8. Муаммоларни аниқлаш ва ифодалаш. Муаммоларни аниқлаш учун қўйиладиган саволлар. Компания аввалги стратегиясини амалга ошира оладими?
Компаниянинг стратегик истиқболи учун кучли жихатлар айниқса мухимдир, чунки улар стратегиянинг пойдеворини ташкил қилади, рақобатли устунликлар ана шу жихатлар асосига қурилиши лозим. Айни пайтда яхши стратегия заиф жихатларни куриб чиқишни хам талаб қилади. Ташкилий стратегия бажариш мумкин булган ишларга яхши мослашган булиши лозим. Компаниянинг узига хос жихатларини аниқлаш алохида ахамият касб этади. Бу эса стратегияни шакллантириш учун мухимдир, чунки:
- ноёб имкониятлар фирмага бозордаги қулай вазиятлардан фойдаланиш имкониятини беради;
- бозорда рақобат устунликларини вужудга келтиради;
- потенциал жихатдан стратегиянинг асосини ташкил этиши мумкин.
Тармоқдаги қулай имкониятларни компаниянинг қулай имкониятларидан фарқлаш керак. Тармоқдаги устивор ва қайта пайдо булаётган қулай имкониятлар рақобат устунлигига эга булган ёки усиш учун бошқа имкониятлари булган компаниялар учун айниқса мос келади.
SWOT-тахлил қуйидаги саволларга жавоб топишга ёрдам беради:
- компания уз стратегиясида узининг ички кучли томонларидан ёки устунликларидан фойдаланадими? Агар компаниянинг хеч қандай ажралиб турувчи устунликлари булмаса, унинг қандай потенциал кучли жихатлари ана шу устунликларга айланиши мумкин?
- компаниянинг заиф жихатлари унинг рақобатдаги энг нозик томонларими? Улар маълум бир қулай жихатлардан фойдаланишга имкон бермайдими? Стратегик жихатдан келиб чиққан холда қайси заиф жихатларга тузатиш киритиш керак?
- қандай қулай шароитлар компанияга муваффақият қозонишга имконият яратади? Шуни қайд қилиб утиш лозимки, фойдаланиш усуллари булмаган қулай имкониятлар саробдан бошқа нарса эмас. Фирманинг кучли ва заиф томонлари унинг бошқа фирмаларга қараганда қулай имкониятлардан фойдаланишга яхшироқ ёки ёмонроқ даражада мослашишига ёрдам беради.
- менежерни қайси тахдидлар кўпроқ ташвишлантириши керак? У ҳимояни яхши ташкил қилиш учун қайси стратегик чора-тадбирларни амалга ошириши лозим?
Do'stlaringiz bilan baham: |