Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Туркистоннинг Миллий Уйғониши – жадидлар ренессанси
Download 205.89 Kb.
|
2.05 Жадидлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Туркистоннинг Миллий Уйғониши – жадидлар ренессанси.
«Уйғониш – Ренессанс» тушунчалари. Ўтмиш тарихимиздаги буюк уйғониш даврлари. Европа Уйғониши (XIV-XVI асрлар). Туркистондаги илк Ислом Уйғониши (IX-XII асрлар). Жадидчилик ҳаракатининг ўзи уйғониш аломати бўлиб, Туркистонда Миллий Уйғониш - жадидлар ренессанси даврини юзага келтиргани (Вадуд Маҳмуд, Мирмуҳсин Шермуҳамедов, Лазиз Азиззода). Истиқлолдан сўнг бу даврнинг қайта кашф этилиши (Б.Қосимов, Б.Дўсқораев, У.Долимов, Юсупов, С.Холбоев ва бошқалар). Миллий уйғонишнинг асосий белги ва аломатлари: миллий адабиётнинг янгиланиши, миллатда тафаккур, ижтимоий-сиёсий онг уйғониши, ўзлик англанилиши, миллий матбуот, театр, маданий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий уюшма (ташкилот) ва партияларнинг пайдо бўлиши, жамиятда туб бурилиш - маданий-маърифий ўзгаришлар юз бериши, жадид маданиятининг тараққий этиши. Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар Семинар машғулотларида магистрант талабалар “Жадидлар тарихи” фанидан маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида қўшимча адабиётлар ва тарихий манбалар билан танишиш орқали мустақил билим оладилар. Натижада уларнинг билим доиралари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда кенгаяди. Семинар машғулотларининг тахминий тавсия этиладиган мавзулари: 1. Жадид миллий адабиёти ва театри 2. Жадидчилик ҳаракати (жадидлар пайдо бўлишига туртки бўлган тарихий омиллар) 3. Жадид миллий халқ маорифи тизимининг шаклланиши ва ривожланиши 4. Жадид миллий матбуоти ва китоботи 5. Жадидларда миллий ғоя, мафкура ва ватанпарварлик масаласи 6. Жадидчилик ҳаракатида тарихий таълим ва тарихга бўлган муносабат 7. Жадидларнинг 1916 йилдаги халқ қўзғолонида тутган ўрни 8. Жадидчилик ҳаракатида миллий демократик давлатчиликни ташкил этиш учун кураш 9. Жадидчилик ҳаракатида миллий – дунёвий олий таълим ғояси ва ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг тташкил топиши 10. Бухоро амирлигида жадидчилик ҳаракати 11. Хива хонлигида жадидчилик ҳаракати 12. Жадид миллий ижтимоий – сиёсий ташкилот (партия) лари 13. Жадид миллий маданий маърифий ташкилотлари 14. Жадидчилик ҳаракати ва жадидларнинг совет тарих фанида кўрсатилиши 15. Жадидларнинг коммунистик мустамлака – советлар хукмронлиги даврида қатағон қилиниши 16. Туркистон миллий уйғониши – жадидлар Ренессанеси 17. Мустақиллик йилларида жадидларнинг қадр қиммати тикланиши ва уларга ўрнатилган ёдгорликлар 18. Жадидлар қолдирган тарихий маданий мерос Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича махсус кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда магистрант талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билимларини мустақил таҳлил қилиш орқали хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантирадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида магистрант талабалар билимларини мустаҳкамлашга муваффақ бўлади. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling