ҲУҚУҚшунослик фанлари бўйича; офицерлар учун


Суд ҳукми бўйича шикоятлар бериш тартиби ҳақида сўзлаб беринг?


Download 302.94 Kb.
bet7/19
Sana17.06.2023
Hajmi302.94 Kb.
#1522631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
хуқуқ 751-800

Суд ҳукми бўйича шикоятлар бериш тартиби ҳақида сўзлаб беринг?

4973-модда. Ҳукмлар устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби
Қонуний кучга кирмаган ҳукмлар устидан апелляция тартибида қуйидагича шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин:
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукми устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судига;
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукми устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига;
3) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судига;
4) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукми устидан — мазкур суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига.
Апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита апелляция инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уларни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекснинг 4976-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади.

  1. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳақида нималарни биласиз?

1-модда. Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.*
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборатдир.
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда*, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт)** бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.


  1. Download 302.94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling