Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 205.89 Kb.
bet1/9
Sana19.02.2023
Hajmi205.89 Kb.
#1214654
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2.05 Жадидлар тарихи




Кириш

Ушбу дастур “Жадидлар тарихи” деб номланади. Унда Туркистон ўлкаси, Бухоро амирлиги, Хива хонлигида Россия мустамлакачилигининг жабр зулми кучайган ҳамда маҳаллий мутаносиблик авж олган бир пайтда, буларга қарама қарши равишда жадидчилик ҳаракати пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи ўз аксини анча мукаммал ва тўла топган. Бу Ватанимиз тарихининг энг муҳим даври ва ажралмас қисми ҳужжат ҳамда фактлар асосида ёритилади. Шунинг билан бирга ушбу дастурда жадидчилик ҳаракати тарихига мустақиллик йилларида қизиқишнинг ортиб бориши энг муҳими, Ўзбекистон Президенти Ислом Кармовнинг жадидчилик ҳаракати тарихи ва жадидларга берган баҳолари, кейинги пайтда олиб борилган илмий тадқиқотлар ҳамда чоп этилган янги адабиёт ва мақолаларга алоҳида эътибор берилган. Жадидчилик ҳаракати тарихи илк бор ушбу дастурда махсус курс сифатида ишлаб чиқилган.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Жадидчилик ҳаракати ҳақида тўла ва мукаммал тушунча бериш. Жадидларнинг мақсади – ватанни озод ва обод, миллатни озод ва эркин, бой бадавлат қилиш бўлганлигини кўрсатиш шунинг билан бирга Туркистонда Миллий уйғониш яъни Ренессанс даври юз берганлигини очиб бериш. И.Каримов ва бошқаларнинг жадидчилик ҳаракати ва жадидларга берган бахоси жадидчилик ҳаракатининг 3 даври жадидларнинг йирик намоёндалари, жадидчилик ҳаракати тарихини ўрганилиши ва унинг аҳамияти жадидчиликда миллий ғоя ва мафкура масалаларини очиб бериш.




Курс фаннинг методологик илмий назарий
усул ва тамойиллари

Методология ҳақида умумий тушунча. Унинг фан тараққиётида тутган ўрни. Ўзбекистон тарихи методологияси ҳамда жадидчилик тарихи фанини ўрганишнинг методологик асосларини ўз ичига олади. Совет тарихи фани методологиясига танқидий илмий ёндошиш. И.Каримовнинг янги тарихи таълимоти ва унда диний ва дунёвийликка асосланган методологик илмий назарий асос ҳамда тамойилларнинг олға сурилиши.




Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Жадидлар тарихи махсус курсини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистрантлар:

  • 19 аср охири – 20 аср бошларидаги жадидчилик ҳаракати тўғрисида чуқур билимга эга бўлади;

  • Тарих фани ва шунингдек жадидчилик ҳаракати тарихини тадқиқ қилиш методологиясига оид илмий назарий билимларга эга бўлади;

  • Талабалар тарихий маълумотларни илмийлик, тарихийлик, холислик асосида ўрганиш, архив ҳужжатлари манбалар, адабиётлар, интернет маълумотларини мустақил тадқиқ ва таҳлил қилиш ўрганиш кўникмаларига эга бўлади;

  • Махсус курсни ўрганиш жараёнида замонавий техника воситаларидан фойдаланиш малакаларига эга бўлади;

  • Курс ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлик асосида ҳамда кетма кетлик нуқтаи назаридаги билимларга эга бўлади;

  • Жадидларнинг миллат ва ватан фидойилигига нисбатан талабаларда меҳр мухаббат хис туйғулари уйғонади. Уларда Ватанпарварлик хислари кучаяди.




Download 205.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling