IV. Ижтимоий, гуманитар, маънавий соҳаларда партия фаолияти, 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” йили Давлат дастурида иштирок этиш
|
2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” йили муносабати билан партия электорати билан бир катор учрашувлар ташкил этиш. Мазкур учрашувлар давомида соҳада юзага келаётган бир қатор долзарб масалалар органилиб, учраётган айрим камчилик ва муаммолар бартараф этилади. Шу билан бирга аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти, сиёсий фаоллигини юксалтиришга алоҳида аҳамият бериш
|
Йил давомида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими), партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари
|
|
“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳасининг тақдимотини ўтказиш. Шунингдек, лойиҳа доирасида бепул тиббий кўриклар ташкил этиш
|
Йил давомида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими), партиянинг
Туман (шаҳар) Кенгашлари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, тегишли ташкилотлар
|
|
“Мулкдор оила” лойиҳасини амалга ошириш, қишлоқ аҳолисини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, фуқаролар ўртасидаги айрим муаммоларни ҳал этиш. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
- оилавий бизнесни ривожлантириш, бизнес-лойиҳаларни тузиш, уларни иқтисодий асослантириш ва грантлар олишда амалий ёрдам кўрсатиш, оилалар ўртасида тадбиркорлик ва ишбилармонлик ҳаракатини шакллантириш;
- замонавий хусусиятларга эга оилавий хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, бунда замонавий илмий агротехник усуллар, илғор ютуқлар ва инновацион ғояларни, жумладан, табиий ва муқобил энергия манбалари (биогаз, шамол ва қуёш энергияси)ни мақбул қўллаш соҳасида жорий этишга хусусий хўжаликларга кўмаклашиш учун хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини қўллаш;
- ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида қишлоқ оилалари иштирокини фаоллаштириш, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш;
“Тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида республика анжуманини ўтказиш (100 нафардан ортиқ тадбиркор, фермер, соҳа экспертлари иштирокида). Якунлари бўйича кичик ва оилавий бизнес, фермерлик соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш
|
Доимий
февраль-май ойлари
барча туман (шаҳар) ларда
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими), партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари, Миллий банк, Агробанк
|
|
Ёшларни салбий таъсир этувчи ахборотлардан ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларига бағишланган “Хавфсиз интернет” лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа ёшларда фаол фуқаролик позияциясини, сиёсий жараёнларга онгли муносабатни, маънавий-аҳлоқий соҳадаги турли ташқи ва ички хавфларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш, болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Лойиҳа доирасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
Интернет тармоғидан умумий фойдаланиш жойи (“Интернет кафе”лар) фаолиятини уларда ёшларнинг қулай ва хавфсиз ишлаши учун тегишли шароитлар мавжудлигига доир мониторинг қилиш;
Миллий ёшлар ахборот ресурсларини янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ёшларни ўйлантирувчи долзарб мавзулар ва муаммоларда мулоқот қилиш учун миллий ижтимоий тармоқлар яратилишини қўллаб-қувватлаш
|
Доимий
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Ёшлар билан ишлаш бўлими), партиянинг ХДМКдаги депутатлик гуруҳлари, “Камолот” ЁИҲ
|
|
O`zLiDeP фаол аёлларининг ижтимоий ва сиёсий фаоллиги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, партиянинг кадрлар заҳирасини сиёсий етук, Ватанга садоқатли, фидоий ва жамиятда ҳурмат-эътибор қозонган ҳамда вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари, жамоатчилик ташкилотларига номзод сифатида (6000 дан зиёд) кўрсатиладиган аёллар билан тўлдиришга қаратилган “Замонавий аёл – бунёдкор етакчи” лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида қуйидагилар режалаштирилмоқда:
- демократик янгиланиш ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнларида аёллар иштирокини фаоллаштириш масалалари бўйича туркум минтақавий семинар-тренингларни ташкил қилиш.
- улар якуни бўйича “Аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги иштирокини фаоллаштириш” мавзусида республика анжуманини ўтказиш;
- ОАВда замонавий аёл – тадбиркор, фермер, интеллектуал мулк эгаси образини шакллантириш бўйича медиа-лойиҳани амалга ошириш;
- O`zLiDePнинг дастурий ва устав вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этаётган партия электорати – тадбиркор, фермер аёллар, интеллектуал мулкка эга бўлган аёллар ўртасида “Аёл ҳокимиятда – жамиятни демократлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишнинг омили” мавзусида танлов ўтказиш
|
Йил давомида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими), партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |