ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


XXXIX титул. Қулларни ўғирлагаиликлари ҳақида


Download 1.44 Mb.
bet13/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

XXXIX титул. Қулларни ўғирлагаиликлари ҳақида

1-§. Агар кимки бировнинг қулини қизиқтириб олиб кетса, жавобгарликка тортилиб, 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.


1-қўшимча. Агар бировнинг қули ўғирланиб, денгиз томонга олиб кетилса, у ерда ўз хўжайини томонидан топилса, у оммавий йиғилишда ўғирланганнинг номини айтиб, у ерда гувоҳларни тўплаши керак.
3-§. Агар кимки, римликни ўғирласа 63 солид тўлашга ҳукм қилинади.
ХL титул. Агар қул ўғирликда жавобгарликка тортилса

1-§. Агар содир бўлган қандайдир жиноятга эркин киши 15 солид миқдорда жарима тўласа, қул курсига ётқизилиб, 120 марта қамчин билан калтакланиши керак.


5-§. Агар қул оғирроқ жиноят қилган бўлса, бундай жиноят учун эркин киши 45 солид тўлашга ҳукм қилинади, агар қул қийноқ остида иқрор бўлса, ўлим жазосига ҳукм этилади.
ХLI титул. Йиғинда одам ўлдирганлиги ҳақида

1-§. Агар кимки эркин франк ёки салилар қонуни бўйича яшовчи варварни ўлдирса, жавобгарликка тортилиб, 200 солид тўлашга ҳукм қилинади.


3-§. Агар кимки қирол хизматида турувчи кишини ёки эркин аёлни ўлдирса, 600 солид тўлашга ҳукм қилинади. Қиролнинг ҳамтовоғини ўлдирса, жавобгарликка тортилиб, 300 солид тўлашга ҳукм этилади.
6-§. Агар кимки римлик ер эгаси, лекин қиролнинг ҳамтовоги бўлмаган кишини ўлдирса, 100 солид тўлашга ҳукм қнлинади.
7-§. Агар кимки солиқ тўлаш мажбурияти бўлган римликни ўлдирса, 63 солид тўлашга ҳукм қилинади.


XIX титул. Рейпус30 ҳақида

Одат бўйича, (агар) ўлган одамнинг бевасини бирор кимса олишни истаса, у энг аввал унинг билан никоҳдан ўтгунча, тунгин ёки центенарий31 суд кенгашини белгилаши керак. Юқоридаги кимса бу кенгашда ўзининг олдида қалқонга эга бўлиши керак ва учта киши учта талабни унинг олдига қўйиши лозим. Шунда бевани олмоқчи бўлган одамда 3 та тенг миқдордаги солид ва 1 денарий бўлиши зарур. Унинг солидини ўлчовчи юқоридаги уч киши шундан кейин рози бўлишса, у бевани хотинликка олиши мумкин.


2-§. Агар буни қилмаса ва шундай олса, унда мавжуд ҳуқуққа биноан рейпусни 63 солид тўлаши керак.
3-§. Агар у қонунга бииоан юқорида кўрсатилган- ларнинг ҳаммасини бажарса, рейпус 3 солид ва 1 денарий олинади.
1-қўшимча. Рейпуснинг кимга тегишлилиги мана шундай белгиланади.
4-§. Агар ҳаммасидан каттаси жияни, опасининг ўғли бўлса, у рсйпусни олиши керак.
5-§. Агар жияни ҳам бўлмаса, рейпусни онаси томонидан амакивачча, тоғавачча, холаваччасининг ўғли олиши керак.
7-§. Агар амакивачча, тоғавачча, холаваччасининг ўгли бўлмаса, рейпусни тоғаси, онасининг укаси олиши керак.
8-§. Агар тоғаси ҳам бўлмаса, рейпусни (беванинг) аввалги эрининг ака-укаси олиши керак, лекин улар агар меросга эгалик қилмасалар олишлари мумкин.
9-§. Агар ҳаттоки ака-укаси ҳам бўлмаса, рейпусни маълум даражада яқинроқ, алоҳида санаб ўтилганлардан ташқари, қарин-дошлик даражаси олтинчи наслгача бўлган, лекин номи кўрса-тилган аёлнинг ўлган эри меросидан ҳеч нарса олмаган олади.
10-§. Агар олтинчи бўғингача ҳам қариндошлари бўлмаса, рейпуснинг ўзи ҳам, жарималар ҳам хазинага тушади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling