Қутуриш қутуриш (гидрофобия)


Қутуриш касаллигининг ташхисоти


Download 0.54 Mb.
bet4/7
Sana28.02.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1237427
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
quturish kasaligi

Қутуриш касаллигининг ташхисоти

  • Қутуриш касаллигининг ташхиси клиник, эпидемиологик маълумотлар хамда лаборатория текширув натижалари асосида қуйилади
  • Қутуришдан ўлган бемор жасади шифохонанинг патологик анатомия бўлимида ёрилиб, орқа миянинг аммон шохидан, бош мия ярим шари пўстлоғидан, миячадан ва узунчоқ миядан асептика қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, патологик материал олинади. Қутуриш вирусининг мияда бир текис тарқалмаганлигини ҳисобга олиб, бош миянинг ҳар бир қисмидан 1,1х1,5х2,0 см ўлчамда вазни 0,3 гр.дан кам бўлмаган бўлакчалар кесиб олинади. Ушбу бўлакчалар 200 см3 ҳажмдаги стерил шиша идишдаги 50% ли глицериннинг физиологик эритмасига солинади. Консервант хажми олинган патологик материал хажмидан 10 марта кўп бўлиши керак (1:10).
  • Олинган пат.намуна республика ДСЭНМнинг ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясига юборилади.

Сохта қутуришда эпид.анамнези аниқ бўлмайди (жарохат етказган ит одатда тирик бўлади), касалликнинг объектив белгилари кузатилмайди (нафас олишнинг бузилиши, тахикардия, қорачиқларнинг кенгайиши) ва касаллик узоқ давом этади

  • Сохта қутуришда эпид.анамнези аниқ бўлмайди (жарохат етказган ит одатда тирик бўлади), касалликнинг объектив белгилари кузатилмайди (нафас олишнинг бузилиши, тахикардия, қорачиқларнинг кенгайиши) ва касаллик узоқ давом этади
  • Атропин ва трихниндан захарланишларда касалликнинг ўзига хос даврийлиги кузатилмайди. Касалликнинг ташхисотида бемордан олинган эпид.анамнез мухим рол ўйнайди

Қутуриш касаллигининг даволаш усуллари

  • Ҳозирги кунгача қутуриш касаллигининг самарали даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган.
  • Қутуриш касаллиги билан касалланган беморлар юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилиб, симптоматик даво муолажалари амалга оширилади.
  • Бемор алоҳидаланган, қоронғи ва шовқин кам бўлган хонага ётқизилади.
  • Беморга тинчлантирувчи препаратлар қилинади (аминазин. димедрол ва бошқалар)
  • Қутуриш касаллигининг клиник белгилари пайдо бўлганада антирабик вакцина ва иммуноглобулиннинг қўлланилиши самарасиз, шу сабабли улар тавсия қилинмайди
  • Қутуриш касаллиги доимо ўлим билан тугайди.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling