Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” шиори остида ўтказилган ижтимоий акция


Download 13.7 Kb.
Sana24.02.2023
Hajmi13.7 Kb.
#1226758
Bog'liq
Ҳуқуқий маслаҳатлар куни мақола


Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” шиори остида ўтказилган ижтимоий акция

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон нотариал палатаси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморондуми доирасида жорий йилнинг 20-21 февраль куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ва Термиз туманидаги “Маҳалла маркази” биносида “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси шиори остида ижтимоий акция ташкил этилди.


Мазкур акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил қилинди.
Акция доирасида Термиз шаҳрида ва Теримз туманида яшовчи фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш учун Сурхондарё вилоятида хусусий амалиёт билан шуғуллануви нотариуслар, жалб этилди, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришда амалий ёрдам берилди.
Акция олдидан ташкилотчиларнинг расмий саҳифалари, ижтимоий тармоқларда эълон постлари жойлаштирилди.
Ташкил этилган акцияда 8 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи малакали нотариуслардан иборат жами 170 нафардан ёшлар ва махалла фуқароларига ҳуқуқий маслаҳат бериш жараёнида иштирок этишди.
Акция доирасида мутахассислар томонидан фуқароларга турли ҳуқуқий муаммоли масалаларда, шу жумладан никох билан боғлиқ масалаларда, кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ (ҳадя, олди – сотди шартномалари, айрибошлаш шартномалари), ҳужжатлар таржимасини бир тилдан бошқа тилга ўгириш, яқин қариндошлар ўртасида автомототранспорт воситаларини расмийлаштриш, уй жой бўийча ишончнома маслахати, судга ишончнома бериш, гаров шартномасини расмийлаштириш, кафиллик хати бериш ва мерос масалалари юзасидан юридик ёрдам кўрсатилди.
Акция ўтишидан ҳабардор бўлиб аммо иштирок этолмаган, акцияни давом этдириш таклифи билан мурожат килган фуқаролар учун “Юксалиш” УМҲ Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Нотариал палатаси Сурхондарё вилояти бўлинмаси электрон манзиллари берилди.
Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Жамшид Алиев
Download 13.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling