ЎҚув материаллари


Download 0.7 Mb.
bet2/21
Sana07.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1173321
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
12 МАЪРУЗАЛАР

Маълумотларни англаш

Ижро тизими

Буфер зонаси

Сезги орган-лари

Қабул қилиш тизими

Таъсир (стимул)
Инсон учун маълумотларни қайта ишлаш тизими


Инсон хотирасида маълумотларни сақлаш. Тафаккурли машиналар яратувчиларини қизиқтирадиган нарсалар­дан бири бу узоқ муддатли хотирадаги маълумотларни жойлашуви. Ин­сон хотирасида маълумотларни сақлаш худди Компьютер да берилганларни тўр турида сақлашга ўхшаб кетади. Берилганлар элементлари тўплам ости, тўплам ва моделларга тегишли бўлади. Бирорта конкрет модель бир ёки бир нечта тўпламлар, тўплам ости ва берилганлар элементи­дан иборат бўлади.



Тўр туридаги берилганлар базасининиг таркиби. Берилганлар модели инсон хотирасида жуда кўп ва инсон бу мо­деллардан бир вақтнинг ўзида фойдалана олмайди. Бироқ инсон онги анча такомиллашган бўлиб, ундаги белги-образлар чанк деб аталувчи бир бутун сифатида эслаб қолинувчи ва қайта ишланувчи тўпламларга бирлашади. Чанк фактлар ва улар орасида боғланишни ўз ичига ола­ди. Айни бир пайтда инсон 4-7 чанкни қайта ишлаши мумкин. Мисол учун қўйида жумлани бир марта қараб, эслаб қолиб қайтадан ёзишга харакат қилинглар:
Окрэстао стелмяпли яеслис арние.
Энди худди шу ишни қуйидаги жумла учун қилиб кўринг.
Эксперт тизимлари деярли онгли
Биринчи ҲОЛДА тўғри берил­ган харфлар 4-7 бўлиши мумкин. Иккинчи ҲОЛДА хатолик деярли бўл­майди. Чунки биз бу харфларни 4 чанкга бўлдик. Биринчи ҳолда харфларни 30 та чанкга бўлишга тўғри келди. Бу эса инсон онги им­кониятидан четга чиқади.
Шахматчи ҳам шахмат тахтасига бир қараб олиб, сипоҳларни жойлашувини эслаб қолиши мумкин. Бу ерда шаҳматчи сипоҳлар жойла­шувини эслаб қолмайди, балки уларнинг комбинацияларини (чанклар­ни) эслаб қолади.
Бирор предмет соҳасидаги экспертларнинг ноэкспертлардан фарқи шуки, у бир чанк ичига иложи борича кўпроқ маълумотлар бирлиги ва улар орасидаги боғланишларни киритишга харакат қилади. Бирор конкрет соҳанинг ўртача мутахассиси шу соҳадаги бирорта масалани ечиш учун 50000 дан 100000 чанкни хотирлаб қолади. Бунчалик чанк­ни эслаб қолиш учун 10-20 йил керак бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling