Ўқув адабиётлари
Иккинчи даражали ўринда булган фирмалар стратегияси
Download 0.58 Mb.
|
маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.Муваффакиятли ишбоп стратегия ишлаб чиқиш учун тавсиялар
7. Иккинчи даражали ўринда булган фирмалар стратегияси
Иккинчи даражали уринда булган фирмалар бозорда тармокнинг илгорларига нисбатан анча заиф позициясига эга буладилар. Уларнинг баъзилари тиришкок, сергайратликга даъвогар буладилар ва созланган стратегиялардан уз позицияларини мустахкамлашда, бозордаги улушини кенгайтиришда фойдаланадилар. Улар анча чапдаст буладилар ва куйидаги ёндошувлардан хар канакасини куллай оладилар. 1. Вакант уя стратегияси. 2. Мутахассис стратегияси. 3. Фирманинг «бизда улардагидан яхши» стратегияси. 4. «Итоатгуй издош» стратегия. «Эга булиш (ёки орттириш) хисобига усиш» стратегияси. Обруга мос стратегия. 8.Муваффакиятли ишбоп стратегия ишлаб чиқиш учун тавсиялар Рақобат мавқеи ёмонлашаётган фирма уз сиёсатини туртта асосий стратегик имкониятлардан келиб чикиб куради. Фирмада молия маблаглари мавжуд булса, у куйидаги стратегияни амалга ошириши мумкин. Айланма хужум стратегияси. Химоя ва мустахкамлаш стратегияси. Тезлик билан чекиниш стратегияси. «Хосил йигиш» стратегияси. Бундай фирмалар жозибасиз тармокларда «хосил йигиш» дан пул маблагларини даромадли сохаларга йуналтирадилар. Муваффакиятли ишбоп стратегия ишлаб чиқиш учун тавсиялар қуйидагилардан иборат: 1) Стратегия ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда фирманинг рақобат мавқеини узоқ муддатга кучайтириш имконини берадиган харакатларга алохида эътибор беринг. 2) Шуни билингки, изчиллик билан аниқ ишлаб чиқарилган ва кескирлик билан амалга оширилган рақобат стратегияси фирмага обрў келтиради ва книнг тармоқдаги мавқеини тан олдиради. Бир лахзалик бозор имкониятларидан фойдаланишга асосланган ўзгарувчан стратегия эса юзаки натижалар беради. 3) Пастроқ харажатлар ва кенгроқ табақалаштириш ўртасидаги муросасозликка асосланган, «йўлнинг ярмисида тўхтаб қолган» стратегиялардан узоқроқ бўлинг. Маблағларни мустахкам бозор устунликларияратишга сарфланг. Рақобат устунликлари яратиш учун агрессив хужум тактикасини ва уларни химоя қилиш учун қатъий химоя тактикасини қўлланг. Энг қулай шароитлардагина мувоффақият келтириши мумкин бўлган стратегиялардан қочинг. Фирмага маневр имкониятлари қолдирмайдиган қаттиқ стратегия қўллаётганда эхтиёт бўлинг, чунки тез ўзгарувчан бозор шароити барча харакатларингизни йўққа чиқариши мумкин. Рақиблар харакатига етарли бахо бермасликка йўл қўйманг. Салобатли рақобат устунлиги ва етарли молиявий таъминот бўлмаса кучли рақибларга хужум қилманг. Кучли рақибдан кўра кучсиз рақибга хужум қилиш фойдалироқ эканлигини билинг. Харажатлар бўйича етарли устунликка эга бўлмай туриб бахоларни пасайтирманг. Рақибларнинг бозордаги ўрнини бисиб олишга қаратилган агрессив сиёсат уларни уруш очишга ва «маркетингча» қуролланиш пойгасини бошлашга туртки бўлиши мумкин. Табақалаштириш стратегиясини амалга оширишда сифат, товарлардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатишда мухимроқ тафоввутлар топишга харакат қилинг. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling