ЎҚув материаллари


Download 0.7 Mb.
bet7/21
Sana07.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1173321
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
12 МАЪРУЗАЛАР

Қўлланиш соҳалари.
Тиббий ташҳис. Ташҳис тизимлари инсон организми фаолиятини бузилиши ва унинг сабаблари орасида боғланишни аниқлашда қўллани­лади. Масалан, машҳур MYCIN тизими менингит ва бактериал за­ҳарланиш касалликларини ташҳис қилиш ва бемор ҳолатини кузатиш масалаларини ечади. Бу тизимнинг биринчи варианти Станфорд уни­верситетида 70 йилларда яратилган. Хозирги пайтда бу тизим врач-мутахасис даражасида диагноз қўяди.
Прогноз қилиш тизимлари. Бу тизимлар объектнинг айни пайтдаги холатига қараб юз бериши мумкин бўлган натижа ва ҳодиса­ларни айтиб беради. Бундай тизимлар банк масалалари, об-ҳавони олдиндан айтиб беришда ишлатилади.
Режалаштириш. Бундай тизимлар жуда кўп ўзгарувчилар бўлган ҳолда олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун хизмат қилади. Маса­лан, XCON тизими VAX туридаги компьютерлар конфигурациясини аниқлашда ишлатилади.
Интерпритация. Интерпритация тизимлари кузатиш натижалари асо­сида маълум бир хулоса қилиш хусусиятига эга. Масалан, PROSPECTOR тизими 9 та эксперт билимларини умумлаштириш хусусиятига эга. Бу тизим миллион долларлик қазилма бойлик заҳираларини аниқлаб берган. Бошқа интерпритация қилувчи тизим - HASP/SIAP.
Бу тизим акустик кузатиш тизими маълумотлари бўйича тинч океанидаги кемаларининг ҳолатини аниқлайди.
Назорат ва бошқариш. Билимлари асосланган тизимлар бир қанча манбадан келувчи маълумотларни тахлил орқали бирор қурилмани назорат қилиш бошқариш мақсадида ишлатиш. Бундай тизимлар атом электростан­цияларини бошқаришда, самода объектлар харакатини бошқариш ва тиббий назорат қилиш мақсадида ишлатилмоқда.
Механик ва электр қурилмалари носозлигини ташҳис қилиш. Gemral Electric - локомотив ремонти фирмаси.
Ўргатувчи тизимлар.


Фойдаланиш критериялари.
Шундай амалий масалалар мавжудки, бу масалалар билимларга асос­ланган тизимлар ёрдамида жуда самарали ечилади. Бу турдаги масалалар учун қуйидаги критериялар бор.
1. Берилганлар ва билимлар ишончли ва вақт ўтиши билан ўзгармайди.
2. Ечимлар фазоси нисбатан катта эмас.
3. Масалани ечиш жараёнида расмий (фикрлаш) мулоҳаза юритиш усул­ларидан фойдаланилади. Масалан, инсон онгги аналогия ва абстраклаш усулларидан жуда самарали фойдаланилади. Машина эса процедура таҳлили­дан самарали фойдаланади.
4. Ҳеч бўлмаганда шу соҳа бўйича битта эксперт бўлиши керак. У шу соҳадаги билим ва шу билимлардан масала ечишда қандай фойдаланишни кўрсатиб бера олиши керак.
Эксперт тизимларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган соҳалар:
- математик масалалар, бу масалалар одатда формал ўзгартиришлар ва процедуравий тахлил;
- англаш (распознование) масалалари, одатда бу турдаги масалалар сонли хисоб билан амалга оширилади;
- ечилиши номаълум булган масалалар (билимлар базасини яратиб бўлмайди)
Чекланишлар.
1. Кўп ЭС лар оддий фойдаланувчи учун тўла тайёр эмас. Одатда бу тизимлар билимлар базасини тўлдирган эксперт учунгина тушунарли бўла олади.
2. Савол-жавоб режими, одатда ҳулоса қилиш тезлигини пасайтиради.
3. Тизим экспертиза сеансларидан кейин керакли сабоқларни ола олмайди.
4. Экспертлардан олинган билимларни, қайта ишлаш учун самарали бўлган кўринишга ўтказиш муоммоси ҳозир ҳам мавжуд.
5. Эксперт тизимлари ўрганиш кобилиятига эга эмас.
6. ЭС ларни жуда катта хаётдаги соҳаларда қўллаш самарали эмас.
7. Экспертлар йўқ соҳага ЭС қўллаш мумкин эмас.
8. ЭС лардан когнитив характердаги масалаларни ечиш учун фойдаланиш мумкин.
9. ЭС лар қўйилган масалани интуктив йўл билан еча олмайди.
Афзаллиги
1. Уларда шубҳаланиш йўқ;
2. Улар шошма-шошарлик қилмайди;
3. Бу тизимлар тизимтик равишда ишлайди, барча деталларни кўрган ҳолда, мумкин бўлган ичида энг яхши алътернативни танлайди.
4. Билимлар базаси жуда катта бўлиши керак. Масалан, қишлоқ врачи билимлари чекланган бўлиши мумкин, у адашиши мумкин. ЭС адашмайди, ун­га киритилган билим ҳеч қачон унутилмайди.
5. ЭС ташқи “шовқин”ларга нисбатан бефарқ, одам эса ташқи факторларга нисбатан таьсирчан бўлади.
ЭС яратиш тиллари.
ЭС яратишни компьютерларга белгилар устида ишлаш қобилиятини бериш деб қараш мумкин. Бу орқали компьютер чекланган предмет соҳада худди инсон каби иш бажариш даражасини кўтариши имкониятига эга бўлади.
Бу ерда предмет соҳа деганда ўзаро боғлиқ билимлар мужмуаси тушу­нилади.
Одатда прескритив (буйруқ берувчи) ва дескритив (тафсивловчи) тизимларга ажратилади.
Масалан, шахмат ўйновчи тизимлар прескриктив тизимларга мисол бўлади. У олдиндан берилган алгоритм ёрдамида ва навбатдаги юришлар баҳолаш прцедураларидан фойдаланади.
Прескритив масалалар Бейсик, Паскаль, СИ, Фортран тиллардан фой­даланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling