Ўқув адабиётлари


Рақобат устунлигини химоя қилиш учун мудофаа стратегияларидан фойдаланиш


Download 0.58 Mb.
bet34/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

3.Рақобат устунлигини химоя қилиш учун мудофаа стратегияларидан фойдаланиш

Ракобат бозорларида барча фирмалар ракобатчилар уюштирадиган хужумларнинг объектлари булиши мумкин. Хужумлар худди эски, амалдаги фирмалар томонидан булганидек, янги фирмалар томонидан булганидек, янги фирмалар томонидан хам булиши мумкин. Химоявий стратегиянинг максади хужумга учраш хавфини камайтириш ёки уларни энг кам йукотиш билан утказиб юбориш. Химоя стратегияси компаниянинг ракобат устунлигини кучайтирмаса хам, ракобат позицияси атрофида мудофаа иншоотларини ташкил этиш ва ракобат устунлигини саклаб колиш имконини беради.


Ракобат устунлигини химоя килишнинг бир канча йуллари мавжуд. Улардан бири - ракобатчиларнинг созланган харакатларни бошлашлари учун халал бериш. Бундай ёндошув куйидаги асосий кадамларни кузда тутади:
1. Буш бозор уяларини тулдириш учун махсулот номенклатурасини кенгайтириш.
2. Ракобатчилар эга булган ёки эга булиши мумкин булган моделлар ва махсулотлар сортларини ишлаб чиқиш.
3. Пастрок нархларда ракобатчиларнинг махсулотларига якин моделларни таклиф этиш.
4. Ракобатчиларни воситачи ва дистрибьютерларнинг таксимлаш тармогидан сикиб чикариш учун улар билан шартномалар имзолаш.
5. Воситачилар ва дистрибьютерлар бошка таъминотчилар билан алока боглашларига халал бериш учун уларга сезиларли скидкаларни кафолатлаш.
6. Истеъмолчиларни бепул ёки паст нархларда укитишни таклиф этиш.
7. Ўз махсулотига истеъмолчилар талабини сақлаб колиш учун чоралар кўриш.

  1. Кредитга сотиш хажмларини ошириш.

  2. Бутловчи қисмлар етказиб бериш вактини қисқартириш.

  3. Муқобил технологияларни патентлаш.

  4. Хусусий ноу-хауларни химоялаш.

  5. Энг яхши таъминотчилар билан эксклюзив контрактлар имзолаш.

  6. Ракобатчиларни якинлаштирмаслик учун хом ашёларни катта хажмларда сотиб олиш.

  7. Рақобатчилар билан ишлайдиган таъминотчилардан воз кечиш.

  8. Товарлар ва ракобатчилар харакатларни доимо назорат килиб туриш.

Химоявий стратегияга булган иккинчи ёндошув ракобатчиларга уларнинг харакатлари жавобсиз колмаслиги ва компания хужумга тайёр эканлигини етказиб туришдан иборат.
Ракобатчиларнинг хужумкор харакатларига каршилик курсатишнинг бошка йули ракобатчиларни узига жалб этадиган ва уларни хужумкор харакатларга ундайдиган фойдани камайтиришга уринишдан иборат.
Фирманинг фойдалилиги канчалар юкори булса, бу бошкалар учун узига жалб этадиган «хурак» вазифасини утайди ва хужумкор харакатлар килиш истагини тугдиради. Бундай шароитда компания хисоб механизмлари ёрдамида химояланиши мумкин.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling