Истеъмолчилар бирлашмалари ҳақида сўзлаб беринг?
30-модда. Истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрий равишда истеъмолчилар бирлашмаларини тузишлари мумкин.
Истеъмолчиларнинг бирлашмалари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширувчи жамоат бирлашмаларидир
Истеъмолчилар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиши ҳақида айтиб беринг?
29-модда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш
Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъволар, агар қонунларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
Интеллектуал мулк тушунчасига таъриф беринг?
«Интеллектуал мулк» тушунчаси дастлаб 1967 йил 14 июлдаги «Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)ни ташкил этиш тўғрисида»ги Стокгольм конвенциясида илгари сурилган бўлиб, мазкур конвенция интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш билан бирга, унинг таркиби, яъни объектларини аниқлади ҳамда БИМТ фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини кўрсатиб берди.
Муаллифлик ҳуқуқи тушунчасига таъриф беринг?
МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ — кенг маънода — фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, фойдаланиш ва қуқуқий ҳимоя қилишда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси; фуқаролик ҳуқуқининг бир бўлими. Top маънода — асар муаллифига тегишли бўлган ва қонунларда мустаҳкамланиб қўйилган шахсий ва мулкий ҳуқуклар тизимини ташкил этади. Муаллифлик ҳуқуқи ҳ – бўйича муносабатлар ҳар бир давлатга хос қонунлар ва халқаро конвенциялар билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |