Ўқув адабиётлари


Тарқоқ тармокларда ракобат стратегияси


Download 0.58 Mb.
bet40/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

5. Тарқоқ тармокларда ракобат стратегияси

Баъзи тармоклар юз, хатто минглаб кичик ва урта фирмалардан иборат бўлади. Уларнинг купчилигини хусусий фирмалар ташкил этиб, уларнинг бирортаси хам тармокдаги умумий сотув хажмида сезиларли роль уйнамайди. Булиб ташланган тармокнинг асосий фаркланадиган хусусияти, унда етакчиларнинг йуклигидир. Бундай тармоклар каторига китоб нашриётларини, нефтни танкер билан ташиш, автомобилларни таъмирлаш, тез хизмат курсатадиган ресторан ва кафелар, хусусий фирмаларда бухгалтерлик хизматлари, аёллар кийимларини тикиш устахоналари, мехмонхона ва отеллар, мебель ишлаб чикариш, картон кутичалар тайёрлаш, озик-овкат товарларини кадоклаш кабиларни киритиш мумкин.


Тарқоқ тармокларда ракобат кураши ўртача кучлидан шиддатлигача булиши мумкин. Тарқоқ тармокларга тўғри келадиган ракобат стратегиясининг эхтимолдаги вариантларига куйидагилар киради:
1. Намунали шароитларни яратиш ва улардан фойдаланиш.
2. Паст харажатларни таъминлаш.
3. Интеграция йули билан харидор учун фойдани ошириш.
4. Товар турига ихтисослашиш.
5. Харидор турига ихтисослашиш.
6. Чекланган географик худудларга фокуслаш.
Тармокнинг тарқоқлик шароитида фирмада стратегик танлаш эркинлиги мавжуд: яъни кенг маркетинг максадларини кузлаш, харажатларнинг ракобат устунлиги ёки табакалаштиришдан фойдаланиш.
Тарқоқ тармоқларда бир вактнинг узида куп стратегик ёндошувлардан фойдаланиш мумкин бўлади.


6. Халкаро бозорларда ракобат стратегияси

Фирмаларнинг халкаро бозорга чиқишларини асосий сабаблари куйидагилардир:



  • янги бозорларни эгаллаш,

  • бошка мамлакатлар табиий ресурсларидан фойдаланиш хукукини олиш ёки яна хам паст харажатларга эришиш зарурияти.

Санаб утилган хар бир холатда дунё бозорига чиқиш стратегияси мавжуд шароитга мос келиши керак. Дунё бозорларидаги ракобат стратегияларини ишлаб чиқишга миллий бозорлардагига караганда анча каттик талаблар куяди. Бир мамлакат бозорининг иккинчи мамлакат бозоридан асосий фаркларига харидорларнинг дидлари, сотиш каналлари, усиш истикболлари, харакатлантирувчи кучлар ва ракобатчиларнинг таъзиқлари, миллий бозорлардаги шароитлардан канчалик фаркланиши киради. Бундан ташкари бундай фаркларга халкаро операцияларнинг туртта характерли хусусиятлари хам киради.
1. Ишлаб чикариш харажатлари даражасини хар-хиллиги.
2. Валюта курсларининг узгарувчанлиги.
3. Хукуматларнинг савдо сиёсати.
4. Халкаро ракобатнинг характери.
Турли тармокларда халкаро ракобат шакллари бир-бирдан тубдан фарк килади. Францияда хам, Бразилияда ва Японияда хам банк хизматлари курсатилади, лекин бу мамлакатлардаги банк сохасидаги ракобат шартлари ва шароитлари турличадир.
Халкаро бозорда ракобат глобал ва куп миллатли булади. Турли миллий бозорларда ракобат шароитлари бир-бири билан узвий богланган такдирда глобал ракобат мавжуд булади. Бу эса хакикатда дунё бозорини ташкил этиш имконини беради. Глобал ракобатнинг мавжуд булиш шартларидан яна бири турли мамлакатлардаги илгор фирмалар узаро, бир-бирлари билан ракобат килиши билан ифодаланади. Куп миллатли ракобат давомида фирмалар миллий бозорда илгорлик учун курашадилар, глобал ракобатда эса фирмалар дунё микёсида устунликка эришиш учун курашадилар.
Дунё бозорида фирма фаолиятининг стратегик имкониятлари мавжуд булади:
1. Чет эл фирмаларига унинг махсулотини ишлаб чикариш учун унинг хусусий технологияларидан фойдаланиш хукукини бериш.
2. Миллий ишлаб чикаришни мустахкамлаш ва хориж бозорларига товарлар чикариш.
3. Куп миллатли стратегия томон йул тутмок. Бунда фирма уз фаолиятини амалга ошираётган хар бир давлат учун алохида стратегия ишлаб чикади. Айни пайтда у мазкур давлатлардаги харидорлар дидларига ва ракобат шароитларига мос келиши керак.
4. Паст харажатлар глобал стратегиясига йул тутмок.
5. Табақалаштиришнинг глобал стратегиясига йул тутмок.
6. Фокуслашган глобал стратегияси томон йул тутмок.
Компания мустахкам мавқега эга булган ва катта фойда олаётган мамлакат бозорлари «хазина» деб аталади. Япония япон компаниялари учун энг даромадли бозор булиб хисобланади. Чунки япон конунчилиги томонидан яратилган савдо тусиқлари уни хорижий ракобатчилардан самарали химоя килади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling