Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Жадидларнинг миллий давлатчиликни


Download 205.89 Kb.
bet5/9
Sana19.02.2023
Hajmi205.89 Kb.
#1214654
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2.05 Жадидлар тарихи

Жадидларнинг миллий давлатчиликни
тиклаш учун кураши.
Россияда ижтимоий-демкоратик инқилобнинг ғалаба қозониши (27 феврал). Бутун Россияда, шунингдек унинг мустамлакаси Туркистонда ҳам демократия ва миллий-озодлик ҳаракатининг ривожланиши. Жадидчилик ҳаракати сиёсий куч ва раҳбарликка айланиши. “Шўрои исломия” ва унинг жойлардаги шўъбалари миллий демократик бошқарма (ҳукумат)нинг куртаги сифатида фаолият юритишди. “Шўрои исломия”нинг муваққат Низоми (Ўлка мусулмонларининг марказий шўросининг 1917 йил 12 июндаги мажлисида қабул қилиниши. Бутунтуркистон мусулмонларининг биринчи (16-23 апрел), иккинчи (8-10 сентябр), учинчи (12-15 ноябр), тўртинчи (Қўқон, 26-29 ноябр) қурултойлари. Тошкентда рус ишчи, аскар ва деҳқон депутатларининг III қурултойи чақирилиши. РСФР Туркистон халқ комиссари совети – совет ҳукуматининг ташкил топиши.


Миллий ҳукумат – Туркистон мухторияти
ва унинг фаолияти.
Бутунтуркистон мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойи чақирилиши (1917 йил 26-29 ноябр). Муваққат Туркистон мухториятининг ташкил топиши, унинг таркиби ва фаолияти. Туркистондаги уч ҳокимиятчилик ўрнида икки миллий ва номиллий ҳокимият - ҳукуматнинг пайдо бўлиши. Миллий давлатчилик жадидчилик ҳаракатининг энг буюк ютуғи сифатида тикланиши. Туркистон мухторияти Туркистонда барча миллатларнинг манфаатини ифода этувчи ҳукумат сифатида омма томонидан қўллаб-қувватланиши. Водий ва Тошкентдаги кўпминг кишилик митинглар. Қурултой томонидан Ленинга юборилган телеграмма. Коммунистик мустамлака – совет ҳукумати томонидан Туркистон мухторияти ва Қўқон шаҳрининг қонга ботирилиши.
Жадидчиликда дунёвий олий таълим ғояси ва
Ўзбекистон Миллий университетининиг ташкил топиши.
Туркистонда қадимдан ривож топган мусулмон олий таълими марказлари – мадрасаларда мутаассибликнинг кучайиши. Жадидчиликда ҳозирги замон дунёвий олий таълим ғояси ривож топиши (Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат ва бошқалар). Замонавий европача олий таълим миллат учун ҳам, рус босқинчилари учун ҳам тарихан эҳтиёжга айланганлиги. Жадид мактаблари миллат фарзандларига дунёвий илм асосларини сингдириб, уларда хориж олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиш қабулиятларини тарбиялай олганлиги. Тошкентда “Кўмак” (1909-1922) ва Бухорода “Тарбияи отфол” (1910-1922) хайрия жамиятлари ёшларни Россия, Туркия, Германия, Озарбайжонга ўқишга юборгани. Мунавварқори Абдурашидхонов ва томонидан ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг миллий асоси – Мусулмон халқ дорилфунунининг ташкил этилиши. Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг “Тошкент Давлат университетига “Ўзбекистон Миллий университети” мақомини бериш тўғрисида”ги Фармони.



Download 205.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling