ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Иммунитет57 (Буюк Карлнинг капитуляриясидан, 803 й.)
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-мавзу. VIII — IX АСРЛАРДА ФЕОДАЛ ПОМЕСТЬЕСИ
- Методик кўрсатмалар
Иммунитет57
(Буюк Карлнинг капитуляриясидан, 803 й.) 3-боб. Агар кимки, иммунитет ҳуқуқига қандай бўлмасин зарар келтирса, 600 солид ҳажмда жарима тўлаши шарт. Агар кимки, иммунитет ҳуқуқига эга бўлмаган территорияда ўғирлик қилса ёки одам ўлдирса, ёки бошқа бирор жиноят қилса, лекин иммунитет ҳуқуқига эга бўлган территорияда яширинса, граф, епископдаи, аббатдан ва уларнинг ўринбосарларидан унга жи- ноятчини топширишни талаб қилсин. Агар у жиноятчини топширишни истамаса ва қаршилик кўрсатса, биринчи марта 15 солид жарима тўлашга ҳукм қилинади. Агар иккинчи марта чақиртирганда ҳам топширишни истамаса, 30 солид тўлашга мажбур этилади. Агар учинчи чақиришда ҳам (топширишни) истамаса, унда иммунитет ҳуқуқига эга бўлган территорияда уии сақлаб турган ва топширишни истамаган шахс жиноятчииннг келтирган ҳамма зарарини тўлаши лозим. Бундай ҳолда графнннг ўзи иммунитет территориясида истагаи жойда жиноятчини таъқиб қилиш ҳуқуқига эга. Агар графга биринчи марта талаб қилишдаёқ, жиноятчининг иммунитет территориясида бўлганлиги, лекин қочиб кетганлиги ҳақида жавоб берилса, (иммунитет) унинг қочишига ёрдам бермадим деб, қасам ичса, унга бу ишда бошқа танбеҳ бермаслик керак. Агарда графнинг кириб келиши билан иммупитет территориясида бирортаси унга қаршилик кўрсатишга жазм қилса, оломон тўпласа, граф бу хақда қиролга хабар қилиши лозим... ва у ерда, иммунитет ҳуқуқини бузган кишига ҳам, оломон тўплаб графга қаршилик кўрсатган кишига ҳам 600 солиддан жарима тўлаш белгиланади. 5-мавзу. VIII — IX АСРЛАРДА ФЕОДАЛ ПОМЕСТЬЕСИ Ушбу мавзуни қуйидаги тахминий режа асосида ўрганиш тавсия этнлади: 1. Ёзма манбаларга характеристика. 2. Поместье хўжалиги. 3. Поместьеда ҳунармандчиликнинг ташкил қилиниши. 4. Поместьепинг бозор билан боғлиқлиги. 5. Қарам деҳқонларнинг таркиби. 6. Манс (надель) тизими па феодал рента. 7. Поместьеда бошқариш тартиби. Методик кўрсатмалар Бу мавзуга оид манбалар VIII — IX асрларда Франклар давлатида ерга эгалик қилиш муиосабатларида туб ўзгариш бўлганлигини, ерга бўлгап феодал ҳукмронликнинг узил-кесил ўриатилганлигини кўрсатади. Манбалар эркин деҳқон жамоалари ўрнида феодал поместьеси вотчинаси вужудга келганлигини кўрсатади, феодал қарам деҳқонларни эксплуатацня қилиш, феоал ренталари — оброк ва баршчина формасида, деҳқонларнинг қўшимча меҳнатини узлаштирнб олиши учун катта ер эгаларига хизмат қилганлигипи кўрсатади. Каролинглар даврида тўлиқ ҳолда ташкил топган йирик феодал ер эгалигининг тузилиши хилма-хил кўрииишга эга эди. Дунёвий ва черков катта ер эгаларининг ерлари турли кўринишда ва турли ҳажмда эди. Баъзиларининг ери йирик феодал вотчина-номестье кўринишнда бўлиб, унга алоҳида қишлоқ, ҳатто баъзида бир неча қишлоқ қарагаи, Лекин айрим ҳолларда йирик ер эгаларининг феодал вотчиналарп қишлоқнинг бир қисмини, ёки айрим хонадонларни ўз ичига оларди. Йирик ер эгалиги структурасининг хилма-хиллиги феодалнинг ҳамма қишлоқ устидан ҳукмронликни бирданига ўрнатмаганлигини изоҳлайди. У аввал бир нечта деҳқонларнинг майда ерларини сотиб олиш, ёки тўғридан-тўгри босиб олиш йўли билан эгаллай бошлаган, сўнгра эса секин-аста бутун эркин қишлоқ жамоасини ўз вотчинасига айлантирган. Феодал поместьесидаги ерлар одатда икки қисмга — феодал хўжалиги эгаллаган ҳоким ёки демон (латинча ҳукмдор) ерига ва қарам деҳқонлар (колон, лит ...) фойдаланадиган чек — «манс», «гуфа» ерига бўлииади. Хўжалик нуқтаи иазаридан ҳар бир феодал поместьесида хўжайиннинг ҳовлиси — уйи, хўжалик билан боглиқ бўлган бпнолари, ҳунармандчилик устахоналари, боғ ва полизлари, уй ҳайвонлари ва қушлар жойлашган ҳовлилари, феодалнинг хусуснй мулхи бўлган тегирмон ва черков ҳам унинг поместьесида жойлашган. Хўжайиннинг экин экиладиган ерлари, яйлов ва токзорлари қарам деҳқонларга берилган чек ерига ёнма-ён жойлашган. Хўжайин ерига илгариги эркин жамоа маркасига қарашли ўрмон. ўтлоқлар, ишланмаган бўш ерлар ҳам киради. Бу жойлардан эндилнкда қарам деҳқонлар хўжайинга ҳақ тўлаш орқалигипа фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Деҳқонларга бўлиб берилган чек ерларга қарам деҳқонлар жойлаштирилган. Деҳқоннинг чек ери — унинг уйи билан биргаликда ҳовлиси, хўжалик билан боғлиқ бхлган қурилишлари, полиз ва токзоридан иборат бўлиб; поместье эгасига қарашли бирор деҳқоннинг ер участкасига бориб тақалган. Каролинглар давридаги феодал қишлоғи ва феодал поместьесида натурал хўжалик ҳукм сурарди. Поместьенинг ҳамма хўжалик фаолияти хўжайин оиласини зарурий нарсалар билаи таъминлашга қаратилган. Қирол поместьеси қирол хонадонини таъминлаш учун хизмат қилган. Буюк Карлнинг поместьелар ҳақидаги капитулярияси, қиролиинг қўл остидаги ҳамма поместьеларидаги хўжалик ва бошқариш фаолиятига қиролнинг доимий аралашган-лигини тасвирлайди. Вотчина хўжалиги феодални асосий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан ҳам таъминлаган. Бу даврда ҳунармандчилик қишлоқ хўжалигидан ажратилмаган. Хўжайин ҳовлисида яшовчи қарам деҳқонлар ёки ҳунармандлар ўз хўжайинини таъминлаш учун кийим-кечак, пойабзал ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарганлар. Савдо алоқалари эса поместье хўжалигида муҳим роль ўйнамас эди. Ўзларининг истеъмолидан ортиб қолган маҳсулотларнигина сотганлар ва поместьеда ишлаб чиқариш мумкин бўлмаган нарсаларни сотиб олганлар. Шунинг учун каролинглар империясида айрим областлараро доимий савдо алоқалари ўрнатилмаган. Ташқи савдо бўлса фақат юқори табақа вакилларининг қим-матбаҳо нарсаларга бўлган талабинигина қондириб, иқтисодий ҳаётнинг умумий тараққиётига етарли таъсир кўрсата олмаган. Феодал поместьесидаги хўжалик ишлари тўлиқ ҳолда қарам деҳқонларнинг меҳнати билан бажарилган. Уларнинг кўлчилиги колонлар, яъни шахсий «эркин» ҳисобланиб, ерни ташлаб кетиш ҳуқуқидан маҳрум деҳқонлардан иборат бўлган. Уларнинг жойлашган ерлари меросий бўлган. Лекин улар ер билаи хўжайинга қарам бўлиб, ўзларинииг чек ерларидан кета олмаган- лар. Ердан кетган ҳар бир колон таъқиб этилган, жазоланган. Уларнинг «эркинлиги» нисбий бўлиб, ҳақиқатда уларнинг «тутқунлардан» ҳеч қандай фарқи бўлмаган. Улар ҳам ўзларининг чек ерларига биркитиб қўйилган бўлиб, белгиланган баршчина, натурал оброк ва бир оз миқдорда рента пули тўлаш шаклида «тутқунлик» мажбуриятларини бажарганлар, Колонларнинг асосий қисми ўз мустақиллигини йўқотган жамоачи эркин деҳқонлардан ташкил топган. Колонлар вақтлар ўтиши билан шахсий «эркинлик»ларни ҳам йўқотиб, литлар ва ерга биркитилган қуллар билан қўшилиб, крепостной деҳқонларга айланганлар. Шунингдек, ерга қуллар (сервлар) ҳам биркитилган. Ёрга биркитилган қулларнинг ўз хўжалиги, баъзи хўжалик қуроллари ҳам бўлган. Ерга биркитилган қуллар ўз турмуш шароитлари билаи креностной деҳқонларга яқип кишилардир. Улар колондан фарқ қилиб, феодалга ер билангина эмас, шахсий томондан ҳам қарам эдилар. Ерга биркитилган қуллардан ташқари ҳали бевосита хўжайнн хўжалигида ишлаб, шу ерда яшовчи уй қуллари ҳам бўлган, уларни сотиш, сотиб олиш мумкин бўлиб, бундай қулларнинг нима нарсаси бўлса. ҳаммаси хўжайинга қарашли эди. Қарам деҳқонлардан яна бири литлар — ярим эркин кишилар деб аталувчи категория ҳам бўлиб, улар ўз аҳволлари жиҳатидан қандай бўлмасин, дунёвий ёки руҳоний ер эгасининг патронати (ҳомийлиги) остида бўлиб, чек ердан меросий фойдаланганлар. Деҳқонларнинг бу хил турли категорияларга бўлиниши бу вақтда ўтмишдан қолгаи бир сарқитдир. Ҳақиқатда франкларда бу вақтда крепостной деҳқонлар синфи ташкил топгаи бўлиб, бу синфда энди эркннлар, ярим эркинлар (литлар) ёки тутқинлар (қуллар) ўртасидаги илгариги фарқлар чиндан ҳам йўқолиб кетган. Ҳамма деҳқон категориялари хўжайиининг ерида ишлаб, баршчина ўтаган, натурал оброк ва қисман пул рентасини тўлаган. Мана шу деҳқонлар поместьенинг асосий ишчи кучи бўлиб, сеньор шулар воситасида ўзининг поместье хўжалигини олиб борган. VIII аср охирларидан мажбурий бўлган уч далалик (трёхпольный) деҳқончилик ҳам деҳқонларнинг, ҳам хўжайин-ларнинг ерини ўз ичига олган. Каролинглар давридаги феодал поместьени ўрганишда Буюк Карлнинг «Поместьелар тўғрисидаги капитулярий»си, «Аббат Ирминон полиитигц» деб аталган ҳужжат ва «Қирол ва черков ерлар» рўйхатининг намуналари катта аҳамиятга эга. Шу манбаларга қараб, биз илк ўрта асрлардаги феодал поместьесининг манзарасини кўз олдимизга келтира оламиз. 1. «Поместьелар ҳақидаги капитулярий58» қатор олимлар-нинг фикрича59 Буюк Карл томонидан IX асрнинг бошларида нашр этилган. Лекин шундай фикрлар ҳам борки, у Буюк Карлнинг ўғли Аквитания қироли Людовик художўй томонидан тузилган дейилади. Поместьелар ҳақидаги капитулярийда поместьелар қиролга қарашли ўлиб, хўжалиги ҳам тўлиқ ҳолда қироллар манфаатини қондириш учун қаратилганлиги ифодаланади. Капитулярийда хўжаликни қандай бошқариш ва олиб бориш кераклиги ҳақида кўрсатмалар берилган. Капитулярийда келтирилган моддалардан аииқ кўринадики, қирол поместье-сидаги хўжалик юқорида тасвирлагаиимиздек натурал характерда бўлган. Капитулярийда поместьеларда етиштирилган маҳсулот-ларнинг қирол оиласи ва қирол сарой аҳллари эҳтиёжларини қоплашга сарфлаганлиги бир неча жойда изоҳланган. Ҳатто қиролнинг поместьеси, унинг даромадининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилгап, шунинг учун қирол ўз хўжалигини надгунали хўжаликка айлантириш учун ҳаракат қилган. «Поместьелар'ҳақидаги капитулярий» каролингларнинг йнрик вотчина тузуми билан тўлиқ таништириб, уни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат этади. Шу даврга хос манбалардан яна бири «Сен-Жермен полиптиги»60 дир. Сен-Жермен полиптиги — Париж яқинидаги, ҳозир эса Парижнинг ўз ичида бўлган Сен-Жермен де При аббатлигидаги ер-мулклари рўйхати бўлиб, аббат Ирминон томонидан тузилган. Сен-Жермен полиптигининг аҳамияти шундаки, у черков поместьелари ҳақида ва ўша вақтдаги крепостной деҳқонларнииг гаркиби ҳақида тўлиқ маълумот беради. «Уша вақтда, Буюк Карл ҳаёт вақтида бу аббатликка қарашли бўлган ва теварак атрофда чўзилиб етган кепг ерда 2788 хўжалик мавжуд бўлиб, буларнинг аҳолиси факат деярли германча исмли франклардан иборат эди. Булардан 2080 таси колонлар, 35 таси литлар, 220 таси қуллар ва фақат 8 таси кўчиб келиб жойлашган эркин кишилар эди!». (Ф. Энгельс. «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши». 187-бет). Полиптик тўлиқ равишда сақланмаган. бизгача алоҳида мулкларнинг 25 та рўйхати етиб келган. Бу мапбага таянган холда, биз деҳқонларнинг чек ерлари (манслари) ва уларнинг эгалари томонидан хўжайинга тўланган солиқлар ҳақида хулоса чиқарамнз. Манслар расмий ҳолда эркин, лит ва қуллар мансига бўлинган. Уларнинг ҳар бнридаи («эркинидан») ҳам алоҳида солиқлар ундирилган. Ҳужжатдан яна шуни ҳам аниқлаш мумкинки, «эркин», деҳқон қулнинг мансини, колон ва қул эса эркин деҳқон мансини ушлаб туриши мумкин, лекин ушлаб турган мансларида қандай солиқ турларини тўлаш лозим бўлса шуни тўлашлари зарур бўлган. Каролинглар давридан «Қирол ва черков ерлари рўйхати памуналари»61 ҳам бизнинг давримизгача сақлангаи бўлиб, бунда — йирик феодал поместьеларнинг рўйхатини тузиб чиқиш ҳақида кўрсатма берилган. Юқорида кўрсатилган бу манбалардан фойдаланишда талаба қуйидагиларга эътибор бериши лозим. Ирминон полиптиги черков ер эгалигини характерлайди. Унда келтирилган парчаларда талаба ҳар бир феодал поместьеда колон, лит ва қулларпинг манслари қанча эканлигини ҳисоблай олади ва бу мансларнинг ушлаб турувчилари кўпинча қуллар, колонлар, литлар эканлигини кўради. «Поместьелар ҳақидаги капитулярий», «Қирол ва черков ерлари рўйхати намуналари» феодал поместье хўжалигининг асосини ва поместьедагн бошқариш тартибини ўрганиш имкониятинн беради ва Франк давлати территориясида «Сали ҳақиқати» давридан буён иқтисоднй ва социал тараққиётда қандай силжишлар бў.тганлигини кўрсатади. Талаба масаланн ҳал этиш учун, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқа- ришида қандай ўзгаришлар бўлганлигини кўрсатиши керак. Энг азвало, буида IX асрда деҳқоичилик, чорвачилик, токчилик, боғдорчиликнинг аҳволини изоҳлаб бериши зарур. Ҳунарманд-чиликнинг ривожланиши масаласи алоҳида аҳамиятга эга; бу ерда ҳунармандларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини, ишлаб чиқариш қуролларини, ҳунармандларнинг алоҳида категория-лариии таҳлил қилиб бериш лозим. Ҳунармапдчиликнинг тараққиёти билан поместьенииг алмашинишидаги иштироки масаласи ҳам муҳим масала бўлиб туради. Бу саволни шундай қилпб қўйиш мумкин: поместье бозор билан боғланганми ва у ўз талабинн қандай қондиради? Бу масала мавзудаги муҳим саволлардан бири ҳисобланади. «Капитулярий» матни бу саволга етарли жавоб бера олади. Кейинги муҳим масалалардаи бири — қарам деҳқонларнинг таркибига характеристика бериш масала- сидир. Бунда деҳқонларнинг турли тоифалари мавжудлигини кўрсатиш зарур. Талаба ҳар бир деҳқон тоифасинннг аҳволини таҳлил қилишда, уларнинг поместьедаги ишлаб чиқариш функциясини, уларнинг ҳаммаси ерга жойлаштирилган-жойлаштирилмаганларининг қандай чек ери борлиги ва ер рентасининг характери тўғрисидаги саволларга жавоб бериши керак. Каролинглар давридан бизгача етиб келгаи манбаларда деҳқонларнинг ўз феодалларига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ҳунармандчилик буюмлари етиштириб беришга мажбур қилинганликлари ҳақида ҳам гапирилади. Сен-Жермен монастирининг полиптигида деҳқонларнинг монастирга тўқувчилик, темирчилик, дурадгорлик ва бошқа хил буюмларни беришга мажбур этилганликлари ифодаланади. Буюк Қарлнинг «Поместьелар ҳақидаги капитулярий»сида (темирчилик, заргарлик, кўнчилик, тўқувчилик ва ҳ. к) ҳақида гапирилади. Бу сарой ҳунармандлари номестьега биркитилган бўлиб, уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари тўлиқлигича феодалнинг эҳтиёжини қондириш учун кетарди. «Поместьелар ҳақидаги капитулярий»да ва бошқа манбаларда бозорлар ҳақида ҳам гапирилади. Черков ва монастирларга яқин жойларда ярмаркалар бўлган. Лекин бу ярмаркаларда асосий савдогарлар ажнабий савдогарлар бўлиб, улар феодалларнинг қаср ва қўрғонларига ҳам кириб турли буюмларни сотганлар. Бундай айирбошлаш ишлаб чиқаришнинг асл моҳиятига таъсир қилмаган. VIII—IX асрлардаги тарихий манбалар реакцион австрия тарихчиси А.Допш ва унинг издошларининг каролииглар даврида «вотчина капитализми» формасидаги капиталистик хўжалик ҳукм сурган деган уйдирма фикрини тўлиқ фош этади. Ф. Энгельс «Анти-Дюринг» номли асарида бу даврни шундай деб тасвирлаган: «Ўрта асрларнимг дастлабки юз йилликларида ишлаб чиқариш асосан шахсий истеъмолга мўлжалланган эди. Ишлаб чиқариш ҳаммадан бурун ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжини ва унинг оиласи эҳтиёжини қондирар эди. Деҳқончиликдаги сингари, шахсий қарамлик ҳукм сурган ҳолда эса, ишлаб чиқариш феодал хўжайиннинг эҳтиёжини ҳам қондирар эди. Демак, бу вақтда айирбошлаш йўқ эди, маҳсулотлар ҳам товар тусига кирмагаи эди. Деҳқон оиласи ўзига керакли нарсаларни, қурол-асбоб ва кийим-кечакии, шуниигдек, озиқ-овқатни ҳам ўзи ишлаб чиқарар эди» (К. Маркс и Ф. Энгельс. Соч., том 14, 275-бет). Феодал поместьеси ўз хўжалигининг мақсад ва вазифалари жиҳатидан ҳали бу даврда асосан натурал хўжаликка асосланган эди. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling