Жадид миллий адабиёти ва санъати.
Мумтоз адабиётдан фарқли жадид, яъни янги адабиётнинг пайдо бўлиши. Роман, эссе, ҳикоя, ёзма драма, бармоқ вазнига асосланган шеърият каби жадид адабий жанрлари. Рус шарқшунос олими А.Н.Самойловнинг жадид адабиётини тан олиб айтган сўзи: “Туркистонда янги адабиёт майдонга келди. Бу мен учун кутилган ҳол эди”. Жадид адабиёти ва театрининг ижтимоий-сиёсий характери. М.Беҳбудийнинг “Падаркуш” пъесаси ва илк бор миллий театрнинг пайдо бўлиши. Буюк жадид адиб ва драматурглари ҳамда уларнинг асарларида истиқлол, ислоҳот, миллий ғоя ва мафкура, ижтимоий ҳаёт баёни.
Жадидчилик ҳаракатида тарих, тарих таълими
ва фалсафаси масаласи.
“Тарих” деган тушунча, тарих тажрибаси ва фалсафаси ҳақидаги илмий-назарий дунёқарашга жадидларнинг ҳўшган ҳиссаси. Тарих илмининг илк бор жадид мактабларида ўқитилиши, тарих ва география дарсликлари (М.Беҳбудий, Фитрат, А.Авлоний ва бошқалар). М.Беҳбудий, Мунавварқори, Н.Ёвушев, Алихон Соғунийларнинг Туркистон тарихи ҳақидаги асарлари ва уларда тарихга берилган баҳолар. И.Гаспралининг Туркистон тарихи фалсафасига оид “Муқомалаи салотин” (“Султонлар суҳбати”) деб номланган тарихий-хаёлий ҳикояси (“Таржумон”, 1906 йил декабр – 1907 йил январ) ва унда “Жазоий-тарихия” ғоясининг олға сурилиши.
Жадидларнинг 1916 йилдаги халқ
қўзғолонида тутган ўрни.
Қўзғолоннинг пайдо бўлиш сабаблари ва қўзғолончиларнинг жазоланиши. Жадидларнинг қўзғолонга муносабати. Тошкентда 1916 йил августда тузилган мардикорларни Россияга ташкилий-уюшган ҳолда жўнатувчи Махсус Қўмита (У.Асадуллахўжаев раис, Мунавварқори Абдурашидхонов муовин, Қ.Асадуллабеков котиблигида) ва унинг иш фаолияти. Жадидлар ташаббуси билан тузилган махсус гуруҳ (Вадим Чайкин, У.Асадуллахўжаев) томонидан Россиянинг IV Давлат думасида халқ манфаати ҳимоя қилиниши, рус подшоси Николай II мардикорликка олиш муддатини 15 сентябргача кечиктиришга мажбур бўлгани. Туркистонга халқ шикоятини текшириш учун Давлат Думасининг комиссияси (Керенский, Тавкелов) нинг келиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |