LIV титул. Графни ўлдирганлик ҳақида
1-§. Агар кнмки графни ўлдирса, 600 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-§. Агар кимки қиролнинг сацебарон ёки вицегра-
фининг қулини ўлдирса, 300 солид тўлашга ҳукм этилади.
3-§. Агар кимки сацебароннинг эркин кишисини ўлдирса, 600 солид тўлашга ҳукм этилади.
LIХ титул. Аллод ҳақида
1-§. Агар кимки ўлса-ю ўғли бўлмаса, унинг онаси ҳаёт бўлса, у меросхўр бўлсин.
2-§. Агар онаси бўлмаса, унинг ака-укаси ва опа-синглиси бўлса, улар меросхўр бўлсинлар.
3-§. Агар улар бўлмаган тақдирда онасининг опа-сингиллари меросхўр бўлсии.
1-қўшимча. Агар онасининг опа-сингиллари бўлмаса, отасининг опа-сингиллари меросхўр бўлишсин.
4-§. Агар кейинчалик бу авлодга кимдир анча яқин қариндош бўлса, у мулкка меросхўр бўлсин.
5-§. Ерга меросхўрлик ҳеч қандай шароитда аёл кишига қолмаслиги керак, ҳамма ер эркак наслига, яъни ака-укаларга32 ўтиши лозим.
LХ титул. Қариидошликдан бош тортувчилар ҳақида
1-§. У суд кенгашига келиб, тунгин қаршисида тирсак узунлигидаги учта новдани ўзининг боши устида синдириши лозим. У суд кенгашида новдаларни тўрт томонга улоқтириб ташлаб, қариндошлар билан меросхўрлик ва турли масалаларда ҳисоблашишдан воз кечаман деб айтиши керак. Шундан кейин агар унинг қариндошларидан бирортаси ўлдирилса ёки ўлса у бутунлай меросхўрликда ёки виргельд тўлашда иштирок этмаслиги, унинг мероси хазинага ўтиши керак.
LХII титул. Ўлдирилганларнинг виргельди ҳақида
1-§. Кимнингдир отаси ўлдирилса, ярим виргельдини унинг ўғиллари олсин, қолган ярмини отаси томонидан, шунингдек онаси томонидан яқин қариндошлари бўлиб олсинлар.
2-§. Агар ҳам ота томонидан, ҳам она томонидан ҳеч бир қариндоши бўлмаса бу қисми хазина фойдасига олинсин.
LХIII модда. Походда эркин кишининг ўлдирилганлиги ҳақида
1-§. Агар кимки походда эркин кишини ўлдирса ва ўлдирилган одам қирол хизматида турмаган бўлса, (қотил) 600 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-§. Агар ўлдирилган киши қиролнинг хизматида турган бўлса, 1800 солид тўлашга ҳукм этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |