Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Курс (тарих фани)нинг методологик илмий-назарий асослари


Download 205.89 Kb.
bet3/9
Sana19.02.2023
Hajmi205.89 Kb.
#1214654
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2.05 Жадидлар тарихи

Курс (тарих фани)нинг методологик илмий-назарий асослари,
усул ва тамойиллари.
Методология тушунчаси. Унинг фан тараққиётида тутган ўрни. Ўзбекистон тарихи фани методологияси масаласи. Совет тарих фани методологияси. И.Каримовнинг “Янги тарих” таълимоти ва унда диний-дунёвийликка асосланган методологик илмий-назарий асос ҳамда тамойилларнинг олға сурилиши. Курс (тарих фани)нинг метологик асослари, усул ва тамойиллари масаласи. “Ўзбекистон тарихи” фанининг ҳали методологик асослари ишлаб чиқилмаганлиги.


Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиши.
Жадидчилик ҳаракати пайдо бўлишига туртки бўлган ташқи ва ички тарихий муҳит ва шарт-шароитлар. Жадидчилик давр маҳсули – фарзанди эканлиги. Мустабид мустамлакачилик зулми ва маҳаллий мусулмон зиёлилари орасида мутаассиблик ва бидъатларнинг кучайиши. Мутаассиб дин пешволари томонидан жадидларнинг даҳрийликда айбланиши. Муҳаммад Абдо (1848-1903), Жамолиддин Афғоний (1851-1914) ва Исмоилбек Гаспрали (Гаспринский)лар мусулмон дунёсида ислоҳотчилик-жадидчилик ҳаракатининг асосий мафкурачиси эканлиги. И.Гаспралининг 1892 йилдаги Туркистон генерал-губернаторига хати ва “Таржуман” газетаси. Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намоёндалари. Жадидларнинг “Озодлик, Тенглик ва Адолат” деб номланган шиори, Жадидчилик ҳаракатининг шаклланиши ва ривожланиши босқичлари.


Жадид миллий халқ маорифи.
“Жадид миллий халқ маорифи” тушунчаси ва унинг истеъмолга киритилиши масаласи. Жадид мактабининг асоси “Усули жадид” – “Усули савтия”. Жадид мактаби мусулмон дунёси маорифидаги буюк кашфиёт бўлганлиги (Исмоил Гаспралининг 1884 йилда Гаспрада ташкил этган илк жадид мактаби). Туркистонда дастлабки жадид мактабини очган буюк мутафаккирлар: Исҳоқхон Ибрат (Наманган вилояти, 1886), Шамсиддин домла (Андижон, 1899), Салоҳиддин мажидий (Қўқон, 1989), Мунавварқори Абдурашидхонов (Тошкент, 1901) ва бошқалар. Жадид мактаби дарсликлари (Мунавварқори, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний ва бошқалар) Мунавварқорининг мактаби ва унинг жадид мактаблари учун илмий-педагогик марказ, олий таълим – университет учун асос бўлгани. Жадид миллий халқ маорифи тизимининг шаклланиш ва унинг уч босқичи – бошланғич 4 йиллик ва ўрта 7 йиллик жадид мактаблари, мусулмон халқ дорилфунуни – ҳозирги ЎзМУ.
Жадид миллий матбуоти. Миллий матбуот давр тақозоси билан зарурат ва миллат эхтиёжига айланиши ҳамда тарихда илк бор пайдо бўлиши.
Тошкентда чоп этилган газеталар: «Тараққий» (Исмоил Обидий, 1906), «Хуршид» (Мунавварқори, 1906), «Тужжор» (Саидкаримбой Саидазимбоев, 1907), «Садои Туркистон» (У.Асадуллахўжаев, 1914), «Нажот» (Мунавварқори, 1917), «Шўрои Ислом» (Абдулла Баттол, 1917) ва бошқалар. Тошкентда чоп этилган журналлар: «Ал-ислоҳ» (Абдураҳмон Сайёҳ, 1915-1918), «Чаён» (1917), «Изҳорул ҳақ» (Мулла Садриддинхўжа муфти, 1918), «Ал изоҳ» (1917-1918); Фарғонада чоп этилган газеталар: «Садои Фарғона» (Обиджон Маҳмудов, 1914), «Фарғона нидоси» (1917), “Тирик сўз” (1914); Бухорода чоп этилган газеталар: «Бухорои Шариф» (Миржалол Юсуфзода, 1912-1913), «Турон» (Ғиёсмахсум Ҳусайний, 1913); Самарқандда чоп этилган газеталар: «Самарқанд» (М.Беҳбудий, 1913), «Ҳуррият» (1917), «Ойна» журнали (1913-1915); Қўқонда: «Эл байроғи» (Б.Солиев, 1917), «Тирик сўз» (О.Маҳмудов, 1915) газеталари, «Кенгаш» (Ҳамза Ҳакимзода, 1917), «Юрт» (Ашурали Зоҳидий, 1917) журналлари чоп этилиши.



Download 205.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling