Ўқув адабиётлари


‑Мавзу: Стратегия ва рақобат устунлиги


Download 0.58 Mb.
bet32/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

5‑Мавзу: Стратегия ва рақобат устунлиги.


Режа :
1.2012 йилда ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, стратегик менежментда рақобат стратегияси.
2.Рақобат устунлигини сақлаб қолиш учун хужумкорлик стратегиясидан фойдаланиш.
3.Рақобат устунлигини химоя қилиш учун мудофаа стратегияларидан фойдаланиш.
4.Вертикал интеграция стратегияси ва рақобат устунлиги.
5.Бошловчиликнинг устунликлари ва камчиликлари.

  1. 2012 йилда ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, стратегик менежментда рақобат стратегияси

Компаниянинг рақобат стратегияси - бу бизнесга ёндошув ва мижозларни жалб қилишга қаратилган ташаббуслар, компаниянинг бозордаги позицияни мустахкамлаш учун олиб борадиган курашидан иборат. Бозордаги рақобатни урушга ўхшатиш мумкин. Бу урушда рақиблар ярадор бўлиши, зарар кўриши мумкин. Бунда фақат энг яхши стратегия галаба қозонади. Компаниянинг рақобат стратегияси хужумкорлик ва мудофаа харакатларини, қисқа муддатли тактик ва узоқ муддатли харакатларни ўз ичига олади.


Бозордаги рақобатчилар нечта бўлса рақобатчилик стратегиясининг вариантлари ва кўринишлари шунча бўлади. Бироқ уларнинг тури қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг ўхшашликлари топилади. Стратегияга ёндошишнинг кенг тарқалган 5 та варианти мавжуд булиб улар қуйида келтирилган:
1. Харажатлар буйича илгорлик стратегияси. Товар ва хизматларни ишлаб чикаришда тула харажатларини пасайтиришни кузда тутади. Бу эса куп сонли харидорни жалб килади.
2. Кенг табақалаштириш стратегияси. Компания товарларига ракобатчи фирмалар товарларидан фарк килдирадиган узига хос чизгиларни беришга каратилган. Бу хам харидорларни жалб этишга ёрдам беради.
3. Оптимал харажатлар стратегияси. Харидорларга паст харажатлар ва махсулотни кенг табақалаштиришни уйгунлаштириш хисобига кимматли товар олиш имкониятини беради. Асосий вазифа ухшаш товарни ишлаб чикарувчиларга нисбатан оптимал харажат ва паст бахоларни таъминлашдан иборатдир.
4. Фокусланган стратегия. Бунда стратегия паст харажатларга асосланган булиб, харидорларнинг тор сегментига йуналтирилади. Бунда фирма уз ракобатчиларидан анча паст бахолар хисобига утиб кетади.
5. Ифодаланган стратегия ёки махсулотни табақалаштиришга асосланган бозор уяси стратегияси. Унинг максади - танланган сегментлар намоёндаларини уларнинг дид ва талабларига янада туларок жавоб берадиган товар ва хизматлар билан таъминлашдир.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling