ЎҚув материаллари
Download 0.7 Mb.
|
12 МАЪРУЗАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билимларни тасвирлаш.
- Масалаларни ечиш.
- Эксперт тизимлар.
Сунъий тафаккур дунёси. Сунъий тафаккур (СТ) муаммолари жуда кенг. Сунъий тафаккур тизимларининг энг биринчиси сифатида Аллен Ньюэлл томонидан яратилган («Логик-теоретик») «Мантиқ-назариётчи» тизимини олишимиз мумкин.
Сунъий тафаккурга тааллуқли тармоқлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Булар: билимларни тасвирлаш, муаммоларни ечиш, эксперт тизимлар, Компьютер билан табиий тилда мулоқот қилиш, ўргатувчи тизимлар, когнитив моделлаштириш, стратегик ўйинлар, визуал маълумотни қайта ишлаш ва робототехника. Сунъий тафаккурнинг асосий муаммоси Компьютерда инсоннинг фикрлаш ва масалаларни ечиш жараёнини ҳосил қилиш. Билимларни тасвирлаш. Билимларни тасвирлаш СТ тадқиқотлари ичида энг муҳим соҳалардан биридир. Билимлар объектлар, ўзаро боғланиш ва процедуралар шаклига эга бўлади. Адекват билимни ва ундан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги "онг" ни аниқлайди. Инсон онги белгили маълумотларни қайта ишлашга мослашган бўлиб, сонлар устида амал бажаришда оддий калькулятордан ҳам ночор ҳолга тушади. Сонларни қайта ишлашга мослашган компьютер ҳам белгили маълумотларни қайта ишлаши мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай килиб? Билимларни тасвирлашнинг асосий муаммоси билимларни тасвирлашнинг ягона назариясини яратиш. Бунинг учун эса бизни қуршаб турган олам қонуниятларини ифодалаш усулларини топиш керак. Масалаларни ечиш. Масала ечиш - бу бирорта бошланғич нуқтадан мақсад томон йўл излашни билдиради. Инсон буни дедуктив мантиқий хулоса (фикрлари), процедур таҳлил, ўхшашлик ва индукция усуллари билан жуда самарали амалга оширилади. Бундан ташқари одамлар ўз тажрибасига асосланади. Ҳозирги пайтда компьютерлар юқоридаги усуллардан фақат дедуктив мантиқий хулоса ва процедурали таҳлил усулидангина фойдалана олади. Процедурали таҳлил масалалари компьютерда жуда самарали ечилади. Эксперт тизимлар. Эксперт тизимлар компьютер дастурлари бўлиб, улар маслаҳатлар беради, таҳлил қилади, синфларга ажратиш ишларини амалга оширади, маслаҳат беради ва диагноз қўяди. Эксперт тизимлар тор предмет соҳасидаги масалаларни ечишга мослашган бўлади ва дедуктив фикрлаш асосида шу соҳа масаласини ечади. Бундай тизимлар структурлашмаган ва ёмон аниқланган масалаларни ечишда самарали бўлади. Билимлар структурлашмаганлиги тизим томонидан ишлатиладиган эвристик қоидалар билан қопланади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling