ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


XX титул. Эркин аёлнинг қўлидан, панжасидан ёки бармоғидан ушлаганлиги ҳақида


Download 1.44 Mb.
bet11/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

XX титул. Эркин аёлнинг қўлидан, панжасидан ёки бармоғидан ушлаганлиги ҳақида
1-§. Агар қандайдир эркин киши эркин аёлнинг қўлидан, панжасидан ёки бармоғидан ушласа, жавобгарликка тортилиб, 15 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-§. Агар кимки панжани сиқса, 30 солид тўлашга ҳукм этилади.
3-§. Агар у қўли билан тирсакдан юқорисини ушласа, 35 солид тўлашга ҳукм этилади.


ХХII титул. Тегирмонда ўғирлик қилганлик ҳақида
1-§. Агар қандайдир эркин киши тегирмонда бировнинг ғалласини ўғирласа, жавобгарликка тортилиб, тегирмончига 15 солид, ғалла эгасига 15 солид тўлаши керак.
1-қўшимча. Агар у бу жойда темир қисмларни ўғирласа, 45 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-қўшимча. Агар кимки тегирмон тўғонини бузса, 15 солид тўлашга ҳукм этилади.


XXVII модда. Турли ўғирликлар ҳақида
5-§. Агар кимки яширин ҳолда ўз молини бировнинг экин майдонига киритса, жиноят жойида ушланса, 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
2-қўшимча. Агар кимки ўғирлик йўли билан бировнинг етилган экинини ўриб олса ва жиноят устида қўлга тушса, 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
7-§. Агар кимки ўғирлик мақсадида шолғом, дуккакли ўсимликлар, нўхат, ясмиқ экилган экинзорга кирса, 3 солид тўлашга ҳукм этилади.
8-§. Агар кимки бировнинг экинзоридан зиғирини ўғирлаб, уни отда ёки аравада олиб кетса, ўғирланган зиғирнинг баҳоси ҳисобланмай, 15 солид тўлзшга ҳукм қилинади.
9-§. Лекин елкасида қанчалик олиб кетолганича олса, 3 солид тўлашга ҳукм этилади.
10-§. Агар кимки бировнинг пичанини ўрса, ўз меҳнатини йўқотади.

11-§. Агар бунинг устига пичанни ўзининг уйига олиб кетиб, у ерда ёйиб қўйса, ўғирланганнинг баҳоси ва зарарни қоплашдан ташқари, 45 солид тўлашга ҳукм қилинади.


12-§. Агар у ўз елкасида олиб кетиши мумкин бўлган миқдорда ўғирласа, 3 солид тўлашга ҳукм этилади.
13-§. Агар кимки, бировнинг токзорига узум ўғирлаш учун кирса. ва шу жойда ушланса, 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
16-§. Агар кимки ўрмонда бировнинг қурол-асбобини ёндирса, бузса ёки дарахтларни қирқса, 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
24-§. Агар кимки бировнинг ерини хўжайиннинг ижозатисиз ҳайдай бошласа, 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
25-§. Агар кимки унга экин экса, 45 солид тўлашга ҳукм этилади.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling