Ўқув адабиётлари


Етуклик боскичида булган тармокларда ракобат стратегияси


Download 0.58 Mb.
bet39/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

3.Етуклик боскичида булган тармокларда ракобат стратегияси

Янги тармокларнинг тез суръатлар билан усиши узок давом этмайди. Етуклик боскичига утиш даврида, тармокнинг ракобат мухитида сезиларли узгаришлар содир бўлади.


Булар қуйидагилар:
1. Истеъмол талабининг пасайиши тармоқнинг бозордаги улушини сақлаб қолиш учун кучли рақобатни юзага келтиради.
2. Мижозлар инжиқроқ бўлиб борадилар ва такрорий харидларида катта фойда талаб киладилар.
3. Ракобат куп холларда харажатларга ва хизмат курсатиш даражасига катта таъсир курсатади.
4. Ишлаб чикариш кувватларини кенгайтиришда жиддий муаммолар пайдо булади.
5. Инновацион жараён ва товарларни куллашнинг янги усулларини излаш кийинлашади.

  1. Халкаро ракобат кучаяди.

  2. Тармокнинг даромадлилиги пасаяди.

  3. Ракобатнинг кучайиши аввалги ракобатчиларнинг бир-бирга кушилиб кетишларига ва бир-бирларини «ютиб» юборишларига олиб келади.

Етуклик боскичи ривожланиб борган сари фирмалар узларининг стратегик харакатларини ракобатчилар орасида позицияларини мустахкамлашга йуналтирадилар. Бунда улар куйидаги воситалардан фойдаланадилар:

  • Параметрик каторларини кискартириш.

  • Ишлаб чикариш жараёнини модернизация килишга эътиборни каратиш.

  • Харажатларни камайтиришга эътиборни кучайтириш.

  • Мавжуд харидорларга сотувни ошириш.

  • Ракобатчи фирмаларни паст бахоларда сотиб олиш.

  • Халкаро бозорга чиқиш.



4.Депсинаётган ёки тушкунлик холатидаги корхоналар учун стратегия

Кўпгина фирмалар саноатга нисбатан ўсиш паст булган тармокларда иш олиб борадилар.


Бундай фирма ёки компаниялар давом этаётган тургунликнинг аник вокелигини тан олишлари ва бозорнинг мавжуд имкониятларига мос келадиган максадларни ифодалашга уз кучларини сарфлашлари керак булади.
Депсинаётган ёки тушкунлик холатидаги тармокларда муваффакиятга эришган компаниялар асосан куйидаги стратегияларга амал киладилар:
1. Ўсувчи бозор сегментларини аниклаб, мос стратегия яратиш ва ишлаб чиқиш йули билан фокуслаш стратегияси томон йул тутиш.
2. Сифатни яхшилаш ва инновация асосида дифференциялаш томон йул тутиш.
3. Харажатлар даражасини пасайтириш учун зур бериб ва узилишларсиз ишлаш.
Одатда санаб утилган учта стратегиянинг биттасидан фойдаланиш талаб этилади. Лекин улар бир-бирини инкор этмайдилар. Унумдорликнинг усиши бахоларни пасайтириш имконини беради, бу уз навбатида сотув хажмини усишига олиб келади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling