ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Бировнинг мулки ёки эркинлиги қонунсиз ҳолда кучли шахслар томонидан зўрлик билан тортиб


Download 1.44 Mb.
bet21/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Бировнинг мулки ёки эркинлиги қонунсиз ҳолда кучли шахслар томонидан зўрлик билан тортиб
олинганлиги ҳақида буйруқ
(Империя формуласи, № 5, IX асрнинг биринчи ярми)47

Келгусида ва ҳозирда бизга содиқ бўлган кишиларнинг ҳаммасига маълум қиламизки, фалон округнинг фалон қишлогида яшовчилар фалончи граф улариинг эркинликларини қонунсиз тортиб олганликлари ҳақида шикоят қилишди. Биз эса қидириб. аниқлаб уларни қонунсиз қуллик асоратидан бартараф қилиш ва аввалги эркин ҳолатига қайтариш учун ўзимизнинг содиқ вакилларимиз фалончи фалончиларга ҳақиқатни топиб, маълумотларни аниқлаб ва бу ҳақда хабар бериши учун буйруқ бердик. Текширилиб хабар қилингач, айтилган одамлар ва уларнинг қариндошлари, ... уларнинг авлодлари, шундай йўл билан қонунсиз қулликка солинганлар келгусида ва ҳозирги кунда шу бизнинг мурувватимиз билан эркинликка эга бўлсинлар ва ўзларининг эркинлик ҳолатларига бизнинг садоқатли бирон кишимиздан ҳеч қандай зарар сезмасинлар деган мақсадда бизнинг ҳукуматимиз улар ҳақида фармон чиқаради.




Мажбурият
(Сан формуласи, № 3, VIII аср охири)48

Менинг биродар хўжайиним фалончига. Менинг жуда зарур илтимосимни рад қилмай шунча солид пул қарз бердинг. Мен эса шунча йил мобайнида қачон сенга керак бўлса, ҳафтада шунча кун сенинг буйругинг билан ишлаб бериш ҳақидаги мажбуриятни тузишни ва тасдиқлашни сендан сўрадим. Агар мен буни бажармасам, ёки эътиборсизлик ва даигасалик қилсам, ёки муддат ўтгунча ўз аҳволимга ўзгаргирсам, ваъда бераманки, шу мажбурият кучи билан мени қайси жойда топсанг, суднинг иштирокисиз, сенинг буйруғингни мен икки баровар қониқтираман; қачон белгиланган муддат тугаса, мен қарзни қайтараман, менинг мажбуриятимни сен менга қайтариб берасан.


Қуллик ёрлиғи (Сан формуласи, VIII аср, № 4)49

Менинг биродар хўжайиним фалончига. Ҳаммага маълумки, жуда қашшоқлик ва огир ташвишлар туфайли кийинишга кийимим йўқ, қандай кун кечиришни билмайман... Шунинг учун менинг илтимосимни, сиз буюк зот, қайтарма-дингиз, ўзингизнинг пулиигиздан шунча солид бердингиз. Менинг бу солидларни тўлашга ҳеч парсам йўқ. Шунинг учун мен сизга ўзимнинг шахсий эркннлигимни қулликка топшириб тасдиқлашингизии сўрайман.


Ҳозирдан бошлабоқ сиз ўзингизнинг ҳақиқий қулларингиз устидаи қандай кенг ваколатга эга бўлсангиз, менинг устимдан ҳам шундай ҳукм қилишга тўла ҳуқуқлисиз, шахсан сотиш, алмаштириш, жазолаш ва ҳоказо. Агар менинг айтганим бўлмаса, мен ёки менинг авлодларимдан бирортаси ёки кимдир бошқа бирор киши бунга қарши чиқса сизнинг хазинангизга шунча утций жарнма тўласин, бу қуллик эса ўзгаришсиз қолсин.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling