир. Тадқиқот олиб боришда юқорида айтилган мақсадга эришиш учун куйидаги масалалар вазифа қилиб белгиланди: - ақоид илмини ўрганиш борасида юртимиздан етишиб чиққан уламоларнинг асарларига мурожаат қилиш; -Имом Насафий бобомизнинг ҳаёти, ижоди, калом илмида қилган хизматларини ўрганиш; -“Баҳрул калом” ва унинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш; -ўша даврдаги аҳли сунна вал жамоага қарши чиққан гуруҳларга берилган раддияларни ва унинг услубларини ўрганиш; -ҳозирги кундаги вайронкор жамоалар фаолиятини қисқача ўрганиб, уларнинг асосий мақсадларидан хабардор бўлиш ва уларнинг қарашлари туб илдизини топиб, Имом Насафийнинг “Баҳрул калом” асарига таянган ҳолда далиллар билан раддия бериш; - шунингдек, ёшларни маънавий баркамол килиб вояга етказиш муҳим ва ўта долзарб масала бўлиб турган бир вактда, тарихимизни ўрганиш ва маънавий меросимиз ҳисобланмиш ушбу асарни нафақат ёш авлод, балки ҳар бир инсон учун муҳим бўлган қирраларини очиб беришдан иборат Охирги бетга(орқасига) Хулоса Ушбу диплом иши давомида илмий жасорати билан дунё эътирофига сазовор бўлган, ўз даврида жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома, ватандош аждодимиз Абу Муин Насафийнинг ибратга тўла ҳаёти, беназир илмий мероси, турли фирқаларга берган раддияларининг услуби, бир қанча замонавий-сиёсий мақсадларни тиргак қилиб олган ташкилотлар ва уларнинг асосий мақсадларини ўрганиб чиқдим. Асарда адашган турли фирқаларнинг даъволарига асосли раддиялар жамланган. Унда ўрта асрларда фаолият кўрсатган турли ботил фикрдаги фирқалар қарашлари, уларга аҳли суннанинг нақлий ва ақлий раддиялари жамланган. Бу эса бугунги голобаллашув даврида дунёнинг кўплаб мамлакатларида фаоллиги сезилиб турган деструктив оқимларга илмий асосли раддиялар беришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Илмий изланиш жараёнида шунга амин бўлдимки, ушбу асар ўзининг қисқалиги, иборалари осон ва тушунарли қўлланганлиги билан ҳар қандай ўқувчига тушунарли бўла олади, зарурий эътиқодий билимларни қийинчиликсиз тушуниб, сингдиришига етарли манба бўлиб хизмат қилади. Бежизга профессор Убайдулла Уватов “Баҳрул калом”ни аллома “асарларининг гултожи” деб атамаган. Шунингдек, ҳозирда сони тобора ортиб бораётган сохта салафийлик каби оқимларга эргашувчилар дастак қилиб олган баъзи масалаларга берилган раддияларни ўрганиб, энг тўғри йўл аҳли сунна вал жамоа эканини ва уни маҳкам тутиш лозимлигини англадим. Шулардан бетга сиғганича ёзарсиз Download 21.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling