ҲУҚУҚшунослик фанлари бўйича; офицерлар учун


Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ва уни расмийлаштириш тартиби ҳақида гапириб беринг?


Download 302.94 Kb.
bet19/19
Sana17.06.2023
Hajmi302.94 Kb.
#1522631
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
хуқуқ 751-800

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ва уни расмийлаштириш тартиби ҳақида гапириб беринг?

183-модда. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

  1. Меҳнат таътилини бериш муддатлари ҳақида гапириб беринг?

134-модда. Йиллик асосий таътил
Ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.
135-модда. Йиллик узайтирилган асосий таътиллар
Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ўттиз календарь кун.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.
136-модда. Йиллик қўшимча таътиллар
Қўшимча таътиллар:
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда);
оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (138-модда);
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.
Download 302.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling