Ўқув адабиётлари


Нотурдош тармокларга диверсиялаш стратегияси


Download 0.58 Mb.
bet47/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

Нотурдош тармокларга диверсиялаш стратегияси

Диверсиялаш хакидаги карор даромадли компанияларни излаш ва сотиб олиш натижаси хисобланади. Нотурдош диверсиялашнинг асосий коидаси шуки, унда манфаатли молиявий шартларда сотиб олиниши мумкин булган ва фойда олиш учун яхши истикболга эга булган хар кандай компания диверсиялаш учун манфаатли йуналиш булади. Баъзида, нотурдош диверсияни амалга ошираётган компаниялар узининг алохида мавкеи хисобига тез молиявий фойда олиш учун имкониятларни таклиф киладиган компанияларни излаб топишга уз кучларини йуналтирадилар. Бундай корхоналарнинг учта тури мавжуд булади.


1) Нархи пасайтирилган компания. Бундай холда мазкур корхоналарни бозор нархларидан пастрок нархларда сотиб олиш имконияти мавжуд. Бу эса кейинчалик компанияни нисбатан юкори нархда сотиш имконини беради.
2) Молиявий кийинчиликларни бошидан кечираётган компаниялар. Бундай фирмалар шартномавий нархларда сотиб олинишлари мумкин.
3) Усиш имкониятлари катта булиб, инвестиция имкониятлари булмаган компаниялар.
Нотурдош тармокларга диверсиялаш куйидаги нуктаи назардан жуда жозибалидир:
1. Тижорат таваккалчилиги саноатнинг купгина хар турли тармоклари буйича «сочилган» булиб, бу компанияни бирон-бир сохасида пайдо булиши мумкин булган муаммолар измида булиш даражасини пасайтиради.
2. Компаниянинг молиявий ресурслари рентабеллик нуктаи назаридан жозибали истикболлари булган тармокларга инвестиция килиниши мумкин.
3. Компаниянинг ички фойда нормаси умуман сезиларли даражада баркарорлашади, чунки бир тармокдаги кийинчилик даврлари бошкаси хисобига кисман компенсация килиниши мумкин.
4. Корпоратив рахбарият етарли бахоланмаган компанияларнинг хакикий кийматини аниклаш тажрибасини орттириб борган сари, корпорациянинг молиявий ахволи яхшиланиб, акцияларнинг даромадлилиги ошиб боради.


7.Кискартириш ва тугатиш стратегияси

Корпорация фаолиятининг аник йуналиши уз жозибасини йукотиб куйса, бундай ахволдан омадли чиқиш йули бизнесни сотиш хисобланади. Махсулотни сотиш вактини ва заруратини аниклашнинг мухим тамойили «Агар биз мазкур фаолият билан шугулланмаганимизда, хозир шу сохада иш бошлармидик?» деган саволга жавоб бериш хисобланади. Агар жавоб салбий булса, бундай корхонани сотиш имкониятларини хисоблаб чиқиш зарур.


Бундай корхонадан кутилишнинг иккита йули бор:
1. «Бош» компания акцияларини бир кисмини саклаб колган холда ёки улардан бутунлай кутилиб, бундай бизнесдан чикиб кетиши мумкин.
2. Корпорация махсулотни бевосита ташкарига сотиши мумкин, лекин бу холда харидор топиш керак булади. Одатда сотишда «Мазкур бизнесни биз кимга сотишимиз ва бунинг учун биз канча олишимиз мумкин?» деган нуктаи назардан карамаслик керак. Аксинча, «Ким учун бу корхона муваффакиятли харид булиши ва кандай вазиятда улар учун маъкул булиши мумкин?» деб суралса окилона иш булади. Кайси ташкилот учун бундай корхонани сотиб олиш шубхасиз фойдали булса, шу ташкилот энг юкори бахода сотиб олиши мумкин.
Барча мавжуд стратегик мукобил вариантлар ичида тугатиш айникса ягона бизнес билан шугулланувчи корхоналар учун энг нохуш ва аянчли хисобланади. Чунки улар учун бундай вазият тирикчилик утказишни бутунлай тухтатишни билдиради. Шунга карамай иложсиз колган шароитда эрта тугатиш, банкрот булишга караганда акциядорлар манфаатига мос келади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling