21-мавзу. Турбогенератор, гидрогенератор ва синхрон компенсаторларни ишлатиш ва уларга хизмт кўрсатиш
Турбогенератор, гидрогенератор ва синхрон компенсаторларни ишлатиш ва уларга хизмт кўрсатишни олиб бориш.
IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар, кейслар орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш ва бошқалар тавсия этилади.
Амалий машғулотларнинг тахминий рўйхати
Трансформаторнинг чулғамларининг уланиш гуруҳини аниқлаш.
Ўзгарувчан ток машиналари чулғамларининг носозликларини аниқлаш.
Ўзгармас ток машиналари чулғамларининг носозликларини аниқлаш.
Асинхрон моторнинг юкланиш характеристикаларини ҳисоблаш.
Трансформаторнинг эксплуатацион характеристикаларини таҳлил этиш.
Электр машиналарнинг чулғамларининг носозликларини аниқлаш.
Асинхрон машиналарнинг чулғамларининг носозликларини аниқлаш.
Синхрон машиналарнинг чулғамларининг носозликларини аниқлаш.
Ўзгарувчан ток машиналари эксплуатацион характеристикаларини таҳлил этиш.
Ўзгармас ток машиналарининг эксплуатацион характеристикаларини таҳлил этиш.
Электр машиналарнинг эксплуатацион характеристикаларини таҳлил этиш.
Асинхрон машиналарнинг эксплуатацион характеристикаларини таҳлил этиш.
Синхрон машиналарнинг эксплуатацион характеристикаларини таҳлил этиш.
Турбогенераторнинг эксплуатацион характеристикаларини таҳлил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |