ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Манбалар Прекарий. Қайтариб берилган прекарий


Download 1.44 Mb.
bet19/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Манбалар


Прекарий. Қайтариб берилган прекарий.
Сен-Галлен монастрининг 838 й. ёрлиғи39

Муқаддас Галла монастрининг шафқатли аббати Бернвик. Бизнинг биродарларимиз ва бизнинг Пуатон


фогтининг40 розилиги билан Вольвинга, биз, ҳадя сифатида келтирган жойни прекарий сифатида қайтариб беришга қарор қилдик, номлари келтирилган жойлар (етти ном — Вейнфельден ва бошқалар), бу жойларда нимаики бўлса: уйлар, қурилишлар, кўллар, ўрмонлар. жонли ва жонсиз ҳамма нарсалар, ишланган ва ишланмаган ерлар, унинг ҳадя ёрлиғида нимаики бўлса ҳаммасини, яъни мулкларини шундай шарт билан олсинки, ҳар йили чиниш — икки денарий тўласин. Унинг қонуний меросхўри ҳам агар худодан уни олиш имконига эга бўлса, худди шундай қилинсин.


Прекарий
Прекарий ёрлиғи41
(Вестгот формуласи № 36, VII аср42)

Менинг доимий хўжайиним фалончига. Доимий муҳтожлик, иш ҳақи топиш имкониятига эга бўлмаганим туфайли сизнинг қудратли диёнатингизга мурожаат қиламан; фалончига ишлаш учун поместьенгиздан прекарий сифатида ер участкаси берсангиз. Сизнинг қудратингиз менинг илтимосимни бажара олади... Ушбу прекарий ёрлиғи билан ваъда қиламанки, ажратилган ер учун ҳеч қачон ҳеч қандай қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилинмайди ва зарар келтирилмайди, балки ҳамма томонлама сизга фойда келтирилади. Колонларга хос десятина ва бошқа солиқларни ҳар йили тўлаш мажбуриятини оламан...


Агар мен, ушбу прекарий ёрлиғининг шартларини эсдам чиқазиб, ваъда қилингаплардан ниманидир бузишга журъат этсам... Сиз кўрсатилган ердан мени ҳайдаб юборишга тўла ҳуқуққа эгасиз ва янгидан уни ўз истаганингизча бошқаришингиз мумкин.


Прекарий ёрлиғи
(Рейхенау формуласи,, VIII аср охири, № 17)43

Муҳтарам хўжайин ва фалончи монастирь аббати... Маълумки, ҳозир марҳум фалончи, фалон жойда нима- га эга бўлса, ҳаммасини фалон монастрга, фалон му- қаддас черковга ҳадя қилди ва ундан кейин унинг ўгиллари ўлгунча унга эгаллик қилиб, қанча бўлса шунча чиниш тўлашини сўради. Ҳозирги пайтда унинг ўғли фалончи илтимос қилиб мурожаат қиладики, белгиланган ер унинг ўлимидан сўнг, унинг ўғилларига умрбод фойдаланишга топширилсин.


Бунга биз шарт билан ўзимизнинг розилигимизни билдирамизки, белгилангаи фалончи ҳар йили худди ўша катта ҳажмдаги тегишли чипишни тўлаб туриши лозим.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling