ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-мавзу. ФРАНКЛАР ДАВЛАТИДА ФЕОДАЛЛАШИШ ЖАРАЁНИ (VII — VIII)
- Методик кўрсатмалар
Фома Славянин қўзғолони36
Фома Славянин қўзғолони ҳақида иккита парча келтирилади, биринчиси 813 йилдан 961 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган муаллифи номаълум «Продолжателя Феофана» хроникасидан олинган. Бу парчада қўзғолоннинг характери ва тарқалиши ҳақида гапирилади. Иккинчи парча 813 йилдан 886 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган Иосиф Генесийнинг «Истории царства»сидан олинган. Бу парчада узоқ давом зтган қўзғолондан кейин унинг енгилиши ва Фома Сланяниннинг ўлими келтирилган. 4-мавзу. ФРАНКЛАР ДАВЛАТИДА ФЕОДАЛЛАШИШ ЖАРАЁНИ (VII — VIII) Ушбу мавзуии қуйидаги тахминий режа асосида ўрганиш тавсия этилади: 1. Тарихий ёзма манбаларга характеристика. 2. VII ва VIII асрларда деҳқонларнинг хонавайрон бўлиш сабаблари. 3. Франк деҳқонларининг ерга эгалик қилиш ҳуқуқларининг йўқотилиб, қарам деҳқонларга айлантириш усуллари. Прекарий муносабатлари, қуллик, коммендация. 4. Иммунитет ёрлиқлари — ғайри иқтисодий йўл билан мажбур қилиш қуроли ва франклар давлатида феодал тарқоқликнинг ривожланиши. 5. Бенефиций ва VIII—IX асрларда франклар давлатида феодал иерархиясининг вужудга келиши. Методик кўрсатмалар Франк давлатида феодал муносабатларинииг таркиб топиши масаласи талабаларда катта қизиқиш уйғотади. Чунки худди шу қулдорлик тузумининг (илгариги Рим провинцияси Галлияда), уруғ-қабила муносабатларининг емирилиши (Галлияни босиб олган франкларда) ва секин-аста классик феодал муносабатларининг ўрнатилиши ҳолати рўй бераётган эди. Ҳақиқий ишлаб чиқарувчиларнинг феодалларга қарамлик жараёни секин-аста меровинглар давринииг VII асридан бошланиб, бу жараён каролинглар даврининг VIII—IX асрларида кучли тус олди. Бу бўлимда талаба тавсия қилинган адабиётлардаги мавжуд фактик материалларни ўзлаштирибгина қолмай, уни умумлаштиришни ҳам билиши керак. Шундай саволларга жавоб бериш керакки, эркин деҳқон жамоачиларнинг майда ер эгалиги қандай қилиб емирилиб, йирик дупёвий ва черков ер эгалигига айланиши «Сали ҳақиқати» давридаги эркин франк деҳқонининг ўз аллодини йўқотиб, крепостной деҳқонга айлантирилишидаги ва аллодпинг хусусий ер эгалигига айланишидаги имтимоий шарт-шароитларни аниқлаши лозим. Бу саволларга жавоб топиш учун қуйидаги манбаларга асосланиш зарур. 1. Формулалар — турли битимларни ифодаловчи; ер олди-сотдиси, меҳнат қуроллари, ерни ҳадя қилиш, ўзини тутқун қилиш ва ҳоказолар ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаларидир. Копкрет материалларнинг йўқлигига қарамай, турли мазмундаги битимларнинг тез-тез тузилиб туриши ўша давр учун типик ҳолат ҳисобланиб катта роль ўйнагап. Формулаларни тўлдиришда унга фақат битим тузув- чиларнинг номлари, рақамлар, саналар, жойнинг номи ёзилган. Формулалар франклар давлатининг тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Биз қуйида баъзи формула тўпламларининг номларини келтирамиз. Вестгот формулалари — Испанияда VI асрнинг биринчи ярмнда пайдо бўлган (VII асрнинг иккинчи ярмида тўлдирилган). Маркульф формулалари — монах Маркульф томонидан тахминан 700-йилда тўпланган (Франкларнииг МО епископлигидан). Бурж формулалари — бнр қисми 721 йилгача, қолган қисми Буюк Карл даврида пандо бўлгаи. Санс формулалари — Буюк Карл ҳукмронлигининг бирипчи нилларида Сансда, Тур формулалари — VIII асрда Турда пайдо бўлгаи. 2. Престарий — ҳадяиома, қирол инъом қнлган ерлар, нмтидар, битимлар қайд этилган алоҳида ёрлиқдир. Яна VII асрнннг охири, асосан, VIII—IX асрлар ва ундан ҳам ксйинги даврларга оид ёрлиқларни ўз ичига олгаи картулярнялар тўплами ҳам сақланган. 3. Капитуляриялар латинча сўздан олинган бўлиб, боб домакдир; фармон алоҳида параграфларга бўлинганлиги учун шундай деб аталган. Капитуляриялар баъзи бир қудратли шахсларнинг ўз қўл остидаги деҳқонларни эзиш ҳақидаги масалалари қайд қилинган франк қиролларинннг ёзма фармонларидир. Юқорида келтирилган ҳужжатларда деҳқонларнинг ерга эгалик қилиш ҳуқуқларининг йўқолиб борнш жараёни ва катта ер эгалигинииг ўсиб бориши ифодаланган. Деҳқонларнинг майда ер эгалиги емирилиб. тушкуиликка учраган бир вақтда, катта дунёвий ва чсрков ер эгалиги авж олган. Дунёвий феодаллар ҳам, черков монастир ер эгалари ҳам ўз ерларини қиролдап олган ерларидап ташқари, асосан, эркип деҳқонларпинг ерлари ҳисобига кенгайтиргаплар. Каролинглар давлатида фсодал муносабатларнинг ривожланиш жараёнини эркин франк деҳқонипинг крепостной деҳқонга айлантириш усулларини — прекарий муносабатлар, коммепдацня, бенефицийнннг ривожланиши асосида кўриб чиқиш лозим. Энг кўп тарқалган формаларидан бири ирекарий37 муносабатларидир. Деҳқонларни асоратга солишда қўлланнладиган «прекарий» тартиби меровинглар даврида бошланиб, VIII—IX асрларда жуда кучайган. Прекарий — асл маъноси — илтимосига кўра берилган ер участкаси, катта ер эгаси, ерсиз ёки кам ерли деҳқонга вақтинча фойдаланиш учун (баъзида бир неча йилга, баъзида умрбод) шартли равишда «прекарий» топширади. Деҳқон бундай ер участкасидан фойдаланганлиги учун дунёвий ер эгаси фойдасига, кўпинча черковга (епископга ёки монастирга) оброк тўлаши ёки баршчина мажбуриятини ўташи шарт эди. Бундай олди-берди натижасида прекарийчи эркин ер згалиги ҳуқуқини йўқотиб, дунёвий магнатнинг ёки черков катта ер эгасининг қарамлигига тушиб қолади. Прекарий олган деҳқоннинг ўз ери эса прекарийга айланиб, аста-секин черков йирик ер эгалигининг мулкига қўшилиб кетарди. Деҳқонлар прекарий битими натижасида, олдинроқ ёки битим тузилган пайтдан бошлаб ерга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар ва хўжайинга ер билангина боғлиқ бўлиб қолмай, кўпинча ўзларининг шахсий эркинликларини ҳам йўқотадилар. Фойдаланиш учун черковдан прекарий олган деҳқонларнинг аҳволи ерга боғланган ва хўжайинга бирор хил мажбуриятни адо этадиган римлик колонлар, литлар ва қуллар аҳволига ўхшаб қолади. Баъзи бир прекарий ёрлиқлари аллод эгаларини, прекарий қарамлиги муносабатига ўтишга мажбур қилган сабабларни тушунтириш имкониятини ҳам беради. Талаба яна ҳужжатларда қандай прекарий турлари бўлганлигига ҳам аҳамият бериши керак. Бир неча прекарий турлари мавжуд бўлиб; пожалованний — қачонки эркин деҳқон ўз еридан маҳрум бўл- гач, йирик дунёвий ёки черков ер эгасига шартли фойдаланиш учун унга ер беришни сўраб мурожаат қилади. Қуйида келтирилган ҳужжатда аниқ изоҳланадики, прекарийчи шу пайтдаёқ қарам кишига — колонга айланади. «Менинг доимий хўжайиним фалончига. Доимий муҳтожлик ва иш топиш имкониятига эга бўлмаганим туфайли, сизнинг қудратли диёнатингизга мурожаат қиламан, фалончига ишлаш учун поместьенгиздан прекарий сифатида ер участкаси берсангиз. Сизнинг қудратингиз менинг илтимосимни бажара олади... Ушбу прекарий ёрлиги билан ваъда қиламанки, ажратилган ер учун ҳеч қачон, ҳеч қандай қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмайман ва зарар келтирмайман, балки сизга ҳар томонлама фойда келтираман. Колонларга хос десятина ва бошқа солиқларчи ҳар йили тўлаш мажбуриятини оламан...» («Хрестоматия по истории средних веков». Н.П.Грацианский ва С.Д.Сказкин таҳрири остида, 1-жилд. М., 1953, 148-149-бетлар). Қайтариб бериладиган (прекарий возврашенний) прекарийда қашшоқликка тушиб қолган эркин деҳқон ўзининг ерини черков ёки йирик ер эгаси ихтиёрига беради ва уни прекарийчи ҳуқуқида қайтариб олади. Буни престарная ерлиғи тўлиқ исботлайди. Бу ҳужжатда ер еки мулк кимгадир фойдаланиш учун берилади. Бу масалада ер эгаси «ихтиёрий битим» асосида ўзининг ер участкасини черков ёки монастрга топширади ва уни энди фақат ҳаётий фойдаланиш ҳуқуқига асосланиб қайтариб олади. Прекарий пировардида эркин деҳқоннинг ерга эгалик ҳуқуқини йўқотиб феодал ер эгалигининг ўсишига олиб келади. Ҳужжатларнинг қуйида келтирилган параграфларида капитуляриядан парчалар келтирилади. Бу ҳужжатлар шунинг билан характерлики, бунда дунёвий ва черков йирик ер эгалари майда эркин ер эгаларининг ери ҳисобига ўзларининг мулкларини кенгайтиришдаги мажбур қилиш усуллари аниқ кўринади. Эркин ер эгалари ўз ерларини ва шахсий эркинликла- рини йўқотиб, қарам деҳқонларга айланадилар. Ф.Энгельс бундай аҳволни шундаи таърифлайди: «Урушлар ва талончилик орқасида хонавайрон бўлган фраик деҳқоплари янгидан вужудга келган зодагонлардан ёки черковдан ҳимоя излашга мажбур эдилар, чунки қирол ҳокимияти жуда ожиз бўлгани учун уларни ҳимоя қила олмас эди, лекин деҳқонларга бундай ҳимоя жуда қимматга тушар эди. Улар, илгариги галл деҳқонлари сингари, ўзларига қарашли ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ҳомийларига бериб, кейин бу участкани ҳар хил ва ўзгариб турадиган шартлар билан. лекин мажбуриятларни бажариш ва оброк тўлаш эвазига, ҳомийлардан омонат қайтариб олишлари лозим эди; улар шу тариқа қарамликка тушганларидан кейин ўз шахсий эркинликларини ҳам оз-оздан йўқота борар эдилар, бир неча бўғиндан кейин уларнинг кўпчилиги крепостнойларга айланган эди». (Ф. Энгельс. «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқнши», 187-бет.) Айрим ҳужжатлар қарам франк деҳқонларнинг шундай турини изоҳлайдики, булар коммендация38 қа- рамлигидагц деҳқонлардир. Коммендация муайян шартлар билан «хомий» фойдасига турли хизматларни бажариш ва ўз ерини «хомий»га бериб, шартли ушлаб турувчи шаклида уни қайтариб олиш, деҳқонларнинг феодаллар «ҳомий»лиги остига ўтиш формаларидан бири бўлиб, бу тартиб VII—IX асрлардан бошлаб Евронада ксиг ёйилган эди. Кўпипча куч билан ана шундай қилишга мажбур этиладиган деҳқонлар учун шахсий эркинликни йўқотиш — бир томондан, деҳқонларнииг асоратга тушишига, иккинчи томондан, феодал мупосабатларнинг мустаҳкам-ланишига имкон беради. Коммендацня тартибипинг деҳқонларни қанчалик асоратга туширганини қуйидаги «ўзини бировга ҳомийликка топшнрувчи ҳақидаги» ҳужжат аниқ исботлайди: «Улуғ хўжайин фалончи. мен фалончидан, Ҳаммага яхши маълумки, менинг ейишга овқатим, кийишга кийимим йўқ. Шунннг учун мен сиздан, ўзингизнинг ҳомийлигингизга олишга розилик беришингизни сўрадим; мен шу шарт билан шундай қилдимки, сиз, мени озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаб ёрдам берсангиз, бунга яраша мен, сизга хизмат қилиб, сизнинг ганингиздан чиқмайман, сизиинг ҳукмронлигингиздан ва сизнинг ҳомийлигингиздан чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайман, ҳаётимнинг охиригача сизнинг ҳукмронлигингиз ва муҳофазангизда қоламан». («Хрестоматия по истории средних веков». Н.П.Грацианский ва С.Д.Сказкин таҳрири остида, 1-жилд, М., Соцэкгиз, 1961, 433-бет). Коммендация ҳам пировардида прекарий олиб келгаи натижаларга олиб келади — эркин деҳқонлар қарам кишиларга айланадилар. Ҳужжатларда аввалги эркин жамоачи деҳқонларни крепостной деҳқонларга айлантиришнинг турли усуллари ҳам изоҳланади. Деҳқонларнинг ерлари феодаллар қўлига ўтиб, улар ўз мулкларидан маҳрум бўлиб, пнровардида шахсий мустақил-ликларини ҳам йўқотадилар. Айрим ҳужжатларда крепостной деҳқонларнинг аҳволи ҳам тасвирланади. Феодаллар деҳқонларга ўзларининг «ерлари, яйлов ва сувлари» сингари мулк сифатида қарайдилар. Епископ, аббат ва бошқа руҳоний йирик ер эгалари бу деҳқонларни ўзаро алмаштиришлари, уларни бир-бирига беришлари, болаларни бўлиб олншлари мумкин бўлган. Капитулнриялап келтирилгап парчаларни ҳам ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш зарур. Руҳоний ва дунёвий йирик ер эгаларннинг деҳқонларни ўзларига бўйсундиришда қандай йўл ва усуллардан фойдалан- ганликларини аниқ, ҳар томонлама изоҳлаб бериш лозим. Келтирилган манбаларга асосланиб. эркин жамоачиларни феодал қарамликка олишда мажбур қилиш воситасидан фойдалан-ганлигини кўрсатиш зарур. Баъзи ҳужжатлар деҳқонларни иқтисодий қарамликда сақлашдаги давлатнинг ролини кўрсатади. Франк давлатинннг феодал характерини аниқ тасаввур қилиш учун иммунитет муаммоларини ҳам ўрганиш зарур. Иммунитет фақат айрим ер эгаларига бериладиган сиёсий ҳуқуқлар (солиқ солиш, суд қилиш, ҳарбнй ҳуқуқлар) йиғиндисигина бўлмай, балки ҳадя қилинган территорияларга эгалик қилиш ҳамдир. Иммунитет ғайрииқтисодий йўл билан мажбур қилишда ва деҳқонларни крепостнойлаштиришда ўзига хос муҳим восита ҳамдир. Иммунитет феодаллар сиёсий мустақиллигининг кучайишига, каролинглар империясининг бора-бора сиёсий жиҳатдан барҳам топиши учун замин тайёрлашга ёрдам беради. Қирол Пипиннинг муқаддас Пстр ва Павелнипг Вормс черковига ёрлиғи ҳужжати иммунитет ҳақидаги фикримизни тўлиқ тасдиқлайди. «Вормс епископи, қирол Дагоберт томонидан черковга эҳсон қилинган нмтиёзлар ҳақидаги маълумотларни бизга етказди. Бунда ҳеч қандай давлатнинг амалдор шахслари на суд масалаларини эшитишга, на суд жарималарини ундириш учун черков территориясига кирмасликлари, (давлатнинг амалдор шахслари) руҳонийлардан ҳарбий хизмат ўташии талаб қилмас- ликлари лозим, қачонки, қирол фойдаси учун ҳарбий юришга бориш зарурияти туғилса, руҳонийлар ўзларининг епископлари билан ҳарбий юришда иштирок этишлари лозим. улар руҳо-нийлардан ҳеч қандай солиқ ва мажбуриятлар талаб қилмас-ликлари лозим, графлар ва бошқа суд амалдорлигидаги шахс-ларнинг руҳопийларга нисбатан ҳамма ҳукмронликларини қирол Дагоберт худо, Муқаддас Пётр ва Павелга топширди. Биз ҳам буйруқ берамизки, давлатнинг амалдор шахслари Вормс черковининг на ҳамма мол-мулкига, на поместьесига зарар кел-тирмасликлари, унинг поместьесида яшовчи на руҳонийлардан, на аббатлардан ҳеч қандай тўлов ва мажбурият талаб қилмас-ликлари лозим. Черков ва унинг епископи бузилмас иммунитет ҳуқуқига кўра, уларга топширилган суд жарималаридан ва ҳамма мажбуриятлардан фойдаланишлари лозим ва бизнинг бирор графимиз ёки вакилимиз муқаддас Пётр ва Павел черкови руҳонийлари устидан ҳеч қандай ҳукмронликка эга бўлмасликлари керак. Чер ковнинг ҳамма мол-мулкларига черков ва унинг епископлари ва амалдор шахслари тинчгина эгалик қилсинлар, улар черков руҳонийларига ҳеч қандай бож тўламасликлари, мажбуриятларни ўтамасликлари ва уларга бирор зарар келтирмасликлари лозим» («Социальная история средневековья». Е.Н.Косминский ва А.Д.Удальцов таҳрири остида. 1-жилд, М – Л., 1927, 196-бет). Бу даврда ҳарбий бенефецийлар тизими ҳам авж олиб борди. Бенефиций ер инъом қилиш бўлиб, VIII асрнинг биринчи ярмида франклар давлатида кенг тарқалган. Бенефиций формасида бериладиган ер участкаси ундаги қарам деҳқоилар билан бирга муайян хизматни, кўпинча ҳарбий хизматни бажариш шарти билан олувчининг (бенефицарийнинг) умрбод фойдаланишига ўтар эди. Инъом этувчи ёки бенефицарий ўз мажбуриятини бажармаган ски хўжаликни ўз ҳолига ташлаб қўйган тақдирда бенефиций мулкдорга ёки унинг ворисига қайтарилиши керак бўлар эди ва бенефиций муносабатларини тиклаш учун қайта инъом этиш талаб қилинар эди. Фақат қирол ҳокимиятигина эмас, балки черков, шунингдек, йирик магнатлар ҳам ерларни бенефиций тариқасида тақсимлаганлар. Бенефиций системаси феодаллар синфининг шаклланишига, деҳқонлар оммасининг асоратга тушиб қолишига, вассаллик муносабатлари ва феодал иерархиясининг ривожланишига имкон берди, кейинчалик бенефицийлар умрбодликдан мерос бўлиб ўтадиган ленга (феод) айланди. Бенефиций тартнби Буюк Карл даврида жуда кучайди. Бу даврга келиб эркин деҳқонларнинг заифлашуви ва тушкунликка учраши натижасида деҳқонлар ҳарбий хизматни ўташга тобора камроқ чақирилди. Бенефицарийларнинг кўпчилиги катта ер эгаларига — магнатларга қарам эдилар. Магнатлар урушга одатда содиқ кишилардан бутун-бутун отрядлар олиб келардилар. Айни замонда вассаллик ҳам кенг жорий этилиб борди. Нисбатан йирик бўлмаган мулк эгаси йирик ер эгасидан ўзининг қарам бўлганлигига мажбуран иқрор бўлиб, унинг «вассали»га айланган. Ҳомий- лик қилган катта ер эгаси эса, унинг «сеньори» бўлган. Агар аввал. бундай вассаллик тартиби бутунлай иқтисодий шароит билан боғлиқ бўлиб, хусусий ҳуқуқ акти бўлган бўлса, замон ўтиши билан IX асрнинг иккинчи ярмиданоқ вассаллик зарурий бўлган ва қирол буйруғи ҳар бир одамнинг албатта ўзининг сеньори бўлишини қайд қилган. IX асрда қирол амалдори ҳузурида турган кишиларнинг ким эканлигини аниқлаш керак бўлса, одатда, ундан унинг номи нима ва сеньори ким деб сўраганлар. Демак, вассаллик муносабатлари шун- чалик зарур бўлган. Умуман, VIII — IX асрларда эркин франк деҳқонининг крепостнойга айланиши ва йирик ер эгалигининг ўсиш жараёни тез суръатлар билан борган. Собиқ эркин деҳқонларнинг ерсизланишини ва ер муносабатларида ҳақиқий ўзгаришларининг оммавий равишда юз берганлигини тасдиқловчи турли хил ҳужжатлар кўп миқдорда бизгача етиб келган. Эркин деҳқон қашшоқлашган ва ярим қарам крепостной деҳқонга айланиб, йирик ер эгасининг ерида яшаган. Чсрков ер эгалигининг ўсиши, айниқса. тез суръатлар билан борган. Черков намояндалари турли-туман воситалардан ўз бойликларини кўпайтириш учун фойдаланган- лар. Майда ер эгасига нисбатан кўп вақтда улар тўғридан-тўғри зўрлик ва қўрқитиш воситаларини ишлатганлар. У дунёдагн худо азобларини илгари суриб, деҳқоннинг қўрқувидан фойдаланганлар. Қачондир, кимнингдир томопидан бирор ерни черковга берганлиги ҳақида ёрлиқлар тузганлар. Шунга ўхшаган ҳийла-найранглар билап черков намояндалари жуда катта ер-мулкларни ва пул бойликларини қўлга киритган- лар. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling