ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


-мавзу. «ДЕҲҚОНЧИЛИК ҚОНУНИ» БЎЙИЧА ВИЗАНТИЯ» ЖАМОАСИ ВА ФЕОДАЛ МУНОСАБАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


Download 1.44 Mb.
bet16/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

3-мавзу. «ДЕҲҚОНЧИЛИК ҚОНУНИ» БЎЙИЧА ВИЗАНТИЯ» ЖАМОАСИ ВА ФЕОДАЛ МУНОСАБАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Ушбу мавзуни қуйидаги тахминий режа асосида ўтиш тавсия этилади:


1. Манбаларга характеристика.
2. Деҳқончилик қонуни» маълумотлари бўйича хўжалик тартиби.
3. «Деҳқончилик қонуни»га кўра Византия жамоасининг характери ва моҳияти.
4. Қонундаги маълумотларга кўра қишлоқда ижара формалари.
5. VIII—X асрларда Византия қишлоқларида мулкий ва ижтимоий бўлиниш.
6. Феодал ер эгалиги ва деҳқонларни крепостной- лаштиришга қарши Фома Славянин қўзғолони.


Методик кўрсатмалар

«Деҳқончилик қонуии» ҳам «Салилар ҳақиқати» сингари одатдаги ҳуқуқ ва қоидалар ёзилган ҳужжатдир. Ушбу мавзуга доир манбаларда Византия империясида феодал ишлаб чиқариш усулининг ташкил топиш жараёни тавсифланади. Бу қонун Византия қишлоқларида феодал муносабатларининг ривожланишидаги шарт-шароитни тушуниб олишга имкон беради. «Деҳқончилик қонуни» билан бирга бизгача етиб келган бошқа манбалар ҳам бор, уларнинг баъзилари Византияда феодал ер эгалигига ва крепостнойлаштиришга қарши бошланган деҳқон қўзғолонларига бағишланган. Бундай ҳужжатлардан бири Фома Славянин бошчилигидаги (821 — 823) ҳаракатни изоҳловчи хроника қўзғолоннинг кучайиб, бутун Кичик Осиёга тарқалганини ва аҳоли турли табақаларининг — деҳ-


қонлар, қуллар, ҳарбий қўшинлар ва шаҳарликларнинг норозилигини кўрсатади.
Ҳужжатларнинг кўрсатишича, Византия деҳқонларининг бир қисми эркин кишилардан иборат бўлган. Лекин бу даврда уларда деҳқонларни крепостнойларга айлантириш тартибларн бошланган эди.
«Деҳқончилик қонуни»нинг қачон ва қаерда тузилганлиги номаълум. Тадқиқотчилар қонунни VIII асрда яратилган деб фараз қиладилар. Бу аср Византия империяси тарихида «қоронғи-мудҳиш юз йилликлар»дан бири деб ҳисобланади. Чунки бу пайтда Византия оғир ижтимоий-сиёсий кризисии бошидан кечиради; славян ва араблар бостириб келган бир пайтда мамлакатнинг ичкарисида ҳам ижтимоий кураш (бутга қарши курашувчилар) ва халқ оммасининг (павликианлар) ҳаракати кучайиб кетган эди. Славянларнинг империяга келиб жойлашиши эркин деҳқонлар сонининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди. Славянларнинг бостириб киргунларига қадар ҳам Римда озод бўлган колонлар, қочоқ қуллар, маҳаллий жамоачилар орасидан чиққан эркин деҳқонлар пайдо бўла бошлаган эди. Шундай қилиб, Византиядаги жамоа бир томондан славянларнинг олиб келган тартиблари билан боғланган бўлса, иккинчи томондан империя территориясида Рим давригача мавжуд бўлган ва бу даврда уйғона бошлаган қадимги жамоалар билан боғлиқдир.
«Деҳқончилик қонуни»нинг аҳамияти шундаки, у жамоа ичидаги муносабатларни қайта қуришга йўл очиб беради.
Талаба «Деҳқоичилик қонуни»ни таҳлил қилиб, аввало хўжаликни бошқариш тартибини ўрганиши ҳамда «Сали ҳақиқати» давридаги франк қишлоғидаги тартибларни, Византия қишлоғидаги тартиблардан фарқ қиладиган хусусиятларни ажрата олиши лозим. Ўрта денгиз районига хос бўлган маданиятнинг қайсилари Византия қишлоқларига тарқалганига эътибор берилади. Шуни назарда тутиш керакки, Византиядаги жамоа баъзи хусусиятлари билан «Сали ҳақиқати» да ифодаланган жамоадан фарқ қилади. Бу хусусиятларни, хусусан ердан фойдаланишдаги тартибларни «Сали ҳақиқати» ва «Деҳқончилик қонуни» бўйича солиштириш керак. Жамоачининг ўзига ажратилган ерга бўлгаи ҳуқуқини (масалан, агар у қишяоқдан кетадиган бўлса) қандай бўлганини тўлиқ характерлаб бериш зарур. Ви-
зантия жамоасининг ўзига хос хусусиятларини қараб чиқиб, бу хусусиятлар жамоанинг кучига ва жипслигига қандай таъсир этган, деган саволга жавоб топиш керак.
Навбатдаги муаммо жамоанинг секин-аста бўлинишига тегишлидир. Талабалар жамоадаги дифференциациянинг даражасини ва қишлоққа феодалларнинг кириб келиши натижасида жамоадаги мавжуд бўлган турли мулкий ва ижтимоий ўзгаришларни аниқлаб, уларнинг ҳар бирини таҳлил қилишлари лозим. Қишлоқда камбағал деҳқонларнинг ижарага ер олиб ишла- ши масаласи ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
«Деҳқончилик қонуни»да Византия жамоаси, унннг ижтимоий тартиби, табақаланиш жараёни. Эксплуатациянинг турлари, жамоачиларнинг турмуш, қишлоқ хўжалик техникаси ва ҳоказолар аниқ характерланган.
Византия жамоасини салилар билан солиштирганда суд ва жазо чораларида катта фарқ сезилади. Талаба эътибори Византия қишлоқларидаги эркин деҳқонларга бериладиган жазолар салиларникига қараганда қанчалик шафқатсиз эканлиги билан ажралиб турганлигнга ҳам қаратилмоғи лозим. «Сали ҳақиқати»га кўра жамоа жазолари жаримадаи иборат бўлган бўлса, «Деҳқончилик қонуни»да эса Византия қишлоқларидаги эркин жамоачиларга бериладиган .жазо майиб қилиш, кўр қилиш, ҳатто тириклайин ёндиришдан иборат бўлган. «Деҳқончилик қонуни»даги бундай ҳолатга Рим ҳуқуқига асосланган Юстиниан қонунининг таъсири ўтганлигини кўрсатади.
Қонунда ифодаланишича: экиладиган ерлар қисман жамоачилар қўлида сақланган. Жамоачилар ўз участкаларини алмаштириши мумкин бўлган. Бу ҳақда қонуннинг 3-моддасида агар икки деҳқон, иккита ёки учта гувоҳ олдида ерни алмашиш ҳақида бир-бирлари билан қатъий келишишса, унда уларнинг алмашиниши қонуний, қатъий ва бузилмасдир дейилади. Жамоачиларнинг ўз участкаларини ижарага берганликлари ҳам қонуннинг 9-10-моддаларида қайд қилинади. 9-моддасида, агар деҳқон — мортит33 эгасининг рухсатисиз ҳосилни ўрса, йигиб олса, унда ўғри сифатида ўзининг
ҳамма ҳосилидан маҳрум этилади деб ифодаланади. Лекин деҳқонлар ўзларига ажратилган участкаларни сотиш ҳуқуқнга эга бўлмаган. Бу ҳақда қонунда ҳеч нарса дейилмаган. Қонуннииг 21-моддасида ерга хусусий мулкчиликнинг йўқлиги ҳақида гапирилиб, зероки. унинг участкасида бегона шахс томонидан қурилган уй-жойни ер эгаси бузиш ҳуқуқига эга эмаслиги айтилган.
«Деҳқончилик қонуни»да Византиядаги келгинди славян деҳқонлариинг аҳволи анча муфассал изоҳланган. Унинг мазмунига қараб фикр юрнтганда, бу деҳқонлар эркин аҳоли бўлиб, уларнинг ўз экинзорлари, боғлари бор эди. Деҳқонлар хўжалигида деҳқончиликдан ташқари чорвачилик ҳам катта роль ўйнаган. Ҳар бир деҳқоннинг ер участкаси унинг ўз хусусий мулки ҳисобланган, лекин унда жамоа ер эгалигининг аломатлари очиқ кўриниб турарди. Масалан, участка «улуш», «ҳисса» деб аталган. Бу нарса ерлариинг тақсимланганидан далолат берарди. Қонунда дастлабки тақсим нотўғри қилинган бўлса, ерни қайта тақсимлаш назарда тутилган. «Деҳқончилик қонуни» нинг 78-79-моддаларида далалардан экин йиғиштириб олингандан кейин ерларнинг ҳаммаси очиқ ўтлоққа айлантирилиб, унда бутун қишлоқ чорвасининг боқилиши ҳам қайд этилади. Агар ерни эгаси ташлаб кетса, ер жамоага топширилиши керак эди. Қишлоқларнинг асосий аҳолиси, яъни қўшничилик жамоасининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган деҳқонлардан ташқари, қонунда яна камбагал деҳқонлар тўғрисида ҳам гапирилади, у камбағал деҳқонлар қисман катта ер эгаларидан, қисман эса жамоадаги деҳқонларнинг ўзидан ер участкаларини ҳосилнинг ярмини бериш шарти билан ижарага ер олганлар. Қонунда яна катта ер эгасига махсус ушр (мортита) тўловчи деҳқонлар тоифалари тилга олинади. Булар ҳам ўз ери бўлган жамоачи деҳқонлар бўлиб, қўшни ер эгаларига феодал қарам бўлишган бўлса керак.
Шундай қилиб, «Деҳқончилик қонуни» жамоанинг табақаларга ажрала бошлаганидан, жамоа аъзоларининг ўз ёнидаги катта ер эгалари ёки черков ер эгаларига қарам бўла бошлаганлигидан далолат беради.
Славянлар империясида — эркин деҳқонлар жамоаси вужудга келди. Византиядаги тушкунликка юз тутган ва умри тугаб қолган қулдорлик тузуми ўрнига

эркин деҳқонлар заминида янги феодал муносабатлар ташкил топди.


VIII асрда империяда феодализм ривожлана бошлади. Византия императорлари давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида черков ер эгалигида ўз таъсирларини кучайтиришга ҳаракат қилдилар. Улар бутга сиғииишга қарши фармонлар чиқардилар. Бутга қарши кураш ўзига хос бир идеологиягина бўлиб қолмай, бу идеология байроғи остида Византияда VIII асрда монастир ерларини секуляризация (мусодара) қилиш амалга оширилди. Кўп монастрлар бутунлай ёпиб қўйилди. Монастрлар ихтиёридаги ерларнинг кўпчилиги Византиянинг ташкил топаётган рицарларига бенифиций қилиб тақсимлаб берилди. Монастрларнинг еридан ҳарбий хизмат учун бериладиган бундай участкалар Византияда «харистикия» — (эҳсон) деб аталарди. Лекин ҳукуматнинг сиёсати черков гуруҳлари ўртасида норозиликни кучайтирди. Империянинг кучайишидан норози бўлган дунёвий зодагонларнинг бир қисми ҳам черков гуруҳига қўшилди. Бутга қарши кураш тарафдорлари билан бутга сигиниш тарафдорлари ўртасида кураш бир неча йил давом этди. Лекин энг кучли ижтимоий зиддиятлар халқнинг феодал ер эгалигига ва феодал эксилуатациясига қариш курашида ўз ифодасини топди. Чунки феодал ер эгалигининг ривожланиши эркин деҳқон жамоаларини крепостнойлаштириш хавфини кучайтирди.
Халқ норозилигининг кучайиши натижасида 821 йилда Қичик Осиёда Фома Славянин бошчилигида кучли ҳаракат бошланиб, унда крепостной деҳқонлар, қуллар, майда қарам ижарачилар — париклар қатнашиб, уларга Қичик Осиёдаги кўпчиликни ташкил қилган павликианлар ҳам қўшилди. Фома арабларнинг ёрдами билан Антиохияда императорлик тожини кийиб, ўз тарафдорлари билан Константинополга юрди. Лекип унинг сиёсати изчил эмас эди, шу туфайли Константинополь остонасида мағлубиятга учради ва қатл қилинди. Фома Славянин бошчилигидаги қўзғолон енгилган бўлишига ва династия ҳаракатига айланганига қарамай, унинг муҳим томони шунда эдики, бунда Византиянинг марказлашган бюрократик империясига ва янги феодал қарамлик формаларига қарши курашган кенг халқ оммаси қатнашди.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling