Капитуляриядан парчалар
Капитулярлар — VIII — IX асрлардаги франк қиролларинииг буйруқ ва фармонлари. Улар франклар давлатининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг кўп томонларига, қисман феодаллар томонидан деҳқонларнинг эксплуатация қилиниши масалаларига ҳам тааллуқли.
776 йил капитуляриясидан50
1-боб. Биринчидан, биз ҳаммамиз қарор қилдик, баъзи кишилар томонидан ўзини, хотинини, ўғилларини ва қизларини қулликка берувчи мажбуриятли ёрлиқлар қаердан топилса, йўқотилсин ва улар илгаригидек эркин бўлишсин.
Муқаддас Андрейнинг Вьенский монастри капитуляриясидан гаров ёрлиғи (XI аср боши)51
Исо номидан мен, Арегия ва менинг ўғлим Амальфред билан менинг қизларим Аальборга ва Кассоенда-
лар билан; Ротбад исмли кимса ва унинг хотини Аальбурди ва унинг қизлари ва унинг ўғиллари номига, Арборатда жойлашган бизнинг қонуний мулкимиз токзорни ер участкаси билан 3 модий донга гаровга берамиз, биз сизга уч модий донни тўлагупга қадар, сиз бу токзорга эгалик қиласиз. Мен, Ротбард мепинг хотиним ва менинг ўғилларим ва қизларим, сиз ўз хоҳишингиз билан мулкингизнн гаровга қолдирганлигингиз учун, бошқа 5 модийни раҳмдиллик шарти юзасидан кечамиз. 3 модий донни, муқаддас Юлиан байрамидан ҳисоблаб тўрт йил ичида тўлайсиз. Агар тўламасангиз, биз сиздан 8 модий ва 8 секстарий қилиб ундириб оламиз.
803 йил капитуляриясидан52
Агар ўзини бошқа бировнинг ҳукмронлигига гаровга қўйган эркин киши кимга бўлса ҳам қандайдир зарар келтирса, унц гаровга олган одам келтирилган зарарни қопламасин ёки суд мажлисига қўйилган одамни гаровга олганлиги учун берган қарзи билан бирга эркинликка қўйиб юборсин. Зарар келтирган киши эркииликка чиққач кслтирилган зарарга қараб жарима тўласин. Агар ўзини гаровга қўйганга қадар эркин аёлга уйланган бўлса ва ўғилларга эга бўлса, улар эркин бўлишсин.
810-11 йиллардаги капитулярийдан53
3-боб. Агар қандайдир эркин киши бошқа бир кишига зарар келтирса, кейин унинг учун тўлиқ жарима тўлай олмаса, тўлиқ жарима тўлагунгача ўзини ўзи қул қилиб гаровга топширсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |