ҲУҚУҚшунослик фанлари бўйича; офицерлар учун
Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ҳақида сўзлаб беринг?
Download 302.94 Kb.
|
хуқуқ 751-800
Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ҳақида сўзлаб беринг?
Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадрқиммати, шунингдек, ифодалаш усули (қўлёзма, тасвир, аудиовидео ёзув, хайкал ва ҳ. к.)дан қатьи назар, татбиқ этилади. Барча турдаги компьютерлар учун дастурлар ва маълумотлар базалари ҳам Муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланади. Муаллиф ўз асарига нисбатан қуйидаги шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга: муаллиф сифатида эътироф этилиши ҳуқуқи; асарни ўз исми, тахаллуси ёки аноним тарзда эълон қилиш ҳуқуқи; асар дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ; асардан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш ҳуқуқи; асарни эълон қилиш ҳуқуқи; асардан фойдаланилганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқи; асарни тасарруф қилиш ҳуқуқи. Асардан муаллиф ёки унинг меросхўри билан муаллифлик шартномаси тузиш орқалигина фойдаланиш мумкин. Чоп этилган бегона асардан муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда шахсий мақсадларда фойдаланишга, башарти бунда асардан нормал фойдаланишга зиён етмайдиган ва муаллифнинг қонуний манфа-атларига путур етмайдиган бўлса, йўл қўйилади. Асардан муаллифнинг исм-шарифини ва олинган манбани кўрсатган ҳолда ҳамда асардан нормал фойдаланишга зарар етказмаслик ва муаллифнинг қонуний манфаатларини камситмаслик шарти билан илмий тадқиқотларда, таълим ва ўқув нашрларида, ахборот мақсадларида қисман ёки тўлиқ такрорлашга рухсат берилади. Асарга бўлган Муаллифлик ҳуқуқи у яратилган пайтдан бошлаб амал қилади. Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва вафотидан кейинги йилнинг 1 янв. дан бошлаб 50 йил давомида амал қилади. Муаллиф вафотидан кейинги Муаллифлик ҳуқуқи унинг меросхўрларига тегишли бўлади ва мерос бўйича бир шахсдан 2-шахсга ўтади. Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин асар ижтимоий бойликка айланади, яъни ҳар қандай шахс муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда эркин фойдаланишга ҳакли. Муаллифлик шахсий номулкий ҳуқуклари муддатсиз амал қилади. Download 302.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling