Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Бухоро ва Хивада жадидчилик ҳаракати
Download 205.89 Kb.
|
2.05 Жадидлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жадидларнинг коммунистик мустамлака – совет ҳукуматига қарши кураши ва қатағон қилиниши.
Бухоро ва Хивада жадидчилик ҳаракати.
Бухоро ва Хивада жадидчилик ҳаракати пайдо бўлиб ривожланиши ва унинг ўзига хос жиҳатлари. Бухорода жадид мактаблари (1911-1912 йиллар) ўзбек ва тожик мактаблари 57 та бўлгани. 1917 йил Россияда феврал инқилоби ғалабасидан сўнг Бухорода жадидчилик сиёсийлашиши ва очиқ фаолиятга ўтиши. Жадидлар (Фитрат) томонидан тайёрланган ислоҳотчилик лойиҳасини 1917 йил 7 апрелда амир томонидан эълон қилиниши ва “Ёш бухороликлар” партияси. Бухорога совет ҳукумати жадидлар (Ф.Хўжаев ва бошқалар) ёрдамида икки марта бостириб бориши ва амирликнинг тугатилиши. Амирликнинг олтин ҳазинаси ва унинг тақдири. Хива хонлигидаги жадидчилик махфий равишда 1904 йилда Хива шаҳрида “Жамияти хайрия” ва жадид мактаби очилишидан бошланиши. Жадидчилик ҳаракатининг иккинчи босқичи: Хоннинг бош вазири Исломхўжа ва қозикалон Бобоохун Салимов бошчилигидаги ислоҳотчилик ҳаракати; 1916 йилдаги халқ қўзғолони. Ҳаракатнинг учинчи босқичи: 1917 йилдан жадидчилик хонга қарши очиқ сиёсий ва ислоҳотчилик ҳаракатига айланиши. “Ёш хиваликлар” партияси (Полвонниёз- ҳожи Юсупов, Жуманиёз Бобониёзов, Бобожон Ёқубов, Жуманиёз Султонмуродов ва бошқалар). Тўрткўлда коммунистик гуруҳнинг тузилиши (Ж.Султонмуродов, 1919 йилнинг бошида). Жадидлар ёрдамида совет армияси хонликни босиб олиши (1919 йил ноябр – 1920 йил феврал). ХХСР ташкил топиши. Жадидларнинг коммунистик мустамлака – совет ҳукуматига қарши кураши ва қатағон қилиниши. Туркистон, Бухоро ва Хивада ўрнатилган советлар ҳукуматининг мустамлакачилик моҳияти ва унга жадидларнинг муносабати (Мунавварқори, М.Чўқаев, Фитрат ва бошқалар). Жадидлар орасида ажралишнинг пайдо бўлиши: муҳожир бўлиб хорижга кетиш, совет ҳукумати томон ўтиб, уни демократик асосда танқид қилиш ва унга қарши “босмачилик уруши” олиб бориш ва махфий ташкилотлар тузилиши. Жадидлар тасарруфи ва таъсирида бўлган маданий-маърифий ва сиёсий, махфий ва расмий очиқ ташкилотлар: “Чиғатой гурунги” (1918-1919), “Нашри маориф” (1922-1924), Мусулмон коммунистик партияси ва унинг конференциялари (1919-1920); РКП(б)нинг Туркистон мусулмон бюроси (Мусбюро); Шарқ халқлари конференцияси (Боку, 1920 йил 1-7 сентябр); “18 лар гуруҳи” (1925); “Иноғомовчилар” (1926); “Қосимовчилар” (1929), махфий жадид ташкилотлари: “Иттиходи тараққий” (1917-1920); “Иттиҳоди миллий” ёки “Миллий иттиҳод” (1920-1925); “Миллий истиқлол” (1926-1929); “Туркистон миллий бирлиги” – “Марказлар маркази” (Бухоро, 1920-1923); “Туркистон социалистик “Эрк” партияси (1919-1926); Жадид партияси. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling